20.05.2021 йилдаги 319-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қарорнинг номи, муқаддимаси, 1-банди ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «муассасаларига» сўзи «ташкилотларига» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим ахборот тизими ҳамда расмий веб-сайтида ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мунтазам онлайн тарзда янгилаб борилишини таъминлаш

Доимий равишда

2-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш

Хоҳишига кўра

3-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП

Сўровномани мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш

1) 1 соат ичида

2) Автоматик тарзда

4-босқич

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими

а) йўлланмани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлса;

б) сўровномани тегишли равишда умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритиш, шунингдек, навбатга қўйилганлиги ҳақида хабарномани расмийлаштириш — кўрсатилган ташкилот гуруҳида бўш жой мавжуд бўлмаса;

в) йўлланма ёки хабарномани ташкилот ва давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилганда) ҳамда ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП орқали юбориш, бу ҳақида ариза берувчига хабар бериш.

Автоматик тарзда

5-босқич

Ариза берувчи

Йўлланма ёки хабарномани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олиш

Йўлланма ёки хабарнома шакллангандан сўнг

6-босқич

Мактабгача таълим ташкилоти

Йўлланма асосида болани қабул қилиш

Йўлланма тақдим этилгандан сўнг

__________________

(сана)

________________________

(т/р)

Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва бошқалар) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:

2. Ф.И.О.:

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):

II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Туғилган йили:

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:

1.

2.

3.

2. Гуруҳи:

IV. Имтиёзли ҳуқуқ борлиги ҳақида маълумотларва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)

2. Етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар (битта ёки ёлғиз ота-онанинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги суд қарори нусхалари ва бошқалар)

3. «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари («Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)

4. Акалари ёки опалари ушбу ташкилотнинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар (қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

5. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

6. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг бола соғломлиги тўғрисидаги хулосаси)

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами)

3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

__________________

(сана)

________________________

(т/р)

Болаларни давлат-хусусий шерикликка асосланган мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс, яқин қариндошлар (бобоси, бувиси, акаси, опаси ва б.) ёки ишончнома асосида ҳаракат этувчи учинчи шахс:

2. Ф.И.О.:

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Ишончноманинг реквизитлари (учинчи шахслар учун):

II. Бола ҳақидаги маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Туғилган йили:

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

III. Ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ташкилот рақами:

1.

2.

3.

2. Гуруҳи:

IV. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилага мансублиги ҳақида маълумотларва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Кам таъминланган оилаларнинг болалари («Темир дафтар»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)

2. Аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилаларнинг болалари (ногиронлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси)

3. Боқувчисини йўқотган оилаларнинг болалари («Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)

4. Боланинг ота-онаси квоталар бўйича ҳудудларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилаларнинг болалари (тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси)

5. Тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг нусхалари)

V. Махсус контингентга мансублиги ҳақида маълумотлар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (талаб этиладиган ҳужжатлар)

1. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

2. Мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари (иш жойидан маълумотнома)

V. Хабар бериш тартиби

1. Почта орқали (почта манзили)

2. СМС ёки телефон орқали (телефон рақами)

3. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)

».