19.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3311
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 19.06.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3311
Кучга кириш санаси
01.07.2021
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
8. Мазкур Қоидаларнинг 7-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар уларни қабул қилган органлар томонидан Адлия вазирлигига имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали) электрон шаклда юборилади.
Мазкур Қоидаларнинг 7-банди «д» кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда Адлия вазирлигининг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси томонидан «Адолат» марказига электрон шаклда тақдим этилади.
Ушбу Қоидаларнинг 7-банди «е» кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар «Адолат» марказига қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон шаклда юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатларнинг реквизитлари 1-иловага мувофиқ жадвалга киритилиб, мазкур ҳужжат расмий матнининг охирги саҳифасидан кейин жойлаштириб борилади;
20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қоидаларнинг 18-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрига киритилиб, доимий равишда давлат органларининг расмий веб-сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларига ҳавола қилган ҳолда эълон қилиб борилади. Расмий веб-сайтга эга бўлмаган ҳудудий ёки таркибий бўлинмаларга тегишли маълумотлар юқори турувчи ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3469, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир тури ҳисобланади. Шу боис, уларда қандай масалалар кўтарилишидан қатъи назар, уларнинг барчаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.