«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқаруви 1997 йил 22 август, 360-сон
Баённома № 27/13
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқаруви 1997 йил 22 август, 360-сон
Баённома № 27/13
ТИЖОРАТ БАНКЛАРДА ЮБИЛЕЙ САНАЛАРГА БАҒИШЛАНИБ ЗАРБ ҚИЛИНГАН ТАНГАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 11 ноябрда 527-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 9 мартдаги 8/2-сонли «Тижорат банкларда юбилей саналарга бағишланиб зарб қилинган тангаларни сотиб олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 527-1, 16.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 40 ва 42-моддалари, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан зарб қилинган олтин тангаларнинг ҳисобини тижорат банкларида юритиш тартибини белгилаб беради.
2. Тижорат банклари тангаларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисобварағига 10 фоизлик гаров пули ўтказиб берганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.
а) агар гаров пули нақд чет эл валютасида тўланса,
Дебет — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари
Кредит — 10101 Кассадаги нақд пул
б) агар гаров пул ўтказиш йўли билан амалга оширилса,
Дебет — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари
Кредит — 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро
3. Тангаларнинг қолган қийматини тўлиқ ўтказиб берганда,
а) агар олтин тангаларнинг тўлиқ қийматини нақд чет эл валютасида тўланса,
Дебет — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари
Кредит — 10101 Кассадаги нақд пул
б) агар олтин тангаларнинг тўлиқ қиймати пул ўтказиш йўли билан амалга оширилса,
Дебет — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари
Кредит — 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро
4. Сотиб олинган тангаларни балансга кирим қилганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.
сўмда
Дебет — 10909 Қимматбаҳо тангалар
Кредит — 17101 «Спот» шароитида валюта савдоси
валютада
Дебет — 17101 «Спот» шароитида валюта савдоси
Кредит — 19909 Бошқа дебиторлик ҳисоб рақамлари
5. Тижорат банкларида ўз ҳисобварақларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар тангаларни сотиб олишлари мумкин ва қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади.
Дебет — 20200 Муддатсиз депозитлар
Кредит — 10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақами — Ностро
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари М. ЖУМАГАЛДИЕВ