Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг
буйруғи
«Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3036-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелда 222-сон «Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/5-сон «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3036, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3036/1472-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 июнь,
148-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2021 йил 3 июнь
Вазир А. ТОШКУЛОВ
2021 йил 28 май
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 9 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 10/21/3036-1/0573-сон)