14.06.2021 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Миллий — комиссия):
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинадиган Халқаро маслаҳат қўмитасини (кейинги ўринларда — Халқаро маслаҳат қўмитаси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг 2-иловадаги ташкилий схемага мувофиқ бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари эканлиги инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган мамлакатимизнинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (ИКОМОС, ИККРОМ) билан ҳамкорликни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мерос объектлари ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) муҳофазасини кучайтириш, уларнинг умумбашарий бемисл қимматини ишончли сақлаб қолиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш, тегишли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бошқарув режалари, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиб бериш учун тарихий шаҳарларни оқилона ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси қарорлари ва тавсияларини Ўзбекистонда самарали амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда бу борадаги миллий ҳисоботлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни илмий жиҳатдан кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос соҳасида кадрлар малакасини ошириш мақсадида халқаро конференциялар ва семинар-тренинглар ўтказиш, услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро маслаҳат қўмитаси моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича маслаҳат органи ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Халқаро маслаҳат қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маданий мерос агентлигига тақсимланадиган маблағлари доирасида қопланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро маслаҳат қўмитасининг харажатлар сметаси ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий комиссия ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳамда ЮНЕСКО таклифлари инобатга олинган ҳолда тузилади ва Миллий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоларининг Ўзбекистон Республикасидаги транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва ташрифлари билан боғлиқ бошқа сарф-харажатлари қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг талабномаларига биноан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига белгиланган тартибда кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий мерос агентлигининг талабномаларига асосан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Халқаро маслаҳат қўмитаси билан яқин ҳамкорлик қилсин ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Халқаро маслаҳат қўмита тавсия ва таклифларини кўриб чиқиб, асосли тавсия ва таклифларни белгиланган тартибда амалга оширилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқаро маслаҳат қўмитасига Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси 107 Б-манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли хона ажратилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 371-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Майкл Тернер

шаҳар дизайни бўйича мустақил эксперт, профессор (Исроил)

2.

Михаэль Янсен

археология ва ҳужжатлаштириш бўйича мустақил эксперт, профессор (Германия)

3.

Кристина Яманди

шаҳарсозлик ва маданий меросни асраш бўйича эксперт (Руминия)

4.

Этьен Клемент

маданий мерос ҳуқуқи бўйича мустақил эксперт (Белгия)

5.

Юкио Нисимура

маданий мерос ва шаҳарсозликни сақлаш бўйича эксперт, профессор (Япония)

6.

Кра Терра

тупроқли меъморий архитектура бўйича эксперт (Франция)

7.

Шадия Юсеф Тукан

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказининг Араб минтақаси директори, архитектор ва тарихий шаҳарлар бўйича мутахассис

8.

Тамар Тенеишвили

археолог, профессор (Грузия)

9.

Мавлуда Юсупова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи, архитектура фанлари доктори, профессор (Ўзбекистон)

10.

Гавхар Дурдиева

Хоразм Мамун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, архитектура фанлари доктори (Ўзбекистон)

11.

Келишувга мувофиқ

Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши (ИКОМОС) вакили

12.

Келишувга мувофиқ

Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ) вакили

13.

Дмитрий Воякин

Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори (лавозимига мувофиқ)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Зарур ҳолларда Халқаро маслаҳат қўмитаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси томонидан ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 371-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Халқаро маслаҳат қўмитаси

Бош вазир ўринбосари — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишувга мувофиқ)

Маданий мерос объектлари бошқарув раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 09/21/371/0558-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)