Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.1998 07.05.1997 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги 309-сонли «Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика корхоналари ва ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг аҳволини яхшилаш, тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибида тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

республика корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

корхоналарнинг дебиторлик қарздорлиги аҳволини ўрганиш, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилишига, ишлар бажарилишига ва хизмат кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларини четга жалб қилиш, шу жумладан, тайёр маҳсулот захираларига, тугалланмаган қурилишга жалб қилиш сабабларини ва йўналишларини таҳлил этиш ҳамда уларни қисқартиришга доир таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлганларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга мунтазам йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва ўз ваколатлари доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича тегишли минтақавий комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалдаги қонунчилик ҳамда ҳисоб-китоб тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан республика Ҳукумати қабул қилган қарорлар бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақа корхоналари ва ташкилотларида тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор-кредиторлик қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва ташкилотлари айланма маблағларининг асоссиз равишда четга жалб қилинишига йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий комиссияларга бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисобларини эшитиш ҳамда тегишли органларга ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибини бузаётган мансабдор шахсларни маъмурий, жиноий ва қонунда назарда тутилган бошқа хилдаги жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳукумат комиссияси ўн кун муддатда ташкилий мажлис ўтказсин, 1997 йилги иш режасини ҳамда Минтақавий комиссия тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси мажлислари ойига камида бир марта ўтказилсин ҳамда қилинган ишлар тўғрисида республика Ҳукумати ҳар ойда хабардор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 майдаги 229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини иқтисодий ва маъмурий тусдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг аҳволини яхшилаш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли минтақавий комиссиялар тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Комиссия минтақавий комиссиялар таркибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий комиссиялар ўз фаолиятини мазкур Низомга ва Комиссия қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари ва ёзма кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш бўйича амалдаги қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг дебиторлик қарздорлиги аҳволини ўрганиш, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчилар ва буюртмачиларга маҳсулот берилишига, ишлар бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг айланма маблағларини четга жалб қилиш, шу жумладан тайёр маҳсулот захираларига, тугалланмаган қурилишга жалб қилиш сабабларини ва йўналишларини таҳлил этиш ҳамда уларни қисқартиришга доир таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, банклар, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлганларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга мунтазам йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқиш ва ўз ваколатлари доирасида улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия иши Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ, лекин ойига камида бир марта мажлис ўтказиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия иши натижалари протокол шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади, раис томонидан ёки унинг топшириғига кўра мажлисини ўтказган Комиссия аъзоси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссияга раис – Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга раҳбарлик қилади, Комиссия мажлисларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия номидан унинг мажлиси протоколларини, протоколлардан кўчирмаларни ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради ва республика Ҳукуматини қилинган ишлардан ҳар ойда хабардор қилиб туради.