29.05.2021 йилдаги СҚ-312-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимовга парламент сўрови юбориш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимовга коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимовга коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2021 йилнинг 5 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (Р. Алимов) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, шу йилнинг 20 августига қадар Олий Мажлис Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-312-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 29 майдаги СҚ-312-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимовга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
(коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатда туризм соҳаси ривожида энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2019 йил якуни бўйича давлатга 6,7 млн чет эллик сайёҳ ташриф буюрган. Жаҳон саёҳат ва туризм кенгашининг 2020 йилги ҳисоботига кўра, туризмнинг Ўзбекистоннинг ЯИМга қўшган умумий ҳиссаси 4,5 фоизни (2,4 миллиард АҚШ долларини) ташкил этган. Соҳада 601 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси иқтисодиётнинг стратегик секторига айланган туризм соҳасида ҳам чуқур инқирозни келтириб чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда мамлакатга атиги 1,5 миллион чет эллик сайёҳ ташриф буюриб, туризм хизматлари экспортидан тушум 261 млн долларни ташкил этган (2019 йилга нисбатан 5,2 баравар кам).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилги прогнозларга кўра 1,7 млн чет эллик сайёҳнинг Ўзбекистонга келиши ва 400 млн АҚШ доллари миқдорида туристик хизматлар экспорт қилиниши мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳада юзага келган мураккаб вазият оқибатида 1 200 та (63 фоиз) жойлаштириш воситаси, 1 500 дан ортиқ (80 фоиз) туроператор ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Бу эса 250 мингдан ортиқ иш ўрнининг йўқотилишига олиб келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳанинг жадал суръатларда тикланишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони ва 1 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар доирасида соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкаларнинг 50 фоизига камайтирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида турлар ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатлари чипта нархининг 30 фоизи миқдорида субсидиялаштирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва меҳмонхона хизматларини кўрсатадиган туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳаси субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган. Улар томонидан ижтимоий солиқ 1 фоиз миқдорида камайтирилган ставка бўйича тўланиши йўлга қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳаси субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 2020 йил октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан пандемия даврида туризм бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Хусусан, фоиз харажатларини Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоизлик даражадан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлаштириш воситаларини қуриш, объектларни янги санитария-гигиена нормаларига мувофиқлаштириш, 1 млрд сўмгача айланма маблағларни тўлдириш учун қарзларга ҳам субсидия татбиқ этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учта аэропортда «очиқ осмон» тартиби ўрнатилиб, фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилган. Сайёҳлар учун «Uzbekistan/Safe travel GUARFNTEED» санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими ва илк бор «Fast Track» хизмати жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида янги авиарейслар ва темир йўл йўналишлари очилди. Айрим умумхалқ байрамларини нишонлаш пайтида камида уч кундан иборат дам олиш кунлари белгилашни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241 та жойлаштириш воситаси ва туроператорларга иш жойларини сақлаб қолиш учун 16,1 млрд сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш давом эттирилиши натижасида 126 та меҳмонхона ва жойлаштириш воситаси фойдаланишга топширилган ва хоналар сони 3 мингтага кўпайган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг биринчи чорагида 522 мингга яқин фуқаро ички сайёҳ сифатида саёҳат қилиб, уларнинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши 130 млрд сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, қонун ҳужжатлари ижроси, Сенатга юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатлар, экспертлар ва хўжалик юритувчи субъектлар фикрларини ўрганиш натижасида туризм соҳасини тиклаш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга тўсқинлик қиладиган қатор муаммолар ва камчиликлар аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сонли «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган қатор вазифалар тўлиқ амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари маълумотлари базасини Туристик йигим ҳисобини юритишнинг ягона тизими билан интеграциялаш бўйича ишлар белгиланган муддатда ижро эгилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизимни маҳаллий мобил тўлов дастурлари ва халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш бўйича вазифалар бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг минтақавий халқаро аэропортлари учун энг яхши номларни аниқлаш учун оммавий танлов ўтказилган бўлса-да, танлов натижалари эълон қилинмаган, аэропорт номлари бўйича амалий қарорлар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий авиакомпанияларнинг қизиқишини ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилмагани сабабли «Андижон», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида жорий этилган «очиқ осмон» режими ўз самарасини бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, тадбиркорлик субъектлари хамда маданий ва тарихий мерос объектлари раҳбариятининг «Uzbekistan, Safe travel GUARANTEED» хавфсиз объектлар тизими ҳақида хабардорлиги пастлиги, шунингдек, тегишли сертификатни олиш учун тўлов (БҲМ 2 баравари) амалга ошириш зарурлиги туфайли мазкур тизим мамлакатда кенг татбиқ этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 1 361 та жойлаштириш воситаси ҳамда 200 та маданий мерос объекти ва музейлар, асосий сайёҳлик йўналишларида жойлашган юзлаб йирик ва ўрта умумий овқатланиш объектлари фаолият олиб борса-да, фақатгина 186 та объект (туроператорлар, маданий-тарихий объектлар, аэропортлар, табиий ва спорт зоналари ва ҳ.к.) ва 24 та меҳмонхона миллий тизимга мувофиқ сертификациядан ўтган бўлса-да, хорижий тизимлардан фарқли ўлароқ маҳаллий тизимнинг инглиз тилидаги нусхаси йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, авиа ва темир йўл орқали ташиш нархларининг юқорилиги, йўл бўйи, вокзал ва аэропорт инфратузилмаси сифати пастлиги туризм соҳасини тиклашга халақит бераётган жиддий омил ҳисобланади. Қолаверса, кўрсатилаётган хизматлар нархи ва сифати ўртасида кескин тафовут мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Тошкент-Москва-Тошкент (3985 км) авиачиптаси нархи 700 долларни, Олмаота-Москва-Олмаота (3960 км) рейси нархи 560 долларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент-Истанбул-Тошкент рейси бўйича 1 киши учун билет нархи 657 доллар атрофида бўлса, ундан ҳам узоқроқ масофадаги Бишкек-Истанбул-Бишкек рейси бўйича билет нархи — 276 долларни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, тобора кучайиб бораётган рақобат шароитида туризм соҳасини тиклаш туристик хизматлари кенгайишини тақозо этади. Бироқ халқаро бозорда таклиф этилаётган сайёҳлик турларига мос равишда туристик хизматларни диверсификациялаш ишлари суст.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризмнинг қатор йўналишлари салоҳиятидан фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Luxury туризм, онлайн туризм сегменти, овчилик туризми йўналиши ривожланмаган, тиббий туризмни тарғиб қилишда сезиларли ютуқларга эришилмаган. «All inclusive» каби оммабоп туристик хизматлар тақдим этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, кадрлар билан ишлаш ҳолати қониқарсиз. Юқори малакали кадрлар кескин етишмаслигига қарамай, 2019-2020 ўқув йилида туризм йўналишидаги олий ўқув юртларининг бакалавриат йўналишлари битирувчиларининг 37 фоизи иш билан таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга жойлашган бакалавриат йўналиши битирувчиларининг 27,5 фоизи ва магистратура битирувчиларининг 47 фоизигина ўз мутахассислиги бўйича фаолият олиб бормоқда. Бу эса вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, чет эллик инвесторлар, йирик халқаро меҳмонхоналар тармоқлари вакиллари мамлакатда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи юзасидан салбий муносабат билдирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, мамлакатимиз меҳмонхоналари машҳур меҳмонхоналар тармоқларининг патентланган логотипларидан фойдаланаётгани қайд этилмоқда, айрим меҳмонхоналар номлари битта ҳарф билан фарқ қилаётган ҳолатлар учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчидан, бизнес-учрашувлар, реклама ва пресс-турлар каби оммабоп шакл ва усуллардан фойдаланиш чекланиши туфайли туризмни тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини тубдан қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Коронавирус пандемияси даврида туризмни қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини сўзсиз таъминлаш, шунингдек, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини соҳа ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига тушунтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хавфсиз объектлар тизимини кенг тарғиб қилиш, жорий этишни кенгайтириш ва такомиллаштириш истиқболларига доир ишлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мамлакатимиз авиа ва темир йўл компанияларининг рақобатбардошлигини оширишга, шу жумладан қулай нархларни жорий этиш, инфратузилмани ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш орқали рақобатбардошликни оширишга доир ишлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туристик маҳсулотлар номенклатурасини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, сайёҳлик хизматларини кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Туризм соҳасини кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, шу жумладан олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган йўналишлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш тизимини жорий этиш, ихтисослаштирилган таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хорижий инвесторларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мамлакатимиз туристик маҳсулотини тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан уларни тарғиб қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш режалари тўғрисида асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши маълум қилинади.