Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
қарори
«Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3037-1]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июндаги ПФ-6005-сон «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 01-02/12-45-сон «Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3037, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3037/1466-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
01-02/13-16-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3037-1/0492-сон)