20.05.2021 йилдаги ПҚ-5118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришни молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарори талаблари доирасида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури учун тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга — 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга — 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантиришга — 19 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилашга — 17 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига — 10 миллион АҚШ доллари эквиваленти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлашга — 4 миллион АҚШ доллари эквиваленти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури учун ажратиладиган маблағлар ваколатли тижорат банкларига қайтариш шарти асосида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан тенг улушларда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга — 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ фоизсиз, ўн йил муддатда қайтариш шарти билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи С.И. Саифназаров ва Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов — Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағларнинг самарали ва манзилли ишлатилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган маблағларни қоплаш Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли кредитлар белгиланган тартибда оилаларнинг хоҳиш ва истакларини, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлигини чуқур ўрганиб, ҳар бир оиланинг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари асосида ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг туманлар ва шаҳарларида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига мақбул нархларда мини-технологиялар, асбоб-ускуналар, чорва моллари (наслдор қорамол, қўй, эчки), парранда, балиқ, асалари уяси, чорва озуқаси ҳамда бошқа зарур хом ашё ва материалларни етказиш, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент вилоятининг туман (шаҳар)ларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантириш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектларининг манзилли рўйхатларини шакллантириб, мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилишини ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимларини таъмирлаш-тиклаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ҳамда иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш юзасидан таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини белгиланган меъёр талабларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш ходимлари билан тўлдириш ҳамда қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда вилоятнинг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказган ҳолда уларнинг кадастр ҳужжатлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг паспортларини қайта шакллантирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда хатлов натижаларига кўра, ҳисоб-китоблар асосида штат бирликлари ажратилишини таъминласин ҳамда улар учун талаб этиладиган маблағларни 2021 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб эса, белгиланган нормативлар асосида Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тошкент вилоятининг туман (шаҳар)ларида иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантириш ишлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Тошкент вилояти ҳудудий филиали — лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ — лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси — лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК — лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибидаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК — лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ — объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик таъминоти тизими, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш объектлари бўйича бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5118-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт
воситалари билан жиҳозлаш параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Шаҳарлар ва туманлар номи

Жами талаб этилаётган техникалар*

шу жумладан:

самосвал

чиқинди ташиш махсус техникаси

манипулятор

сув қуйгич
(комбинацияланган)

экскаватор-юклагич

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

Жами

50

43 362

12

9 456

8

5 474

18

19 355

10

7 878

2

1 200

1.

Олмалиқ шаҳар

2

1 863

1

1 075

1

788

2.

Ангрен шаҳар

2

1 472

1

684

1

788

3.

Оҳангарон шаҳар

4

3 335

1

788

1

684

1

1 075

1

788

4.

Бекобод шаҳар

2

1 863

1

1 075

1

788

5.

Чирчиқ шаҳар

2

1 863

1

1 075

1

788

6.

Янгийўл шаҳар

2

1 760

1

684

1

1 075

7.

Оҳангарон тумани

3

2 651

1

788

1

1 075

1

788

8.

Бекобод тумани

4

3 251

1

788

1

1 075

1

788

1

600

9.

Оққўрғон тумани

2

1 863

1

788

1

1 075

10.

Бўстонлиқ тумани

3

2 548

1

788

1

684

1

1 075

11.

Бўка тумани

2

1 472

1

788

1

684

12.

Юқори Чирчиқ тумани

3

2 651

1

788

1

1 075

1

788

13.

Қуйи Чирчиқ тумани

1

1 075

1

1 075

14.

Зангиота тумани

1

684

1

684

15.

Қибрай тумани

3

2 360

1

684

1

1 075

1

600

16.

Паркент тумани

2

1 863

1

1 075

1

788

17.

Пискент тумани

2

1 863

1

788

1

1 075

18.

Ўрта Чирчиқ тумани

2

1 863

1

788

1

1 075

19.

Тошкент тумани

2

1 863

1

788

1

1 075

20.

Чиноз тумани

1

1 075

1

1 075

21.

Янгийўл тумани

3

2 651

1

788

1

1 075

1

788

22.

Нурафшон шаҳар

2

1 472

1

788

1

684

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* етказиб берувчиларнинг нархига кўра аниқлик киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 07/21/5118/0477-сон)