Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 01.07.2021 йилдаги 413-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021/2022 ўқув йили учун «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарорларига мувофиқ ҳамда «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида республиканинг атом тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — «Ўзатом» агентлиги) атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида (кейинги ўринларда — Филиал) 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул параметрлари 100 ўрин миқдорида иловага мувофиқ белгилансин. Бунда, Филиалда бакалаврлар давлат гранти асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзатом» агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили учун Филиалга кириш имтиҳонларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланган республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари ўтказиладиган объектларда белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари ижараси ҳамда абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовлари жараёнини онлайн режимда узатиш билан боғлиқ харажатлар (алоқа каналлари ижараси, техник хизмат кўрсатиш) «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 413-сон қарорига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) Тошкент шаҳридаги филиалида 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислиги) номи

Қабул квотаси

1.

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси

25

2.

Ядро физикаси ва технологиялари

25

3.

Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси

25

4.

Электроэнергетика ва электротехника

25

Жами:

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2021 й., 09/21/413/0631-сон)