27.04.2021 йилдаги 902-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 27.04.2021 йилдаги 902-IV-сон
Кучга кириш санаси
27.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил I чорагида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) 2021 йил I чорагида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ўтган даврда ёшларни қўллаб-қувватлашга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга, тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашга ва макроиқтисодий барқарорликка эришилган. Жумладан, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103 фоизни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида савдо айланмаси ҳажми 46,7 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 102,8 фоизга ўсган. Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида Давлат бюджетидан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 18,2 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,6 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналиши доирасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш таъминланиб, бу борадаги бюрократик тўсиқлар қисқартирилган. Жумладан, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан 17 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятининг сифатини ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида туман (шаҳар)лар бўйича ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этишга қаратилган «Ёшлар дастурлари» тасдиқланиб, ҳар бир туман (шаҳар)да ёшлар баланси «маҳаллабай» шакллантирилган. Шунга асосан ўтган даврда жами 271,5 минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида туман (шаҳар)ларда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 3 мингдан зиёд эмлаш пункти ва 900 га яқин ҳаракатдаги бригадалар ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, беморларга қулайликлар яратиш мақсадида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида, уларнинг 204 та ҳудудий филиалида телетиббиёт алоқаси ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йил I чорагида Давлат дастурининг 41 та банди ижросини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, шундан 32 таси (78 фоизи) тўлиқ бажарилган, 8 таси (19,5 фоизи) бажарилмоқда, 1 та (2,4 фоизи) банднинг бажарилиши кечикмоқда. Шунингдек айрим бандларнинг ижро этилиши юзасидан бошланган ишлар якунига тўлиқ етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Давлат дастурининг 145-бандига мувофиқ, аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳанузгача қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг 184-бандига кўра аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш борасидаги ишлар етарли даражада амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Давлат дастурида назарда тутилган баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари пишиқ-пухта тайёрланмаганлиги, лозим даражада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги оқибатида 8 та банднинг ижроси бугунги кунга қадар таъминланмасдан қолмоқда. Хусусан, 60-бандда кўзда тутилган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳанузгача парламент муҳокамасига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг жорий йил I чоракдаги ижросига оид тақдим этилган ҳисоботни кўриб чиқиб, сиёсий партиялар фракциялари Ҳукумат аъзолари қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини таъкидладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари пандемия оқибатларини бартараф этиш ва иқтисодиётни жадал ривожлантириш борасидаги ишларни изчил амалга ошириш, асосий қисми тўқимачилик, озиқ-овқат, мебелсозлик, металл буюмлар, қурилиш материаллари соҳасига мансуб бўлган, даромади тикланмаган 11 мингта саноат корхонасининг ҳар бири билан манзилли ишларни ташкил этган ҳолда мавжуд масалаларни тезкорликда ҳал этиш зарурлигини таъкидладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлардаги фуқароларимизга хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш масаласига эътибор қаратдилар. Ташқи меҳнат миграцияси ривожланишига ҳар томонлама ёрдам бериш зарурлигига урғу берилиб, ишсиз ватандошларимиз учун ҳамон битта давлат меҳнат бозори асосий жой бўлиб қолаётгани ва бу тўғри ҳолат эмаслиги айтиб ўтилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мигрантларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқа қатор давлатларнинг меҳнат бозорларини ўрганиш бўйича алоҳида чоралар кўриши лозимлиги ҳақидаги таклифни илгари сурдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари Давлат дастуридаги айрим ижроси таъминланмаган бандларга алоҳида эътибор қаратдилар. Баъзи бир истеъмол товарлари бўйича нарх-навонинг ошиб кетаётганлиги фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун ушбу вазифанинг ижросига бутун йил давомида жиддий эътибор қаратилиши лозимлиги айтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари аҳолининг минимал истеъмол харажатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш, камбағалликка қарши самарали курашиш ва бу борада ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун, авваламбор, камбағалликнинг аниқ мезонларини белгилаш зарурлигини қайд этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва «яшил» иқтисодиёт тамойилларини кенгроқ қўллаш, тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш ва ҳудудларда канализация тизимларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек сайлов округларидаги учрашувлар ҳамда ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар якунларидан келиб чиқиб, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни иш билан таъминлаш, фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олиш имкониятини янада ошириш билан боғлиқ масалалар депутатлар диққат марказида бўлиши айтиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 322-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил I чорагида бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда қабул қилинган ПФ-6155-сонли Фармонида ҳамда Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни ўз муддатида ва пухта бажарилишини таъминлаш юзасидан Ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастуридаги бажарилмаган, муддати ўтган 9 та банднинг ижросини якунига етказиш юзасидан тезкор чораларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг I чорагида ижро этилиши назарда тутилган тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини тизимли мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш учун ажратилаётган давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш имконини берадиган шаффоф тизимни яратиш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудларда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишларини тизимли равишда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни иш билан таъминлаш ҳамда шу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларнинг ўз вақтида ва шаффоф етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хорижий мамлакатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш тизимини тубдан ривожлантириш чораларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича Сирдарё вилояти тажрибасини республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам изчиллик билан татбиқ этиш ишларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига юборилаётган депутат сўровларига ўз вақтида ва асослантирилган жавоб берилиши устидан назоратни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларнинг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат дастуридаги ижроси тўлиқ таъминланмаган 9 та банднинг бажарилиши устидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, таъсирчан парламент назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича жорий йилнинг 10 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
902-IV-сон