Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2021 05.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3037
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 05.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3037
Кучга кириш санаси
06.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3037]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-16-сонли ««Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3037-1, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-45-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 01-02/12-45-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг (жисмоний хусусияти, сифати, ишлаб чиқарувчиси, ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди бўйича) божхона расмийлаштирувини даврий божхона юк декларацияси (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир хил товарлар — ишлаб чиқарилган мамлакати, физик хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) бўйича товар кодининг ўнта белгили даражаси бир хил бўлган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир шахс томонидан доимий олиб ўтиш — бир хил товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир шартнома (келишув, битим) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар туркуми — битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига божхона юк декларациясини тақдим этаётган шахс (бундан буён матнда декларацияловчи шахс деб юритилади) — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даврий БЮД бир хил турдаги товарларни божхона чегараси орқали бир шартнома (келишув, битим) доирасида айни бир шахс томонидан мунтазам олиб ўтишда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айнан бир хил турдаги товарларга бир ташқи савдо шартномаси (келишув, битим) доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар, бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомга мувофиқ БЮД расмийлаштирилиши икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда даврий БЮД расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда тўлиқ БЮД расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Даврий БЮДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида божхона органларига декларацияловчи шахс томонидан даврий БЮД билан бирга божхона расмийлаштируви учун товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Даврий БЮДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона режими шартларига мувофиқ амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича божхона тўловлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Даврий БЮД доирасида расмийлаштирилган товарларнинг божхона назорати ва ҳисобини юритиш учун товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида, фақат даврий БЮД учун шаклланадиган ҳар бир товар туркумига алоҳида тартиб рақамли дарчага божхона органи мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Товарларнинг божхона назоратини амалга оширувчи божхона органи мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида фақат даврий БЮД учун шаклланадиган, ҳар бир товар туркумига алоҳида тартиб рақамли электрон жадвалда даврий БЮД бўйича товарнинг тартиб рақами, ТИФ ТН коди, миқдори ва божхона кўриги (агар шундай божхона назорати шакли қўлланилган бўлса) далолатномаси тартиб рақами бўйича маълумотлар божхона органи мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Даврий БЮД билан расмийлаштирилган товарларни, товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг ихтиёрига берилиши, уларни божхона назоратидан ўтказилгандан ҳамда мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларига мувофиқ ҳаракатлар якунлангандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Даврий БЮД доирасида товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари декларацияловчи шахс томонидан ҳар бир товар туркуми учун божхона назорати бошланишидан олдин тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Даврий БЮД доирасида расмийлаштирилган товарларнинг қолган туркуми ҳамда улар бўйича товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари айнан даврий БЮД расмийлаштирилган божхона органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Даврий БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) талабларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-графа. «Декларация тури».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи бўлмасида «ПЕ» ҳарфли белгиси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг декларацияловчи шахсга дастлабки БЮДга киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этган, юкни қабул қилувчи томонидан ишончнома берилган шахснинг ёки товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақами) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгра графада қўшимча равишда қуйидагилар қайд этилади: «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача божхона органига тақдим этиш мажбуриятини оламан» (бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишонч билдирган шахс БЮДни тўлдирган декларацияловчи шахс бўлса, ушбу декларацияловчи шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур графада хўжалик юритувчи субъект ишонч билдирган шахснинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Даврий БЮДни расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Даврий БЮД учун белгиланган муддат тугагунга қадар товарлар божхона чегарасидан тўлиқ олиб ўтилган тақдирда декларацияловчи шахс томонидан тўлиқ БЮД тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий БЮД учун белгиланган муддат тугагунга қадар товарлар божхона чегараси орқали тўлиқ олиб ўтилмаган ҳолларда, декларацияловчи шахс томонидан ушбу муддатга қадар божхона чегараси орқали ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга нисбатан тўлиқ БЮД тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тўлиқ БЮД даврий БЮД расмийлаштирилган санадан олтмиш календарь кундан ошмаган муддатда тақдим этилиши лозим. Даврий БЮД расмийлаштирган божхона органи тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иккинчи босқичда расмийлаштириладиган БЮДда божхона тўловлари суммасини ҳисоблашда даврий БЮД қабул қилинган кунда амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари ва хорижий валюталар курслари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш натижасида ҳисобланган божхона тўловлари суммаси даврий БЮДда кўрсатилган тўловлар суммасидан ортадиган бўлса, улар қўшимча тўланади, камайиш ҳолатларида эса божхона органи ўртадаги фарқни тўловчига Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда қайтаради ёки тўловчининг хоҳишига кўра уни кейинги тўловлар ҳисобига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона чегараси орқали олиб ўтилган товарларнинг умумий миқдори даврий БЮДда кўрсатилган миқдорга мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар белгиланган муддатларда даврий БЮДда кўрсатилган миқдордан ортиқ импорт қилинганда ёки экспортга олиб чиқилиши назарда тутилганда, товарларнинг ушбу қисмига шу кунда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ янги БЮД тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Даврий БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2784, 2016 йил 10 май) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўлиқ БЮД қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий БЮДда кўрсатилмаган товарлар импорт қилинганда ёки экспортга олиб чиқилиши назарда тутилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган товарлар туркуми олиб кирилганда дастлабки товарлар туркумини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда кўрсатилмаган, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки товарлар туркумини расмийлаштиришда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига асос бўлган ҳужжатларни қолган туркум товарларни олиб киришда тақдим этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий БЮД учун белгиланган муддатга қадар тўлиқ БЮД тақдим этилмаган тақдирда (агар божхона декларациясини тақдим этиш муддатининг тугаши божхона органи ишламайдиган кунга тўғри келиб қолса, божхона органининг навбатдаги иш куни шу муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатларда расмийлаштирилган даврий БЮДни қонун ҳужжатлари талабларига асосан бекор қилиш чоралари кўрилади ҳамда янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган муддат ичида тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тўлиқ БЮД мазкур Низомнинг 12-банднинг биринчи қисмида кўрсатилган талабга мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-графа. «Декларация тури».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ» ёки «ЭК».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Графанинг учинчи бўлмасида «ППЕ» ҳарфли белгиси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда ушбу БЮДга айнан даврий БЮД учун берилган тартиб рақам қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3037/1466-сон)