06.07.2021 йилдаги ЎРҚ-700-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 7 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари қўриқланадиган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишдан, қўриқланадиган объектлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
президент махсус алоқа тармоғи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳимояланган тарзда алоқада бўлишини таъминлаш учун мўлжалланган, махсус мақсадда фойдаланиладиган алоҳида тармоқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш тадбири — қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати томонидан мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлари кучларини ва воситаларини жалб этган ҳолда таъминлашга қаратилган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахслар турган объектлар — қўриқланадиган шахслар доимий, вақтинча турадиган ва мунтазам равишда ташриф буюрадиган жойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлиги — қўриқланадиган шахсларнинг ўз ҳаётига, соғлиғига ва уларнинг мансаб ваколатларини бажариши, сиёсий (ижтимоий) фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солувчи тажовузлардан, табиий, техноген ҳамда бошқа тусдаги жараёнлардан ва ҳодисалардан ҳимояланганлиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш — қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигига таҳдидларни прогноз қилиш, уларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам беришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, қўриқлашга, режимга, тезкор-қидирувга оид, техник, ахборотга оид чоралар ҳамда бошқа чоралар мажмуини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларнинг ҳаракатланиш йўналишлари — қўриқланадиган шахсларнинг хавфсиз ва монеликсиз ўтиши (ҳаракатланиши) учун фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг, темир йўлларнинг, самовий, сув ҳудудининг участкалари, шунингдек пиёда йўналишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқланадиган объектларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларга тажовузлар қилинишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича контрразведка фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув фаолияти, ўз юритувига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотларида президент махсус алоқа тармоғининг хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган шахсларнинг манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг жанговар ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, ягоналик, мустақиллик, конспирация, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш устуворлигидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қонунийлик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларни аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда четга чиқилиши, уларнинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликни бузишдир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари фуқаронинг шахсий ҳаётига тааллуқли бўлган, унинг шаъни, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларни, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ягоналик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси бошчилик қиладиган ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Мустақиллик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил тарзда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ва бошқа ташкилотларининг, шунингдек ушбу органлар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Конспирация принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятини конспирация принципи асосида, яъни ўз фаолиятининг тезкор-хизмат ахборотини олиш, расмийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишнинг алоҳида тартибини, шунингдек тезкор-хизмат ҳужжатлари билан ишлаш қоидаларини белгилаган ҳолда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш устуворлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятидаги устуворликлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади ҳамда ушбу органлар ва ташкилотларнинг қўриқланадиган шахслар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига доир фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланадиган шахсларнинг, қўриқланадиган шахслар турган объектларнинг ҳамда ҳаракатланиш йўналишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ва бошқа ташкилотларининг куч ва воситалари қўриқлаш тадбирлари ўтказилаётган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тезкор бошқарувида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал этишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўз фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг ҳамда объектларнинг хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам беришда ҳамда уларнинг содир этилиши ҳолатларини ҳужжатлаштиришда техник воситалардан, шу жумладан аудио, фото- ва видео қайд этиш воситаларидан, криптографик воситалардан ҳамда бошқа махсус воситалардан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўриқланадиган шахслар ва объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Қўриқланадиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланадиган шахслар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикасининг собиқ Президенти ва унинг бутун ҳаёти даврида оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) янги сайланган Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига киришгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифаларини ва ваколатларини бажарувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ва чет давлатларнинг тегишли ваколатли давлат органлари ўртасидаги битимларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтида чет давлатларнинг, ҳукуматларнинг, парламентларнинг, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, чет давлатларнинг бошқа сиёсий ва жамоат арбоблари, шунингдек уларга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига мувофиқ қўриқланиши лозим бўлган бошқа шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Қўриқланадиган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланадиган объектлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахслар турган объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўриқланадиган шахсларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган транспорт воситалари, шунингдек уларнинг доимий жойлашув жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тезкор бошқарувига берилган бинолар, иморатлар, иншоотлар (шу жумладан алоҳида хоналар), ер участкалари ва сув объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига мувофиқ қўриқланиши лозим бўлган бошқа объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тизими ва унинг ҳуқуқий мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг марказий девони, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахслар ва объектлар хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек қўриқланадиган шахслар ва объектларнинг хавфсизлиги масалалари бўйича жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирадиган, уларнинг ҳамкорлигини ҳамда тезкор бошқарувини амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг мансабдор шахсларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг бўйсуниши ва ҳисобдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентини қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлиги масалалари, шунингдек ўз фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан мунтазам равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар турган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича жанговар навбатчиликни ташкил этиш ҳамда олиб бориш, қўриқлаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда қўриқлаш тадбирларига жалб қилинадиган кучлар ва воситаларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларидан жалб қилинадиган кучлар ва воситаларнинг таркибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўриқланадиган шахсларнинг ҳамда объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал этишга Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ва, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларининг ходимларини жалб этиш ва уларга тезкор раҳбарлик қилишни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни уларнинг розилигига кўра жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўриқланадиган объектларда ва қўриқлаш тадбирлари ўтказиладиган жойларда назорат-ўтиш режимини ўрнатиш, қўриқланадиган объектларга кириш (ўтиш) ҳамда қўриқланадиган объектлардан чиқиш (кетиш) чоғида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек транспорт воситаларига ва ташилаётган юкларга доир ҳужжатларни текшириш, фуқароларни ва уларнинг ёнидаги ашёларини шахсий кўрикдан ўтказиш, транспорт воситаларини ҳамда уларда ташилаётган ашёлар ва юкларни кўздан кечириш, шу жумладан муҳандислик-техник, сапёрлик-кинологик воситаларни қўллаган ҳолда кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қўриқланадиган объектларга ва қўриқлаш тадбирлари ўтказиладиган жойларга олиб ўтиладиган (олиб кириладиган), шунингдек қўриқланадиган объектлардан олиб чиқиладиган (олиб кетиладиган) ашёларнинг (юкларнинг) рўйхатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қўриқланадиган шахслар билан мулоқотда бўладиган ва улар турган объектларга хизмат кўрсатишга жалб этиладиган жисмоний шахсларни махсус текширишни амалга ошириш, анкета маълумотларини ва бошқа зарур маълумотларни сўраб олиш, қораловчи маълумотлар олинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ходимларини ишлардан четлаштириш ҳақида тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қўриқланадиган шахсларга транспорт хизмати кўрсатиш ёки уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ҳаво кемаларининг ва бошқа транспорт воситаларининг қўриқланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қўриқланадиган шахсларга хизмат кўрсатиш учун бериладиган транспорт воситаларининг шайлигини текширишни, шу жумладан улардан фойдаланиш тартиби ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қўриқланадиган шахсларнинг ҳамда объектларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларга риоя этилишини жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг давлат органларига ва, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) қўриқланадиган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқатда таҳдид юзага келишининг олдини олиш зарурлиги муносабати билан ишларни бажаришни, хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишни ўн иш кунидан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) қўриқланадиган объектлар ҳудудларидан фойдаланишнинг алоҳида шартларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг чегараларини белгилаш ва ушбу ҳудудлар учун шаҳарсозлик регламентларини келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) зарур бўлганда, қўриқланадиган шахсларнинг ҳаракатланиш йўналишларида, жойларнинг алоҳида участкаларида ва объектларда транспорт воситалари ҳамда пиёдаларнинг ҳаракатланишини вақтинчалик чеклаш ёки тақиқлаш, шунингдек транспорт воситаларини шатакка олиш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда жисмоний шахсларнинг турар жойларидан (эгаларининг розилиги билан), юридик шахсларнинг хизмат хоналаридан, алоқа воситаларидан ва бошқа мол-мулкидан қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаган ҳолда фойдаланиш, бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига ҳамда халқаро ташкилотларга тегишли бўлган турар жойлар ва хизмат хоналари, алоқа воситалари ва бошқа мол-мулк мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларида ҳодиса содир бўлган жойга етиб бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва уларни ички ишлар органларига олиб бориш учун, ушбу транспорт воситаларидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ва транспорт воситаларидан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини идентификацияловчи ҳужжатларни берган ҳолда, фойдаланиш, бундан чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари мустасно. Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан, аэродромларидан, учиш-қўниш йўлаклари ва майдонларидан, вокзаллардан, дарё портларидан, шунингдек телекоммуникация тизимларидан бепул асосда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) агар кечиктирилиши қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигига ҳақиқатда таҳдид солиши мумкин бўлса, жиноятларга барҳам беришда, шунингдек жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилаётганда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар жойларга ва бошқа хоналарга, ер участкаларига ва ҳудудларга монеликсиз кириш, кейинчалик йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда тегишли прокурорни ёзма равишда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) қўриқланадиган шахслар турган объектларда, ҳаракатланиш йўналишларида, уларнинг атрофида, шунингдек қўриқлаш тадбирлари ўтказилаётган жойларда муҳандислик-техник, сапёрлик-кинологик ва лаборатория-инструментал диагностикани амалга ошириш, портловчи моддаларга ва қўпорувчилик-террорчилик (шу жумладан биологик) воситаларига ёки ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш қурилмаларига тегишли эканлиги хусусида шубҳа туғдирувчи моддий объектларни (ашёларни) эвакуация ва йўқ қилишни амалга ошириш, алоқа ва маълумотлар узатиш каналларига тўсиқ қўйиш бўйича техник тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш мақсадида тезкор-қидирув ҳамда контрразведка фаолиятини амалга ошириш, ошкора ва махфий асосда фуқароларнинг ёрдамидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ихтиёрий асосда штатдан ташқари тезкор ходимлар сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг юритувига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) ҳуқуқбузарликлар содир этишда гумон қилинаётган, ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёки содир этган шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига дахлдор бўлган ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини аниқлаш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) қўриқланадиган шахслар турган объектлар, ҳаракатланиш йўналишлари ва уларга туташ ҳудудлар узра самовий ҳудудда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни бошқарув ҳамда навигация сигналларига тўсиқ қўйиш, шунингдек мазкур аппаратларга шикаст етказиш ёки уларни йўқ қилиш йўли билан тўлиқ ёки қисман тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига тааллуқли бўлган фактлар ҳамда ҳодисаларни ҳужжатлаштиришни, фотосуратга олишни, овозли ёзувни, кино- ва видеотасвирга олишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларга риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг давлат органларидан ва бошқа ташкилотларидан ахборотни ёки материалларни сўраш ҳамда бепул олиш, шу жумладан доимий асосда олиш, ахборот тизимларидан, маълумотлар базаларидан, ахборот-маълумот қайдларидан, архивлардан, ахборот-қидирув ва маълумотларга ишлов беришнинг автоматлаштирилган тизимларидан, шунингдек бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26) белгиланган тартибда ахборотнинг криптографик ҳимоясини амалга ошириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, юкларни (багажни) кўздан кечирмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати эгалигида ёки фойдаланишида бўлган президент махсус алоқа тармоғи линиялари ва воситаларининг ишлаб туришини ҳамда хавфсизлигини таъминловчи ишларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ва бошқа ташкилотларига монеликсиз кириш ҳамда зарур техник ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) агар ҳар қандай мақсаддаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг алоқа воситаларига радиотўсқинликларни келтириб чиқарса, улардан фойдаланишга нисбатан чекловлар жорий этиш ташаббуси билан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) президент махсус алоқа тармоғини ва идоравий ахборот-коммуникация тизимларини вақтинча ташкил этиш зарур бўлганда алоқа каналларини фойдаланишга бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларининг объектларида, шунингдек умумий фойдаланишдаги объектларда идоравий ахборот-коммуникация тизимлари линияларини, алоқа каналлари ва воситаларини, ускуналарини устувор тартибда ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33) чет давлатларнинг махсус хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тегишли ташкилотлари билан тезкор ахборот, махсус техник воситаларни ҳамда бошқа воситаларни алмашиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг таълим олиши ва стажировкаларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) қўриқланадиган шахслар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида турган даврида, шунингдек чет давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қўриқланадиган шахслари Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрганида уларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятни хорижий махсус хизматлар вакиллари билан мувофиқлаштириш, хавфсизликни таъминлаш, алоқа каналларини тақдим этиш шартлари ва тартибини келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) чет давлатларнинг қўриқланадиган шахслари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган даврида уларга ҳамроҳлик қилувчи хорижий махсус хизматларга совуқ ва ўқотар қуролни, ўқотар қуролнинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ҳарбий хизматчиларига совуқ ва ўқотар қуролларни ва махсус воситаларни сақлаш ҳамда олиб юриш, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида уларни Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ҳудудига олиб кириш учун рухсат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилиш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси давлат органларидан ва бошқа ташкилотларидан танлаб олишни мустақил равишда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларининг имкониятларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) ўз фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш, илмий ва бошқа ташкилотларни, мутахассисларни жалб этиш, шу жумладан шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сирларини ташкил этувчи архив маълумотларини ҳамда бошқа маълумотларни сақлаш, расмийлаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни беришнинг алоҳида тартибини белгилаш, зарур ахборот тизимларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигига таҳдидларни прогноз қилиши, аниқлаши ва уларнинг олдини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўриқланадиган шахсларга транспорт хизмати кўрсатиш чоғида, овқатланиш хавфсизлигини, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда қўриқланадиган шахсларнинг доимий тиббий кузатуви чоғида регламентларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) президент махсус алоқа тармоғининг ташкил этилишини ва барқарор ишлашини, ахборотнинг криптографик ҳимоя қилинишини, президент махсус алоқа тармоғидан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қўриқланадиган объектларни ҳамда президент махсус алоқа тармоғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сирларининг сақланиши таъминланишини назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) терроризмга қарши курашишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қўриқланадиган шахсларнинг автомобиль, темир йўл, авиация, сув транспорти ва бошқа турдаги транспортда ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қўриқланадиган шахсларга хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган автомобиль транспорти воситаларини фахрий мотоцикл эскорти билан таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) қўриқланадиган шахслар турган объектлардаги ва ҳаракатланиш йўналишларидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиши, аниқлаши ва уларга барҳам бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) қўриқланадиган шахсларнинг ахборот хавфсизлигини ва улар турган объектларда киберхавфсизликни таъминлашда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиши, қўриқланадиган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига таҳдидларнинг (тажовузларнинг) олдини олиш ҳамда чоралар кўриш юзасидан мониторингни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) қўриқланадиган шахсларнинг нуфузига путур етказувчи, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек ижтимоий-сиёсий фаолиятини обрўсизлантирувчи ахборот материаллари тарқатилишини аниқлаш ва унга чек қўйиш, прокуратура органларига ушбу ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш тақиқланган деб эътироф этиш тўғрисида аризалар билан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судларига мурожаат қилиши учун илтимоснома киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) қўриқланадиган шахслар ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўриқлаш, тезкор-қидирув, ташкилий-режим, муҳандислик-техник, сапёрлик-кинологик, профилактика тадбирларини ҳамда бошқа тадбирларни режалаштириши, ташкил этиши ва ўтказиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан, шунингдек чет давлатларнинг махсус хизматлари билан ҳамкорликни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) қўриқланадиган шахсларнинг ва объектларнинг хавфсизлигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ахборот-коммуникация тизимларини ишлаб чиқиши, яратиши, улардан фойдаланиши ва уларни ривожлантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) ўзининг хавфсизлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати зиммасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, совуқ ва ўқотар қуролни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, совуқ ва ўқотар қуролни қўллаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, совуқ ҳамда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари жисмоний кучни, махсус воситаларни, совуқ ва ўқотар қуролни юзага келган вазиятдан, шахслар хатти-ҳаракатининг хусусияти ҳамда хавфлилик даражасидан, улар томонидан кўрсатилаётган қаршиликнинг хусусияти ва кучидан келиб чиққан, уларни қўллашнинг ҳақиқий заруриятидан четга чиқмаган ҳолда қўллаши, кўзланган мақсадга эришилиши биланоқ дарҳол тўхтатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари жисмоний куч ишлатишдан, махсус воситаларни, совуқ ёки ўқотар қуролни қўллашдан олдин, уларни қайси шахсга нисбатан қўллашни мўлжаллаётган бўлса, ўша шахсни ўзининг Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси эканлиги ҳақида, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ўзининг ваколатларини амалга ошириш нияти ҳақида огоҳлантириши ҳамда кўрсатилган шахсга унга қўйилган қонуний талаблар бажарилиши учун имконият ва вақт бериши шарт, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай огоҳлантиришнинг имконияти бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний куч ишлатишдаги, махсус воситаларни, совуқ ёки ўқотар қуролни қўллашдаги сусткашлик қўриқланадиган шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг, қўриқлаш тадбирларини ўтказишда иштирок этиш учун жалб этилган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари вакилларининг, шунингдек ўзга фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита хавф солса ёхуд қўриқланадиган объектлар ҳамда транспорт воситалари хавфсизлигига ҳақиқатда таҳдид солса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси жисмоний куч ишлатилган, махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилган ҳар бир ҳолат тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғига дарҳол ахборот бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўзига нисбатан жисмоний куч ишлатилган, махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилган шахс тан жароҳатлари олган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси мумкин қадар қисқа муддатда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги оқибатида шахс ярадор бўлганлиги ёки вафот этганлиги ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида тегишли прокурорни дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) у зарур мудофаа доирасидан четга чиқмаган бўлса ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни ушлаш тартибини белгиловчи қонунчилик талаблари бузилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) у белгиланган тартибда берилган, ўзи учун мажбурий бўлган буйруқнинг ёки фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳаракат қилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) у асосли хизмат таваккалчилиги ёки сўнгги зарурият шароитларида ҳаракат қилган бўлса, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда жисмоний куч ишлатганлиги, махсус воситаларни, совуқ ёки ўқотар қуролни қўллаганлиги муносабати билан етказилган маънавий, моддий ва жисмоний зарар учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда жавобгарлик қонунда белгиланган тартибда юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш тадбирларида иштирок этишга жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ва бошқа ташкилотларининг вакиллари ҳам қўриқланадиган шахсларнинг, улар турган объектларнинг ҳамда ҳаракатланиш йўналишларининг хавфсизлигини таъминлаш чоғида қонунда назарда тутилган тартибда ва ҳолларда жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, совуқ ҳамда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар куч ишлатилмайдиган усуллар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг зиммасига юклатилган хизмат мажбуриятлари бажарилишини таъминламаса, улар ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, уларни содир этган шахсларни ушлаб туриш, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун ҳамда ўзини мудофаа қилиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан қўл жанги усулларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу Қонунда махсус воситалар, совуқ ёки ўқотар қурол қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан махсус воситаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг қуролланишида мавжуд бўлган махсус воситаларни қуйидаги ҳолларда қўллаш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахсларга, қўриқланадиган объектларга ва транспорт воситаларига қилинган ҳужумни қайтаришда ёки ҳужум қилиш таҳдидининг олдини олишда, худди шунингдек уларни тутқинликдан озод қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари вакилларига, шунингдек фуқароларга қилинган ҳужумни қайтаришда ёки ҳужум қилиш таҳдидининг олдини олишда ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига кўрсатилаётган бўйсунмаслик ва қаршиликка барҳам беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳуқуқбузарларни ва қуролли қаршилик кўрсатмоқчи ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ўз зиммасига юклатилган хизмат мажбуриятларини бажаришига бошқача тарзда монелик қилмоқчи деб ҳисоблаш учун ўзига нисбатан етарли асослар мавжуд бўлган шахсларни ушлашда ва уларни ички ишлар органларига олиб боришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қўриқланадиган шахслар фаолиятига монелик қиладиган ёки қўриқланадиган объектларга кириб олиш таҳдидини юзага келтирадиган оммавий тартибсизликларга ва гуруҳ бўлиб қилинган ҳаракатларга барҳам беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қўриқланадиган шахслар ёки объектлар хавфсизлигига таҳдид солувчи транспорт воситасини тўхтатиш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) совуқ ёки ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, кучли таъсир этувчи кимёвий ва заҳарли моддалар қонунга хилоф равишда ўзида мавжуд бўлган шахсларни қуролсизлантириш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) тажовузкор ҳайвонларни зарарсизлантиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қўриқлаш тадбирлари ўтказиладиган зонада ёки қўриқланадиган объектлар ҳудуди узра самовий ҳудудни учувчисиз учиш аппаратлари билан бузишларга барҳам беришда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус воситаларни қўллаш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тез аланга олувчи, заҳарли, портловчи моддалар ёки махсус воситаларнинг таркибий қисмлари билан таъсирга киришганда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун катта хавф туғдирувчи моддалар ишлаб чиқариладиган, сақланадиган биноларда, хоналарда ёки ушбу моддалар ташиладиган транспорт воситалари яқинида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳомиладорлик, ногиронлик белгилари яққол кўриниб турган шахсларга ва вояга етмаганларга нисбатан, агар вояга етмаганларнинг ёши аниқ кўриниб турган бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига маълум бўлса, бундан ушбу шахслар ва вояга етмаганларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, террорчилик ҳаракатини содир этганлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати махсус восита сифатида хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус воситанинг тури ва уни қўллаш жадаллиги Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси томонидан юзага келган вазиятдан, тажовузнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари махсус воситалар мавжуд бўлмаганда ёхуд уларни қўллаш имконияти бўлмаганда (мақсадга мувофиқ бўлмаганда), зарур мудофаада ёки ўта зарурий ҳолда қўл остидаги мавжуд ҳар қандай воситалардан (шу жумладан транспорт воситаларидан) фойдаланишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ушбу Қонунда совуқ ва ўқотар қуролни қўллашга рухсат этилган ҳолларда ҳам махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қуролланишида мавжуд бўлган махсус воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари томонидан совуқ ва ўқотар қуролни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари совуқ ва ўқотар қуролни қуйидаги ҳолларда охирги чора сифатида қўллаш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахсларни уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, содир этилиш пайтида ўлимга ва (ёки) тан жароҳатлари етказилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳужумдан ёхуд шундай ҳужум таҳдидидан ҳимоя қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ҳамда қўриқлаш тадбирларига жалб этилган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари вакилларига қилинган ҳужумни ёхуд ҳужум таҳдидини қайтаришда, агар уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган бўлса, шунингдек уларга тегишли совуқ ва ўқотар қуролни, транспорт ва алоқа воситаларини, бошқа товар-моддий бойликларни ёки ҳужжатларни эгаллаб олишга уринишларга барҳам беришда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг қонуний фармойишига ёки талабига ашаддий равишда бўйсунмаслик ва ҳақорат қилиш ҳоллари унга қилинган ҳужум деб ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўриқланадиган объектларга қилинган ҳужумни ёки ҳужум таҳдидини қайтаришда, худди шунингдек улар эгаллаб олинган тақдирда, уларни озод қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) гаровга олинганларни озод қилишда, террорчилик ва бошқа жиноий тажовузларга барҳам беришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қуролли қаршилик кўрсатаётган, шунингдек бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этиши чоғида кўриб қолинган ва яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, ушланишдан қутулиб қолиш учун ушбу шахс совуқ ёки ўқотар қуролни ёхуд кўринишидан совуқ ёки ўқотар қуролга ўхшаган ва ташқаридан қараганда ундан фарқ қилмайдиган ашёларни, портлатиш қурилмаларини ёки қўриқланадиган шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ва қўриқлаш тадбирларига жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлари вакилларининг, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ўзга ашёларни қўллаганда (қўллаш билан таҳдид қилганда), агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) совуқ ёки ўқотар қуролни, портлатиш қурилмасини ёхуд қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ва қўриқлаш тадбирларига жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлари вакилларининг ҳаётига ёки соғлиғига, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган предметларни қўйиш (топшириш) тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) фуқароларни уларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғдирувчи ҳужумдан ҳимоя қилишда, агар уларни бошқа усуллар ва воситалар билан ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси қонуний равишда тақиқлаган ҳамда ҳарбий хизматчига кўрсатилган масофадан янада яқинлашишга, кийим-бошидан ёки қўл юкидан ниманидир олишга уринишда ифодаланган ҳаракатларнинг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси қўриқланадиган шахсларнинг, ҳарбий хизматчининг ўзининг ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрликни ишлатиш таҳдиди сифатида талқин қилиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларнинг содир этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига совуқ ёки ўқотар қуролни қинидан олиш ва жанговар шай ҳолатга келтириш, шунингдек уни ушбу Қонун талабларига мувофиқ қўллаш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари қуйидаги ҳолларда ҳам совуқ ёки ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўриқланадиган шахсларнинг, қўриқланадиган шахслар турган объектларнинг ва транспорт воситаларининг хавфсизлигига, бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ҳақиқатда таҳдидни вужудга келтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг, қўриқланадиган шахсларнинг ҳамда қўриқланадиган шахслар турган объектларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари вакилларининг талабларини инкор этса, транспорт воситасини унга шикаст етказиш йўли билан тўхтатиш зарур бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қўриқланадиган шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг ёки фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) огоҳлантирувчи ўқ узиш, юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ узиш орқали хавф-хатар сигналини бериш ёки ёрдамга чақириш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совуқ ёки ўқотар қуролни қўллаш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўриқланадиган шахслар томонга қарата;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кўп одамлар тўпланганда, агар ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тез аланга олувчи, заҳарли, портловчи моддалар ишлаб чиқариладиган, сақланадиган биноларда, хоналарда ёки ушбу моддалар ташиладиган транспорт воситалари яқинида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳомиладорлик, ногиронлик белгилари яққол кўриниб турган шахсларга ва вояга етмаганларга нисбатан, агар вояга етмаганларнинг ёши аниқ кўриниб турган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисига маълум бўлса, бундан ушбу шахслар ва вояга етмаганларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, террорчилик ҳаракатини содир этганлиги, одамларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид этиб, қуролли ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматини кадрлар билан тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати касбга яроқлилик бўйича текширувдан муваффақиятли ўтган, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан ихтиёрий асосда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг захирасидаги ёки резервидаги фуқаролар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг аёл жинсига мансуб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга бўлмаган фуқаролари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига Ўзбекистон Республикасининг давлат органларидан ва бошқа ташкилотларидан ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) танлаб олиш ҳамда ўтказиш устувор ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига қабул қилишда иш жойидан бўшаган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилинган кунга қадар кўпи билан уч ой ўтган бўлса, мазкур даврда бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан меҳнат муносабатлари мавжуд бўлмаса, ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиш узлуксиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг қарорига кўра, тор ихтисосликдаги ёки юқори малакали мутахассислар ҳақиқий ҳарбий хизматга ушбу Қонунда белгиланган айрим талаблар ҳисобга олинмаган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг сержантлар таркиби лавозимларига умумий ўрта, ўрта махсус ёки олий маълумотга эга шахслар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офицерлар таркиби лавозимларига олий таълим ташкилотларини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг қарорига кўра, ўрта махсус маълумотга эга сержантлар таркибидаги юқори касбий кўрсаткичларга эришган ҳарбий хизматчиларни офицерлик лавозимларига тайинлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига қабул қилинган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг махсус ҳисобига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки ишга кираётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан белгиланадиган тартибда дастлабки танловдан, шунингдек ўзлари тақдим этган маълумотларнинг ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташга ёки ишлашга яроқлиликни аниқлаш мақсадида ўрганишни ва ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки ишга қабул қилишга монелик қиладиган ҳолатларни аниқлашни, шу жумладан руҳий-физиологик тадқиқот ўтказиш орқали аниқлашни ўз ичига оладиган текширувдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра ёхуд қуйидаги ҳолларда шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки ишга қабул қилинмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари эса ҳақиқий ҳарбий хизматдан ёки ишдан бўшатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) текширув тартиб-таомилидан ўтишдан ёки давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатни расмийлаштиришдан, одамларнинг ҳаётига ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган техник ҳамда бошқа воситалардан фойдаланилган ҳолдаги сўровдан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар истеъмол қилганлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтишни рад этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) олиб ташланган ёки тугатилган судланганлик ҳолати мавжуд бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги, тарафлар ярашганлиги муносабати билан, амнистия акти ёки афв этиш асосида жиноят иши тугатилганда, шунингдек қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра жиноий жазодан ёки жиноий жавобгарликдан озод этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни ёки маълумотларни тақдим этмаганда ёхуд қалбаки ҳужжатларни ёки била туриб ёлғон маълумотларни тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) сиёсий партияларнинг ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларининг аъзоси бўлса ва (ёки) уларнинг фаолиятида иштирок этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) шифокорнинг кўрсатмаси бўлмагани ҳолда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташга ва мансаб ваколатларини бажаришга монелик қиладиган касаллиги мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) бошқа давлат органларидан интизомий тартибда ёки меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун бўшатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисига қўйиладиган талабларга мос келмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки ишга қабул қилишни рад этиш сабабларини тушунтирмасликка ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ тартиби умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчилик билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши чоғида ўзининг шахсий, касбий ва психологик сифатлари, маълумоти ҳамда соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қўйиладиган махсус талабларга мос бўлиши керак ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг раиси тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг ор-номус кодексига риоя этиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига нисбатан махсус талаблар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўз ваколатига кирадиган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг давлат органларига ва бошқа ташкилотларига ҳаракатдаги резервда ҳақиқий ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда хизмат сафарига юборилиши мумкин. Хизмат сафари муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг қонуний талаблари фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг хизмат гувоҳномаси ва жетони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат гувоҳномаси ҳарбий хизматчининг Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига мансублигини, унинг шахсини, лавозими ва ҳарбий унвонини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг совуқ ва ўқотар қуролни олиб юриш ҳамда сақлаш ҳуқуқини, шунингдек ушбу Қонуннинг 21-моддасида кўрсатилган бошқа ҳуқуқларни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг жетони хизмат гувоҳномаси кўрсатилганда ҳақиқийдир ва уни идентификация қилишнинг қўшимча воситаси бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, жетон Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига қўриқлаш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг қўшимча куч ҳамда воситаларини, уларнинг раҳбариятини йигирма тўрт соат ичида ёзма равишда хабардор этган ҳолда жалб қилиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида хизматда бўлиш билан боғлиқ чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳақиқий ҳарбий хизматга кираётган шахслар ушбу Қонунда белгиланган чекловларни ўз зиммасига олади, бу чекловлар ёзма шаклда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисига қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати бўлиш, касаба уюшмалари, шунингдек сиёсий партиялар аъзоси бўлиш ҳамда уларнинг фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) педагогик, тиббий, илмий ва бошқа ижодий фаолиятдан ташқари, ҳақ тўланадиган фаолият ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, тижорат ташкилотининг раҳбар органи ёки кузатув кенгаши таркибига кириш, бундан мазкур фаолият қонунчиликка мувофиқ лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўз хизмат фаолиятининг моддий-техникавий, молиявий ва ахборот таъминоти воситаларидан, бошқа давлат хизмат мол-мулкидан ва хизмат ахборотидан хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг ва бошқа ташкилотларининг нормал фаолият кўрсатишига ҳамда улар мансабдор шахсларининг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қиладиган ҳаракатларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўз хизмат мавқеидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан мансабдор ва бошқа шахслар билан тил бириктириш йўли билан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) оммавий ахборот воситаларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўз хизмат фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан фото-, аудио-, видеоматериалларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қўриқланадиган шахслар билан хизмат заруриятисиз мулоқотда бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг хизмат фаолияти инобатга олинган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг идоравий ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа чекловлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвонлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаларида махсус ўқитиш талаб қилинмайдиган сержантлар таркибидаги лавозимларда (иш юритиш, моддий-хўжалик, молиявий, техникавий, транспортга, спортга, тиббий таъминотга, кадрларга оид фаолият, ахборот-маълумот бериш фаолияти) бўлган ҳарбий хизматчиларига ҳарбий унвон, башарти у ўзига бириктирилган участкаларда ўз мажбуриятларини муваффақиятли бажарса, бўлинмалар бошлиқларининг илтимосномасига кўра берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич «лейтенант» офицерлик ҳарбий унвони қуйидагиларга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги, олий маълумотли, офицерлар таркибидаги лавозимга тайинланган ва мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган ҳарбий хизматчиларига — лавозимга тайинланганидан кейин уч ой ўтгач;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳақиқий ҳарбий хизматга офицерлар таркибидаги лавозимга кирган ва мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган олий маълумотли шахсларга — лавозимга тайинланганидан кейин олти ой ўтгач;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) сержантлар таркибидаги, ўрта махсус маълумотли, офицерлар таркибидаги лавозимга тайинланган ва мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган ҳарбий хизматчиларга алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг қарорига кўра — лавозимга тайинланганидан кейин камида ўн икки ойдан сўнг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирадан қабул қилинган ёки бошқа давлат органларидан ўтказиш тартибида қабул қилинган ва махсус унвонга эга бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси лавозимига тайинлашда уларга қонунчиликда белгиланган тенг даражадаги ҳарбий унвон қайта аттестациядан ўтказиш тартибида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги махсус унвонда бўлганлик муддати навбатдаги ҳарбий унвонни бериш учун хизмат қилган йиллари муддатига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг махсус унвонга эга бўлган, ҳарбий хизматга кирган пайтида тенг даражадаги ҳарбий унвон берилмаган ҳарбий хизматчиларига махсус унвондаги хизмат (иш) даври кейинчалик қайта аттестациядан ўтказиш тартибида навбатдаги ҳарбий унвонни бериш учун қўшиб ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида чет давлатларнинг олий таълим ташкилотларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчиларнинг юқори даражадаги касбий тайёргарлигини таъминлаш ва сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида режали асосда жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича машғулотлар, шунингдек ҳар йили касбга яроқлиликни текшириш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари жисмоний кучни, махсус воситаларни, совуқ ва ўқотар қуролни қўллаш билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга яроқлилик нуқтаи назаридан махсус тайёргарликдан, даврий текширувдан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни меҳнатга муносиб ҳақ тўлашни белгилаш, уй-жой ҳамда ер участкалари билан таъминлаш, имтиёзли узоқ муддатли ипотека ва автокредитлар бериш, уларнинг соғлиғи ҳамда мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, давлат пенсия таъминотини бериш, ҳарбий хизматчиларга, пенсионерларнинг белгиланган таркибига ва уларнинг оила аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, ижтимоий ёрдам бериш ҳамда ижтимоий ҳимоянинг бошқа турлари билан таъминлаш орқали кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган чегарадаги ёшига тўлган, юқори касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига ва соғлиғининг ҳолатига кўра келгусида ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган ҳарбий хизматчиларига ҳақиқий ҳарбий хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси томонидан улар билан ўн йилгача бўлган муддатга янги контракт тузиш орқали бир неча бор узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳақиқий ҳарбий хизматга резервдан ёки захирадан ихтиёрий тартибда қабул қилинган ҳарбий хизматчилар, шунингдек қабул қилингунига қадар ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган, календарь ҳисобида ўн йил хизмат қилган аёллар офицерлик унвонида бўлган чоғида бўшатилган тақдирда, уларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотининг кундузги ўқув шаклида ўқиган вақти ушбу ўқишнинг бир ойи хизматнинг бир ойига тенглаштирилган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ҳақиқий ҳарбий хизматга қайси ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги бўйича тайинланган бўлса, ўша мутахассисликка мувофиқ бўлган лавозимлардаги иш стажи ҳам ушбу ишнинг бир ойи хизматнинг бир ойига тенглаштирилган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг оила аъзолари, ҳалок бўлган (вафот этган) шахс хизмат қилган йиллардан қатъи назар, унга берилган хизмат турар жойини бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлат органларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ўтказиш тартибида қабул қилинган ва махсус унвонга эга бўлган шахслар учун олдинги махсус унвонда бўлиш муддати имтиёзли узоқ муддатли ипотека ва автокредитлар бериш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига қонунчиликда ҳарбий хизматчиларга нисбатан белгиланган бошқа ижтимоий кафолатлар ва имтиёзлар ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида ҳокимият вакиллари ҳисобланади ва давлат ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш, уларга қаршилик кўрсатиш, уларга нисбатан таҳдид ёки зўрлик қилиш, хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиси хизмат мажбуриятларини ёки хизмат бурчини бажариши муносабати билан унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизмат сафарига юборилганда, бўш жой мавжудлигидан ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, транспортнинг барча турларига йўл чипталарини навбатсиз олиш ва меҳмонхоналарга навбатсиз жойлашиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини уларнинг хизмат мажбуриятлари жумласига кирмайдиган вазифаларни бажаришга жалб қилиш тақиқланади. Бевосита ва тўғридан-тўғри бошлиқларидан ташқари, ҳеч ким уларнинг хизмат фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси бевосита ҳамда тўғридан-тўғри бошлиқларининг ўзига нисбатан қабул қилинадиган қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг юқори турувчи мансабдор шахсига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ вақтида дахлсизликка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиси хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг вакили иштирокисиз ёки суднинг қарорисиз уни шахсий кўрикдан ўтказишга, унинг ёнидаги ашёларни, унинг фойдаланувидаги транспорт воситаларини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди, бундан унинг жиноят содир этиши чоғида ёки бевосита уни содир этганидан кейин ушланганлиги ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини ишга жойлаштириш кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда уларга ҳарбий хизматга қабул қилингунига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, аввалги иши (лавозими) мавжуд бўлмаганда эса уларнинг мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат органларидаги ва бошқа ташкилотларидаги ўзга тенг даражадаги иш (лавозим) биринчи навбатда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг формали ҳарбий кийим-боши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари белгиланган намунадаги формали ҳарбий кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий мол-мулк билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камида йигирма календарь йили мобайнида ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларига ҳарбий хизматдан бўшатилаётган вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруқлари билан формали ҳарбий кийим-бош кийиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг меҳнатга оид ҳуқуқлари ва эркинликларининг давлат кафолатлари, қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг молиявий, моддий-техника ва бошқа таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг молиявий таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида бюджетдан ташқари жамғармалар тузилиши мумкин, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг моддий-техника таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларини жойлаштириш ёки унинг бўлинмаларини жойлаштириш учун мўлжалланган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун фойдаланишга транспорт воситаларини ва бошқа мол-мулкни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, ташкилотлардан, фуқаролардан қабул қилиб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тезкор бошқарувидаги бинолар, иморатлар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк, мазкур бинолар, иморатлар, иншоотларга туташ сув объектлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан яратилган ёки олинган мол-мулк, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига берилган ер участкалари давлат мулкидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қонунчиликда белгиланган тартибда шакллантириладиган хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг таъминотида бўладиган воситалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ахборот-коммуникация тизимларини, шунингдек ахборотнинг ҳимоя воситаларини, шу жумладан криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқади, яратади ҳамда улардан фойдаланади, уларнинг хавфсизлигини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг шу каби тизимларидан қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб, қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги маълумотларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилиниши, шу жумладан криптографик воситаларни қўллаган ҳолда техник жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ҳарбий хизматга ёки ишга кираётган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишга ижозат бериладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатни расмийлаштириш тартиб-таомилидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳужжатлари ва материаллари идоравий архивда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тарихий ва илмий аҳамиятга молик архив материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда махфийликдан чиқарилади ҳамда сақлаш учун давлат архивларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг рамзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати байроққа, эмблемага ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг рамзлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, қўриқланадиган шахслар ва бошқа фуқаролар ҳақидаги, ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган ахборотни (шахсга доир маълумотларни) тарқатганлиги, шунингдек ушбу Қонуннинг 30-моддасида белгиланган чекловларни бузганлиги қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчисининг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати томонидан бюджетдан ташқари махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади ва ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар фуқаролар ва мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ўз ҳуқуқлари чекланишига сабаб бўлган, ўзларига маънавий зиён ёхуд моддий зарар етказган деб ҳисобласа, ушбу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан мазкур органнинг мансабдор шахсларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ёки судга қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолияти устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятида қонунларнинг аниқ ҳамда бир хилда ижро этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор назоратининг предмети бўлган масалалар бўйича маълумотлар тегишли прокурорга қонунчиликда белгиланган асосларда ва тартибда тақдим этилади. Прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида ўзига тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларда кўрсатилган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-700-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2021 й., 03/21/700/0637-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)