28.06.2021 йилдаги 395-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картография соҳасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
395-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) — ахборотни қайд этиш тури ва усулидан қатъи назар, геодезия ва картография фаолияти амалга оширилаётганда олинган геодезия, нивелир, гравиметрия ўлчовларининг, аэрокосмик ва картографик тасвирларнинг барча якуний ва оралиқ натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг ижрочилари (кейинги ўринларда — ишлар ижрочилари) — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлган юридик шахслар.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бўлган геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) экспертизадан ўтказилиши лозим.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик қуйидаги геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)га нисбатан амалга оширилади:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)ни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия-картография давлат кадастрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа мавзули хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу бандда назарда тутилган йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга ошириладиган, натижалари умумдавлат аҳамиятига молик бошқа геодезия ва картографияга оид ишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Экспертиза ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экспертиза Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кадастр агентлиги томонидан геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) қуйидаги талаблари асосида экспертизадан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картографияга оид бажарилган ишлар ҳақидаги техник ҳисоботлар асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кадастр агентлиги экспертизани тўлиқ ва сифатли ўтказиш учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кадастр агентлиги экспертизани ўтказишга ўзининг идоравий мансуб ташкилотлари мутахассисларини жалб қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлар ижрочилари умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни якунлаганидан кейин бир ой ичида тегишли материаллар (маълумотлар)ни ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига (кейинги ўринларда — давлат картография-геодезия фонди) тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат картография-геодезия фонди тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилиб олгандан кейин бир иш кунида экспертизадан ўтказиш учун Кадастр агентлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кадастр агентлиги ўн беш иш кундан ошмаган муддатда ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талаблар бўйича Давлат картография-геодезия фонди томонидан тақдим этилган тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни «Ишлар ижрочиларининг электрон реестри»га (кейинги ўринларда — Реестр) жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Реестр Кадастр агентлиги томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар ижрочиларининг тўлиқ номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш объектининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг тўлиқ номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни бажариш мақсадлари (техник лойиҳа (ишлар дастури) тўғрисида экспертизадан ўтказилган қарор рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш объектининг смета баҳоси, масштаби, жойлашуви, ҳажми, бажариш асослари, технологияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишларнинг тоифаланганлиги (грифи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Реестр мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Реестрга киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Реестр Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экспертизага тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига номувофиқ бўлса, салбий эксперт хулосаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий эксперт хулосасининг нусхаси экспертиза якунига етганидан кейин уч иш куни мобайнида Кадастр агентлиги томонидан ишлар ижрочиларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллар (маълумотлар), техник лойиҳа ва бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисобот салбий эксперт хулосасининг нусхаси билан бирга Кадастр агентлиги томонидан давлат картография-геодезия фондига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эксперт хулосада белгиланган камчиликлар бартараф этилиб, ўн беш кун ичида белгиланган тартибда Кадастр агентлигига мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материалларнинг (маълумотларнинг) такрорий экспертизаси ушбу Низомнинг 8 — 11-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Низоли масалалар мавжуд бўлганда, экспертизани ўтказган Кадастр агентлиги фаолияти устидан шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки суд томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси низоли масалаларни 15 иш кунигача ҳал қилиш чораларини кўради ҳамда зарур ҳолларда ушбу мақсад учун махсус шакллантирилган мустақил комиссия текширувини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда комиссия таркибига бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ишлар ижрочилари

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларининг барча якуний ва оралиқ натижалари ҳамда бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига тақдим этади.

Геодезия ва картография ишлари тугатилгандан кейин 1 ой ичида

2-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди

Геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) Кадастр агентлигига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.

1 иш кунида

3-босқич

Кадастр агентлиги

1. Тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига қанчалик мувофиқлигини аниқлайди.

2. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни «Ишлар ижрочиларининг электрон реестри»га жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.

15 иш кунида

4-босқич

Кадастр агентлиги

Материаллар (маълумотлар) юзасидан салбий эксперт хулоса олинганда, эксперт хулосани тизим орқали белгиланган тартибда ишлар ижрочиларига юборади.

3 иш кунида

5-босқич

Кадастр агентлиги

Материаллар (маълумотлар) ва улар юзасидаги салбий эксперт хулоса нусхасини давлат картография-геодезия фондига белгилаган тартибда қайтаради.

1 иш кунида

6-босқич

Кадастр агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)нинг реестрини юритади.

Доимий равишда

7-босқич

Ишлар ижрочилари

Материалларни (маълумотларни) такрорий экспертизадан ўтказишда эксперт хулосада белгиланган камчиликларни бартараф этиб, ушбу схеманинг 1-босқичида белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Салбий эксперт хулоса олинган кундан бошлаб 15 иш куни давомида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Материаллар (маълумотлар) тўғрисидаги якуний эксперт хулоса махфий ёки хизмат доираси грифига мансуб маълумотлар бўлганда, Кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда ишлар ижрочиларига маълум қилинади.
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид)аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЕСТРИ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Реестрнинг тартиб рақами

Ишлар ижрочисининг тўлиқ номи

Иш объектининг номи

Буюртмачининг тўлиқ номи

Ишларни бажариш мақсадлари (техник лойиҳа (ишлар дастури) тўғрисида экспертизадан ўтказилган қарор рақами)

Иш объектининг смета баҳоси

Иш объектининг масштаби

Иш объектининг жойлашуви

Ишларни бажариш асослари

Ишларнинг бажариш технологияси

Объектда ишларни бажариш муддатлари

Бажарилган иш объектининг ҳажми

Геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)

Бажарилган ишларнинг тоифаланганлиги (грифи)

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисга қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Геодезия назорати бошқармаси (кейинги ўринларда — Геодезия назорати бошқармаси) томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш — тегишли ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, геодезия ва картография фаолиятига оид билим талаб этиладиган мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш ташкилоти — малака ошириш курсларини ташкил этадиган Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати — талабгорнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга шахс — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланиш учун махсус малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли орган — геодезия ва картография фаолияти соҳасида малака имтиҳонларини ўтказиш ва малака сертификатини бериш ҳуқуқига эга бўлган Кадастр агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатини олишга талабгор бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчи — тузилган шартномага мувофиқ малака ошириш курсига қабул қилинган геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг касбий малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанларининг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Малака ошириш ташкилотида ташкил этиладиган ўқув курслари тасдиқланган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни, қоидага кўра, 20 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни малака ошириш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака ошириш курсларида тингловчилар малака ошириш ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Малака ошириш курсларида қатнашиш учун онлайн тарзда ёки бевосита малака ошириш ташкилотига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳужжатлар онлайн тарзда малака ошириш ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчиларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари, фотосурати, шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака ошириш курсларига тингловчилар улар билан тузилган шартномага асосан малака ошириш ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака ошириш курси давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан ўтган шахсларга малака ошириш курсларидан ўтгандан кейин бир йилгача малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини топшириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака сертификатига эга бўлган шахс геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари билан меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар фаолият бошлаши ҳақидаги хабарномани автоматлаштирилган электрон тизим орқали юборишда малака сертификатига эга шахслар билан тузилган меҳнат шартномасининг электрон нусхаси ва малака сертификатининг серия рақамини Геодезия назорати бошқармасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Кадастр агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсида ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёхуд геодезия ва картография соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Кадастр агентлигига шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кадастр агентлиги томонидан ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кадастр агентлиги қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор малака ошириш курсида ўқимаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Кадастр агентлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгорга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни 5 иш куни ичида бартараф этиши ва қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин Кадастр агентлигига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмай, Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин камида икки ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака имтиҳони саволлари тест кўринишида имтиҳон иш регламенти Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Талабгор паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали навбатдаги малака имтиҳони кунига қадар уч иш куни ичида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилингандан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака имтиҳони тест синови орқали компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатасининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда геодезия ва картография соҳасида малака ошириш дастури ва режаси асосида Геодезия назорати бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда тест саволлари янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тест синови геодезия ва картография йўналиши бўйича 50 та саволдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситаларини олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Геодезия назорати бошқармасининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Малака имтиҳони натижалари қайд этилган баённома Кадастр агентлиги архивида 3 йил муддатда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Малака имтиҳони натижалари баённома расмийлаштирилган куннинг ўзида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 80 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 80 фоиздан паст бўлган талабгор малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар малака имтиҳонини такроран топшириш ҳуқуқига эга ва икки ойдан сўнг қайта топширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Малака сертификати ёки унинг дубликати Кадастр агентлиги томонидан бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Малака имтиҳони натижалари баённома билан расмийлаштирилади, малака имтиҳони масъул ходимлари томонидан имзоланади ҳамда Кадастр агентлиги раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Давлат солиқ қўмитаси 5 иш куни ичида апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилинган кунда ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Давлат солиқ қўмитаси қароридан норози бўлган талабгорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Малака сертификати талабгорнинг фотосурати акс эттирилган қатъий ҳисобда турадиган бланкада мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фаолият олиб бориш учун амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Малака сертификатининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва Малака сертификати QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон шаклда Кадастр агентлиги томонидан шакллантириб, талабгорнинг хоҳишига кўра қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Кадастр агентлиги томонидан баённома тузилгандан сўнг уч иш куни ичида картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислиги бўйича малака сертификати расмийлаштирилиб, малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрига тегишли белги қўйилган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда талабгорга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Агар талабгор малака сертификати расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида уни олишдан ёзма равишда бош тортса, Кадастр агентлиги мазкур сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахснинг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификатининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Малака сертификати геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Янги бланкада қайта расмийлаштирилаётган малака сертификатининг рақами қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризасига кўра, йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган малака сертификати ўрнига Кадастр агентлиги томонидан унинг дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ёзилади ва янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Кадастр агентлигига қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Кадастр агентлигининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш ҳақидаги суд қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари томонидан малака ошириш дастури бўйича беш йилда камида бир марта малака ошириш талабининг бажарилмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган геодезия ва картография мутахассиси томонидан ўз малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини Кадастр агентлигига тақдим этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган геодезия ва картография мутахассиси томонидан ўз фаолиятини амалга оширишда геодезия ва картография фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини бузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография ишларини олиб боришда уларнинг техник лойиҳаларини (ишлар дастурини) тузиш, техник ҳисоботларни расмийлаштириш, шунингдек, уларни техник ҳисобга қўйишда рухсат бериш қарорлари ишларини амалга оширишда нотўғри хулоса (маълумот) бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатиб турилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари томонидан ўз малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини Кадастр агентлигига тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлигининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарори билан тасдиқланган, геодезия ёки картография ишларининг сифатсиз бажарилиши билан боғлиқ сертификатланган мутахассис-геодезист, топограф, картограф томонидан етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар малака комиссиясига юборилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро (сертификатланган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд қарори кучга кирган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро (сертификатланган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер) вафот этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида унинг нусхаси тегишли геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг сертификатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш, шунингдек, малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг сертификатини сақлаш учун Кадастр агентлигига қайтариши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисидаги қарор бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрига қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг иш жойи ва лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган мутахассис билан мулоқот қилиш учун ишлатиладиган телефон рақами, почта манзили (электрон почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатига эга бўлган мутахассис тугатган таълим муассасаси номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш тўғрисидаги Кадастр агентлиги қарорининг санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш ҳақидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида маълумот (малака сертификатини бекор қилиш санаси ва асоси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрининг шакли Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестридаги мавжуд бўлган маълумотлар очиқ фойдаланиладиган маълумотлар ҳисобланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан исталган манфаатдор шахсларнинг сўровига кўра белгиланган тартибда тақдим этилиши ҳамда улардан очиқ фойдаланилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестри Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тингловчи

Малака ошириш курсида қатнашиш учун Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежига (малака ошириш ташкилотига) зарур ҳужжатларни малака ошириш ташкилотининг веб-саҳифаси ёки махсус электрон дастур орқали юборади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Малака ошириш ташкилоти

1. Тингловчи билан шартнома тузади.

2. Малака ошириш курсларида ўқув жараёнини малака ошириш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этади.

1. Тингловчи билан келишган ҳолда

2. Шартнома тузгандан сўнг

3-босқич

Тингловчи

1. Малака ошириш курсларига улар билан тузилган шартномага асосан малака ошириш ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.

2. Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан ўтади.

1. Шартнома тузгандан сўнг

2. Малака ошириш курси давомида

4-босқич

Талабгор

Малака имтиҳонини топшириш учун Кадастр агентлигига зарур ҳужжатларни шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали ариза асосида топширади.

Малака ошириш курсидан кейин ўз хоҳишига кўра

5-босқич

Кадастр агентлиги

1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилигини ўрганади ҳамда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

2. Имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.

3. Малака имтиҳонини ўтказади.

4. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади.

3 иш куни ичида

6-босқич

Кадастр агентлиги

Малака сертификатини расмийлаштиради, реестрга тегишли белги қўйган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда талабгорга тақдим этади.

3 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат солиқ қўмитаси
‎ҳузуридаги
‎ Кадастр агентлиги директорига
______________________________
‎ (яшаш манзили)
‎_____________________ да яшовчи ___________________________ дан
‎ (ариза берувчи Ф.И.О.) ______________________________
‎ (алоқа телефони) ______________________________
‎(электрон манзили)
‎‎‎

Ариза‎

Менга картограф (геодезист, топограф, кадастр-муҳандис, маркшейдер), малака сертификатини олиш учун

‎‎топширишга/дубликатини беришга*/ қайта расмийлаштиришга** рухсат беришингизни сўрайман.

‎‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:
‎ 1. ____________________________________________________________________________________
‎ 2. ____________________________________________________________________________________
‎ 3. ____________________________________________________________________________________
‎ 4. ____________________________________________________________________________________
‎ 5. ____________________________________________________________________________________
‎‎20___ йил «___» __________ ‎‎
‎‎‎

_____________
‎(имзо)
‎‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Дубликат — йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган малака сертификати ўрнига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*‎‎*Қайта расмийлаштириш — жисмоний шахснинг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг
‎ Давлат герби тасвири

‎‎
‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
‎ Кадастр агентлиги
‎‎‎‎‎

_______________‎‎_________________________________________________
‎ (Геодезия ёки картография фаолияти мутахассисининг) ‎

‎‎Расм
учун жой‎

‎‎МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ‎
_________ -сон

‎‎20__ йил «___» ___________

‎‎Картограф (геодезист, топограф, маркшейдер) малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

‎‎қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

_________________________________‎‎_________________________________________________________ га
‎(малака сертификатини олган шахснинг Ф.И.О.)‎‎‎

‎‎____________________________________________________________________________________________
‎ (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) ‎

‎‎Кадастр агентлигининг 20__ йил «___» ____________ даги қарорига асосан картограф (геодезист, топограф, маркшейдер) малака сертификати берилди.

‎‎___________________________________ (ваколатли шахснинг Ф.И.О.) ‎

‎‎_________________ (имзо) ‎

‎‎М.Ў.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 16 февралдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 7-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2021 й., 09/21/395/0604-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)