12.06.2021 йилдаги 28/142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл тумани қабристонларига ном бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларнн тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 4142-сон, 483-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 март кунги 01-30/1-3425-сонли баёни ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан кун тартибидаги масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўрткўл тумани ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўиича туман комиссиясининг баённомасига асосан Тўрткўл тумани ҳудудидаги номланадиган ва қайта номланадиган қабристонлар номлари рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман статистика бўлими (У. Ерджанов), туман давлат солиқ инспекцияси (А. Абдалов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор 1-иловасида амалга оширилаётган ўзгаришларни эътиборга олсин ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари, Тўрткўл тумани географик объектларига ном бериш тўғрисидаги масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари (Х. Матназаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳафта муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгартирилган ва қайта номланган тумандаги айрим ҳудудлардаги қабристонларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси аъзолари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва фуқаролар йиғини раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳудудларда қабристон номлари ўзгарганлик ҳолатлари бўйича аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўрткўл тумани ҳокимлиги матбуот котиби (М. Бекчанова)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда номлари ўзгартирилган қабристонларнинг янги номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда мазкур қарорни «Тўрткўлнома» газетасида ва ҳокимлик веб-сайтларига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ молиялаштириш юзасидан туман молия бўлими 3 кун муддатда туман ҳокимлигига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари (Х. Матназаров)га, Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг «Ижтимоий маданий ривожлантириш ва ёшлар масалалари» бўйича доимий комиссия раиси (З. Ходжаниязова)лар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Р. ШАМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўрткўл т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28/142-сон