27.05.2021 йилдаги ПҚ-5128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, янги иш ўринлари яратишга ва ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Андижон вилояти ҳудудининг 105 гектар ер майдонида «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби»ни (кейинги ўринларда — Саноат хаби) махсус саноат зонаси сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саноат хабининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга машинасозлик ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг машинасозлик ва электротехника саноатидаги ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда махсус саноат зонаси иштирокчилари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хабининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хаби фаолияти давомида унинг ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хаби ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа соҳалардаги юқори қўшилган қийматли лойиҳалар жойлаштирилади ва уларнинг ташаббускорларига қурилган бино ва иншоотлар ижара шаклида ажратиб берилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 07/22/266/0458-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус иқтисодий зона маъмурий кенгаши ва дирекциясининг ваколатлари ҳамда Саноат хаби ҳудудида бино ва иншоотлар қуриш ишлари масъулияти чекланган жамият шаклидаги Саноат хаби бошқарувчи компанияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Саноат хаби ҳудудларининг чегараларини аниқлаш ва уларни келгусида кенгайтиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Саноат хабининг бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хаби бошқарувчи компаниясини белгилаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хаби ҳудудида режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Саноат хаби бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов асосидаги лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Саноат хабининг ташкил этилиши, унинг ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларига ихтисослашган лойиҳалар жойлаштирилишини ташкил этишга масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат хаби ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар уларнинг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асослари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда (кейинги ўринларда — Марказ) экспертизадан ўтказилади. Бунда, Марказ томонидан хулосалар бериш муддатлари ўн беш календарь кундан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарувчи компания томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини Саноат хаби ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга йигирма беш календарь кундан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Саноат хабини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 07/22/266/0458-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Саноат хабида жойлашадиган лойиҳалар учун зарур бўлган барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳамда ушбу қарорда ўрнатилган тартибда молиялаштирилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Саноат хабини барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш манзилли дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Саноат хаби ҳудудида лойиҳалар амалга оширилганда, лойиҳа ишга тушган муддатдан бошлаб уч йил ўтганидан сўнг тегишли улушларнинг аукцион савдолари орқали сотилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда аукцион савдоларини шаффофлик ва бозор тамойиллари асосида ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5128-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2021 й., 07/21/5128/0494-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 01.06.2022 й., 07/22/266/0458-сон)