19.05.2021 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури» ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2021 йил 1 июндан бошлаб ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 февралдаги 95-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/95/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 февралдаги 95-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 март ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/95/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 февралдаги 95-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 март ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/95/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2021 йил 1 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда «Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари» порталига (кейинги ўринларда — Портал) қуйидагиларни жойлаштириш чораларини кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро IT-сертификатларнинг ихтисослашуви ва йўналишлари ҳамда халқаро IT-сертификатларни олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро IT-сертификатлар учун тўланиши зарур бўлган тўловлар миқдорлари ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро IT-сертификатлар беришга ихтисослаштирилган хорижий, маҳаллий ва республика компанияларининг ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайти тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро IT-сертификатга эга бўлган ва ушбу қарор ижроси бўйича рағбатлантирилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Портал орқали халқаро IT-сертификатга эга бўлган талабгор ёшларнинг аризаларини қабул қилиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари ҳамда бланкаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2021 йил 30 октябрга қадар белгиланган тартибда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида халқаро IT-сертификат тақдим қилувчи тегишли ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган сертификатлаш марказлари ҳамда ўқув курсларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ихтисослаштирилган таркибий бўлинма лавозимларига ишга қабул қилишда халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларга (номзодларга) устунлик берилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 февралдаги 95-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 09/24/95/0134-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 09/21/310/0475; 19.02.2024 й., 09/24/95/0134-сон)