Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада шоли етиштрувчиларни рағбатлантириш, уларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорида 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгачаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизгача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
8. Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни уч иш кунида ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасида талабгор субсидия олиш учун тақдим этган ҳужжатлар ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандига мувофиқ бўлса барча ҳужжатлар жамланмаси қабул қилган куннинг эртасига (бир иш кунида) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
мазкур Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда ёки маълумотлар асоссиз бўлганда.
12. Жамғарма тақдим этилган буюртмаларни уч иш кунида ўрганиб чиқади ва ушбу буюртмалар Вақтинчалик низомнинг 7-банди талабларига мос келган тақдирда, Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи юридик шахслар)

Талабгорлар субсидия олиш учун туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги талаб этилган ҳужжатларни тақдим этади.

Зарурат ҳолларда

(2021 йил

31 декабрга қадар)

2-босқич

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

Талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Вақтинчалик низом талабларига мос келган тақдирда, субсидия ажратиш учун ҳужжатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

3 иш кунида

Агар ҳужжатларни ўрганиш натижасида Вақтинчалик низомнинг 9-бандида кўрсатилган талаблар аниқланса барча ҳужжатлар жамламаси талабгорга ёзма равишда қайтарилади.

1 иш кунида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимларидан кунлик қабул қилган ҳужжатларни республика бўйича жамлайди, таҳлил қилади ва эртаси куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этади.

1 иш кунида

4-босқич

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Вақтинчалик низомга мувофиқ тақдим этилган буюртмаларни ўрганиб чиқади ва ушбу буюртмалар Вақтинчалик низом талабларига мос келган тақдирда, Жамғармага ажратилган бюджет маблағлари доирасида субсидия ажратилади.

3 иш кунида

_____________________________________________________________________

(ариза берувчининг тўлиқ номи)

_____________________________________________________________________
_____________________________________________________________________

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами, телефон, факс)


манзили бўйича рўйхатдан ўтказилган:

_____________________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

_____________________________________________________________________
_____________________________________________________________________

(гувоҳнома рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

_____________________________________________________________ номидан

(ариза берувчи раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)

Қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинганлиги муносабати билан техника қийматининг 20 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратишни сўраймиз.

Ташкилот почта манзили:______________________________________________

СТИР рақами:________________________________________________________

Электрон почта манзили:_______________________________________________

Банк коди ва банк ҳисобварағи:_________________________________________

Илова: ________ варақ

_____________________________________________________________________

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

20 ____ йил «____»_______________


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси