14.06.2021 йилдаги 368-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Бажариш учун масъуллар

I. Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш

1.

Айдар-Арнасой кўллар тизими (кейинги ўринларда — кўллар) ҳудудининг туристик харитасини яратиш.

1. Ягона туристик харитани ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 декабрь

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси

2. Туристик харитани электрон шаклини мутасадди идораларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш.

2021 йил 20 декабрь

2.

Кўллар ҳудудида сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш.

1. Кўллар ҳудудида туризм инфратузилмаларини ташкил этиш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорни аниқлаш.

2021 йил ноябрь

Ташаббускор маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси

2. Кўллар ҳудудида муносиб ер майдонини аниқлаш.

2022 йил январь

3.

Кўллар тизимига йўловчиларни ташиш учун темир йўлларни ётқизиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга эга таклиф тайёрлаш.

1. «Айдар-Арнасой кўллар тизимига» кирувчи энг яқин темир йўл станцияларини аниқлаш.

2021 йил июль

-

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Темир йўлни ётқизиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга эга таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил август

4.

Кўллар ҳудудига доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш.

1. Тошкент — Арнасой йўналиши бўйича автобус қатновини йўлга қўйиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Ташаббускор маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Автобус қатновини белгиловчи қатнов жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

5.

«E-IJRO АUKSION» электрон савдо тизими орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган ер майдонларида барпо этилган туристик масканлар инфратузилмасини яхшилаш.

1. Ер майдонига туташ сувли қирғоғидан кўлнинг ички қисми йўналиши бўйича ҳудудни тадбиркорга бириктириш.

2021 йил ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, Туризм ва спорт вазирлиги

2. Бириктирилган сувли майдонда тоза пляж ҳудудини ташкил этиш.

2021 йил декабрь

6.

Кўллар тизими Тузкон кўли қирғоғининг 97 ва 98-сонли контурлари бўйлаб велосипед, квадрацикл, от ва туяда сайр қилиш ҳудудларини ташкил қилиш.

1. 10 километр масофада 3 метр энликдаги велойўлакларни барпо этиш.

2. Велойўлаклар бўйлаб электр чироқларини ўрнатиш.

3. Миллий ва бошқа таомларни тайёрловчи кўчма ва тез пишар ошхоналарни ташкил этиш.

4. Айдар-Арнасой кўллар тизимини тарғиб қилувчи сувинир ва ҳунармандчилик буюмлар савдосини йўлга қўйиш.

5. Ҳудудда саёҳат маршрутлари мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ифодаловчи пешлавҳаларни ўрнатиш (ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда).

6. Ҳудудда дам олиш ўриндиқлари ва чиқинди қути идишларини барпо этиш.

7. Велосипед, квадрацикл, от ва туяларда сайир қилиш учун улар ижарасини ташкил этиш.

2023 йил март

Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

7.

Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материалларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган туристик ва бошқа тадбирларда тақдимотлар ўтказиш.

1. Хорижий мамлакатлар учун кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Хорижий мамлакатларда ўтадиган кўргазмаларда кўллар тизимининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш.

Доимий

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

8.

Кўллар тизими ҳудудида 97 ва 98-сонли контурларда сувда сайр қилиш ва чўмилиш ҳудудларини барпо этиш.

1. Чўмилиш ҳудуди чегарасини белгилаш ва хавфсизлик чораларини кўриш.

2. Сувда сузиш қурилмаларини барпо этиш.

3. Чўмилиш анжомларининг ижарасини ташкил этиш.

4. Чўмилиш ҳудуди қирғоғига соябонлар ўрнатиш.

5. Яхна ичимликлар, музқаймоқлар ва бошқа хизмат турларини ташкил этиш.

2023 апрель

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

9.

Автотранспортлар учун автотураргоҳларни ташкил этиш.

1. Автотранспорт воситалари учун камида 0,2 га майдонда автотураргоҳларни ташкил этиш.

2. Автотураргоҳ атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни ташкил этиш.

2022 йил октябрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

10.

Кўллар тизими ҳудудида тозалаш, санитария, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.

1. Ҳар ойнинг охирги шанбасида санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш.

Доимий

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2. Ҳудуд атрофида иқлимга мослашувчи дарахт ва бошқа ўсимлик турларини экиш.

2022 йил март

11.

Кўллар тизими ҳудудида инфратузилма билан боғлиқ ташкилий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Фориш тумани «Учқулоч» МФЙдан Айдаркўл кўлигача бўлган 10 км масофада электр таъминотининг қўшимча линияларини барпо этиш.

2. Арнасой тумани «Наврўз» МФЙда 1 дона қўшимча трансформатор подстанциясини ўрнатиш.

3. Кўллар тизими ҳудудидан танланган 97 ва 98-сонли контур ҳудудларига тоза ичимлик сув қувирини олиб бориш.

4. Электр жиҳозларини асоссиз ишлатишни камайтириш ва қайта тикланадиган электрэнергия манбаларини қўллаш чораларини кўриш.

2023 йил сентябрь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги

12.

Халқаро ва республика даражадаги маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш.

1. Ҳаваскорлик балиқ овлаш спорт тадбирларини ўтказиш.

Лойиҳа ишга тушгандан сўнг

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси

2. Байдаркада сузиш мусобақаларини ўтказиш.

Доимий

13.

Кўллар тизими ҳудудида ҳаво шарларида экскурсияларни ташкил қилиш, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти («караванинг») хизматлари, «Балиқчилик» мактаби ҳамда «Зорбинг-марказ» аттракционини ташкил қилиш бўйича лойиҳа таклифи�и ишлаб чиқиш.

1. Таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил сентябрь

Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар

2. Таклифлар асосида белгиланган туристик-кўнгилочар объектларни ташкил қилиш чораларини кўриш.

2022 йил август

14.

Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ёзги таътил даврида экотуризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва саёҳатлар ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб доимий

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

15.

Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича реклама маҳсулотлари (буклет, брошюра, видео) тайёрланишини, туристик ташкилотлар ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этилишини таъминлаш.

1. Кўллар тизимининг жозибадорлиги тўғрисида реклама ва видеороликлар тайёрлаш.

2022 йил август

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

2. Туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган тарғибот материаллари (буклет, брошюра ва бошқалар)ни тайёрлаш.

3. Туризм соҳаси субъектлари ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

16.

Кўллар тизимида балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш, ихтисослаштирилган балиқчилик кластерларини ташкил этиш, туризмни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

1. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштирувчи инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш.

2022 йил март

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар дирекцияси

2. Кўллар тизимида туризмни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

17.

Кўллар тизимининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, турпакетлар ишлаб чиқиш.

1. Ҳудуднинг туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда, турпакетлар (маълум вақтга мўлжалланган ва тоифаланган нархларда) яратиш.

2. Турпакетларни интернет тармоқлари ҳамда саёҳат ташкил қилувчи корхоналарга тақдим қилиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

18.

Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳоли даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш.

1. Маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш.

2. Велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш.

3. Маҳаллий аҳоли ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун хизмат сифатини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

19.

Кўллар тизими атрофидаги маҳаллаларда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш.

1. Маҳаллаларда тарғибот ишларини амалга ошириш.

2. Ташаббускорлар мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқиш ва амалий ишларда кўмаклашиш.

2022 йил июль

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги

20.

Кўллар тизими ҳудудида туризм объектлари тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумот берувчи ахборот кўрсаткичларини ташкил қилиш.

1. Ахборот кўрсаткичларини умумий кўринишини (дизайн) тайёрлаш.

2022 йил сентябрь

Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари

2. Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм объектлари ва туристларга кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида маълумот берувчи ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш.

2023 йил март

21.

Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида пляж ҳудудларини ташкил қилиш мақсадида камида 50 га бўш ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўриш.

1. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги бўш турган камида 50 га ер майдонида ҳар томонлама қулай бўлган ҳудуддан ажратиш чораларини кўриш.

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Кадастр агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси

22.

Тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида, Айдаркўл сув ҳавзасида ташкил этилиши мумкин бўлган инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳа паспорти ва смета харажатларини ишлаб чиқиш.

1. «Айдаркўл» сув ҳавзасига ташкил этиладиган инвестицион лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатга асосан лойиҳа паспорти, эскизлари ҳамда смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

23.

Айдаркўл сув ҳавзасидаги бўш ер майдонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзлар ҳақида доимий равишда ижтимоий тармоқлар ва ОАВлар орқали кенг ёритиб бориш.

1. «Айдаркўл» сув ҳавзасидаги бўш ер-майдонлари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил август

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Сув ҳавзаларида ҳамда енгил конструкция (кемпинг, ўтовли лагерлар, коптинер)лар билан ташкил этиладиган объектлар учун бериладиган субсидия ва грантлар ҳақида доимий равишда ОАВларида ёритиб бориш.

2021 йил сентябрдан бошлаб доимий

24.

Айдаркўл сув ҳавзасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш.

1. Хорижий давлатлар элчихоналарига кўллар тизимида ташкил этилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳаларни тақдим этган ҳолда хорижий инвесторларни жалб қилиш.

2. Маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш чораларини кўриш.

2022 йил ноябрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

25.

Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоғи атрофида кўллар тизими учун танланган бўш ер майдонида электр энергияси, истеъмол гази ҳамда ичимлик суви каби манбаларини ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Махсус лойиҳа институти билан биргаликда ўрганиш ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалик вазирлиги

2. Электр тармоқлари учун таянч устунларини ўрнатиш.

2022 йил сентябрь

3. Электр тармоқларини таъмирлаш.

4. Мавжуд трансфарматорларни таъмирлаш ва яроқсиз ҳолга келиб қолганларини алмаштириш.

5. Электр жиҳозларини асоссиз ишлатишни камайтириш ва қайта тикланадиган электр энергия манбаларини қўллаш чораларини кўриш.

6. Марказлашган ичимлик суви нуқтасини ташкил этиш.

7. Тадбиркорлик субъектларига суюлтирилган газ етказиб берилишини таъминлаш.

2023 йил июнь

26.

Айдаркўл сув ҳавзасига ҳамда соҳил бўйи дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш, йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш чораларини кўриш.

1. 4R-57 Конимех-Айдаркўл автомобил йўлининг 121 қисмидан Айдаркўл ҳудудига олиб борувчи 10 км йўлини таъмирлаш чораларини кўриш.

2. Нурота ва Конимех туманларидан Айдаркўл сув ҳавзасига олиб борувчи ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, шағал тўкиш ва асфальт ётқизиш.

3. Нурота ва Конимех туманларидан Айдаркўл сув ҳавзасигача бўлган автомобиль йўлларда туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

2023 йил август

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги

27.

Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида дам олиш ҳамда пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш чораларини кўриш.

1. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида пляж туризмини ривожлантириш.

2. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида пляж туризмини ривожлантириш мақсадида хориждан сув транспорт воситалари (картер, сув скутер ва бошқалар)ни олиб келган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

28.

Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Айдаркўл сув ҳавзаси ҳудудига ташриф сонини ошириш ҳамда уларга бир қанча қулайлик яратиш мақсадида Айдар-Арнасой сув ҳавзасининг Навоий вилояти қисмидан Жиззах вилояти қисмига қадар бўлган масофада кемада сайр қилиш хизматини ташкил этиш ҳамда Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида янги технологияларга асосланган турли ҳилдаги сув транспортлари учун мини портлар ташкил қилиш.

1. Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув маршрут рейсларини ташкил етиш мақсадида, Навоий вилоятидан Жиззах вилоятигача бўлган масофада сув сатҳини аниқлаш.

2. Айдаркўл сув ҳавзасида сув транспортларидан иборат мини портлар ташкил қилиш.

3. Мазкур сув транспортларини Республика ҳудудига олиб кириш юзасидан жорий қилинган имтиёзлардан кенг фойдаланиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишларини олиб бориш.

2023 йил июнь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Транспорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари

29.

Айдаркўл сув ҳавзасига ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳларни узоқ муддат қолишларини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кечки маданий-кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш.

1. Айдаркўл сув ҳавзасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда кечки маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш.

2. Ҳаваскорлик балиқ овлаш спорт тадбирларини ўтказиш.

3. Сув спорт мусобақаларини ўтказиш.

2022 йил июль

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, тадбиркорлик субъектлари

30.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва мавжудларининг ҳолатини яхшилаш.

1. Санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш нуқталари рўйхатини шакллантириш.

2021 йил декабрь

Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари

2. Санитария-гигиена шохобчасини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонларини ажратиш.

2022 йил март

3. Санитария-гигиена шохобчасини замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш.

2023 йил апрель

31.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида мавжуд ҳамда ташкил этилаётган дам олиш масканларининг «Туристик харитаси»ни ишлаб чиқиш.

1. Айдаркўл сув ҳавзаси ҳудудидаги объектлар рўйхатини шакллантириш.

2. Туристик харитага тегишли маълумотлар базасини киритиш.

3. Харитани яратиш учун намунавий дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш чораларини кўриш.

4. Туристик харитани электрон шаклини мутасадди идораларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

2022 йил май

Туризм соҳасини кўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

32.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида чиқинди ташлаш қутилари сонини кўпайтириш ишларини амалга ошириш.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида унинг умумий сиғимини инобатга олган ҳолда чиқинди қутилар сонини белгилаш ва ўрнатишни ташкил қилиш.

2022 йил март

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси

33.

Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида интернет сифатини яхшилаш ҳамда Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш чораларини кўриш.

Сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида ҳамда қирғоқ бўйи соҳилларида Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш ҳамда тезлигини ошириш.

2022 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

34.

«Айдаркўл» сув ҳавзасининг туризм салоҳиятини ёритиб берувчи видеоролик, турли тиллардаги тарғибот ҳамда тарқатма материаллари (флаер, буклет ва ҳоказо)ни тайёрлаш.

«Айдаркўл» сув ҳавзасининг туризм салоҳияти ҳамда мазкур ҳудудда мавжуд дам олиш масканлари тўғрисида ведиоролик, турли тиллардаги тарғибот ҳамда тарқатма материаллари (флаер, буклет ва ҳоказо)ни тайёрлаш.

2022 йил декабрь

Туризм соҳасини кўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

35.

Юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тизимини қуриш, мавжудларини такомиллаштириш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган ёнғинларни ўчириш учун сув гидрантлари ёки сув ҳовузларини қуриш ва уларни жиҳозлаш борасидаги вазифаларни белгилаш.

1. Ҳудудда жорий ҳолатни ўрганиш.

2. Ташкилий ишлар режасини, талаб этиладиган маблағлар ҳажмини ва амалга ошириш муддатларини аниқлаш.

2021 йил август

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

36.

«Айдаркўл» сув ҳавзаси бўйлаб «круиз» — сувда саёҳат турларини ташкил этиш.

1. Хорижий ва маҳаллий тажрибани ўрганган ҳолда круиз хизматларини ташкил этиш йўналишларини белгилаш;

2. Тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда кемаларда саёҳат ташкил этиш чораларини кўриш;

3. Ташкил этилган круизларнинг кенг тарғиботини амалга ошириш;

4. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг таништирув саёҳатларини ташкил этиш.

2023 йил май

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

37.

«Абу Ваккос», «Темир Дарвоза», «Зомин» миллий табиат боғи, Нурота тоғ тизмалари, Хожи нуриддин мадрасаси, «Айдаркул» кўли манзилларини назарда тутувчи туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари билан янги туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш;

2. Ишлаб чиқилган маҳсулотларни туризм соҳаси субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилиш;

3. Маршрут бўйлаб қўшимча хизматлар кўрсатилишини шакллантириш;

4. Янги маршрут бўйлаб умумий йўловчи ташувчи транспорт ҳаракатланишини йўлга қўйиш.

2022 йил май

-

Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги

II. Тўдакўл кўли ҳудудини ривожлантириш

38.

«Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида туризм инфратузилмасини ташкил қилиш учун камида 50 гектар бўш ер майдонини ажратиш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги ҳар томонлама қулай бўлган ҳудуддан камида 50 гектар бўш турган ер майдонини ажратиш чораларини кўриш.

2022 йил март

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Кадастр агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

39.

«Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида бир неча йиллар аввал аҳолига ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланилаётганларини аниқлаш ҳамда мазкур ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш чораларини кўриш.

«Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида қонуний ва ноқонуний фаолият юритиб келаётган ва бир неча йиллар аввал фуқарога ажратилган мазкур ер майдонларида ҳеч қандай туризм объекти қурилмаганларини рўйхатдан ўтказиб мазкур ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш ва уларни лотларга бўлиб «E-IJRO АUKSION» электрон тизими орқали туризм соҳасидаги тадбиркорларга ажратиш.

2022 йил май

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

40.

«Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида туризм инфратузилмаси ташкил қилиниши режалаштирилган бўш ер майдонларини лотларга бўлиб «E-IJRO АUKSION» электрон тизими орқали тадбиркорларга ажратиш чораларини кўриш.

Ажратилган ер майдонини лотларга бўлиб қисқа муддатларда «E-IJRO АUKSION» тизими орқали тадбиркорларга ажратиш ва туристик инфраструктурани яратиш натижасида атрофдаги маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш.

2022 йил декабрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

41.

Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоғи атрофида танланган бўш ер майдонида электр энергия, истеъмол гази ҳамда ичимлик суви каби манбаларини ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Электр тармоқлари учун таянч устунларини ўрнатиш.

2. Электр тармоқларини таъмирлаш.

3. Мавжуд трансформаторларни таъмирлаш ва яроқсиз ҳолга келиб қолганларини алмаштириш.

4. Марказлашган ичимлик суви нуқтасини ташкил этиш.

5. Истеъмол гази учун марказий газ тақсимлаш пунктини ташкил этиш.

2023 йил апрель

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

42.

Навоий шаҳридан Тўдакўл сув ҳавзасига олиб борувчи 4Р-69 йўл қисмидаги узунлиги 85 км йўлнинг қопламаси ҳолатини тўлиқ яхшилаш чораларини кўриш.

1. Автомобиль йўлларини асфальт қилиш.

2. Ички кўчаларни текислаш ва шағал ётқизиш.

3. Йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

4. Ёритгичлар учун таянч устунларини ўрнатиш.

2023 йил июль

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Автомобиль йўллари қўмитаси, Навоий вилоят ҳокимлиги

43.

Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофини сайёҳлар ташрифи учун қулай масканга айлантириш юзасидан тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилган ҳолда қўшимча хизматлар (енгил конструкцияли дам олиш масканлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар масканлар, экстремал туризм хизматлари)ни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Тўдакўл сув ҳавзасида ташкил этиладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил май

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Қурилиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Лойиҳаларнинг смета ҳужжатлари ва проектларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

3. Мазкур лойиҳаларни ташкил этиш мақсадида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш.

2022 йил октябрь

4. Лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини жорий этиш.

2022 йил декабрь

44.

Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқларида янги технологияларга асосланган турли ҳилдаги сув транспортлари мавжуд мини порт ташкил қилиш.

Тўдакўл сув ҳавзасида сув транспортларидан иборат мини порт ташкил қилиш учун мазкур сув транспортларини Республика ҳудудига олиб кириш юзасидан жорий қилинган имтиёзлардан кенг фойдаланиш ҳамда тадбиркорларга мазкур имтиёз ҳақида тушунчалар бериш.

2023 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

45.

Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудига ташриф сонини ошириш ҳамда уларга бир қанча қулайлик яратиш мақсадида мазкур ҳудудда темир йўл станцияларини ташкил этиш чораларини кўриш.

Қизилтепа туманининг темир йўл станциясидан Бухоро вилояти темир йўл станциясига қадар бўлган оралиқда Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидан ўтувчи станция ташкил қилиш бўйича лойиҳаларнинг смета ҳужжатлари ва проектларини ишлаб чиқиш ҳамда уни қисқа фурсатларда амалга ошириш.

2023 йил март

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги

46.

Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида дам олиш ҳамда пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш чораларини кўриш.

1. Пляж туризмини ривожлантириш бўйича ижобий синовдан ўтган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.

2021 йил ноябрь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги

2. Тўдакўл сув ҳавзасининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил февраль

47.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги барча дам олиш масканларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда 10 га яқин самарасиз фаолият юритаётган катта ва кичик давлат объектларини хусусийлаштириш чораларини кўриш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги барча қонуний ва ноқонуний дам олиш масканларини инвентаризация қилиш ҳамда самарасиз ва фойдаланилмасдан келаётган 10 га яқин катта ва кичик давлат объектларини хусусийлаштириш чораларини кўриш.

2022 йил июль

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

48.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва мавжудларининг ҳолатини яхшилаш.

Санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш нуқталари рўйхатини шакллантириш.

2022 йил октябрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

Санитария-гигиена шохобчасини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонларини ажратиш.

Санитария-гигиена шохобчасини замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш.

2023 йил март

49.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида «Туризм харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиладиган дам олиш масканлари рўйхатини шакллантирган ҳолда хорижий ва маҳаллий туристларни ўзига жалб қилувчи инновацион технологияларга асосланган ягона «Туризм харитаси»ни жорий қилиш ҳамда бунинг натижасида сайёҳларга бир қатор қулайликлар яратиш.

2023 йил ноябрь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

50.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил этилаётган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида чиқинди ташлаш қутилари ҳамда ўриндиқлар ўрнатиш, сонини кўпайтириш ва йўлакларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида унинг умумий сиғимини инобатга олган ҳолда ўриндиқлар ҳамда чиқинди қутилар сонини белгилаш ва ўрнатиш шунингдек велосипедда ҳаракатланиш осон бўлиши учун махсус йўлакларни ташкил қилиш.

2022 йил октябрь


2023 йил март

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, «Тоза ҳудуд» ДУК

51.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун ҳунармандчилик маҳсулотлари мавжуд бўлган сувенир дўконларини ташкил этиш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил қилинган дам олиш масканларида сайёҳлар гавжум бўладиган нуқталарида ҳунармандчилик маҳсулотлари мавжуд бўлган сувенир дўконларини ташкил этиш.

2023 йил апрель

Ижрочи ва ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси

52.

Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида интернет сифатини яхшилаш ҳамда Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш чораларини кўриш.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил қилинган дам олиш масканларида сайёҳлар гавжум бўладиган нуқталарида ҳамда қирғоқ бўйи соҳилларида Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш ҳамда тезлигини ошириш.

2022 йил июль

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

53.

Навоий шаҳридан Тўдакўл дам олиш ҳудудига олиб борувчи янги йўналишни ташкил қилиш ҳамда Навоий шаҳар автошоҳбекатда мазкур йўналишда қатновчи автотранспорт воситалари учун бўш майдон ажратиш чораларини кўриш.

Навоий шаҳридан Тўдакўл дам олиш ҳудудига кунига икки марта қатнайдиган янги транспорт қатнови йўналишини ташкил қилиш ҳамда автошохбекатда мазкур йўналиш учун алоҳида ҳудуд ажратиш.

2022 йил ноябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Транспорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

54.

Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида велосипед йўлакларини ташкил қилиш, йўлаклар бўйлаб тунги кўча ёритиш тизимини ўрнатиш чораларини кўриш.

Велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлакларни ташкил қилиш ҳамда ушбу йўлакларда тунги ёритгичларни ўрнатиш.

2022 йил ноябрь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги