24.04.2021 йилдаги 0011-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, 24.04.2021 йилдаги 0011-21-сон
Кучга кириш санаси
24.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 пандемияси даврида чеклов тадбирларини қўллаш шароитида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик
талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг соғлиғини сақлаш, қулай иш шароитларини яратиш ва меҳнат фаолиятини ташкил этилишини таъминлаш ҳамда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи билан боғлиқ эпидемиологик вазият шароитларида меҳнат ва ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича профилактик тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча олий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий масофа — шахслар ўртасидаги 2 метрдан кам бўлмаган масофа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳимоя воситаси — ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки уларнинг олдини олиш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган воситалар (махсус кийим, махсус пойабзал, ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар, техник воситалар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
блок — ўзига хос вазифага эга бўлган ўқув корпусининг бир қисми (аудиториялар, кафедра, спорт, кутубхона блоки ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари турар жой мажмуаси — профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг яшаши учун таълим муассасаси таркибига кирувчи бинолар ва иншоатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим муассасалари раҳбарлари томонидан коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши курашишда қуйидаги профилактик тадбирларга эътибор қаратилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасига инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши чоралар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг зарарланишига қарши қўлланиладиган бошқа ташкилий чора-тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таълим муассасаларига инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ҳар куни таълим муассасасига киритишдан олдин тана ҳароратини пирометр ёки шу каби воситалар ёрдамида ўлчаш, тана ҳарорати кўтарилган ва/ёки юқумли касаллик белгилари намоён бўлиб турган профессор-ўқитувчилар, ходимларни ёки талабаларни таълим муассасасига қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг саломатлик ҳолатини текшириш, улар билан мулоқотда бўлганлар тўғрисида маълумот тўплаш, уларнинг бошқа беморлар ёки эпидемиологик нохуш ҳудудлардан (хорижий мамлакат, республика, вилоят, туманлар) ташриф буюрган шахслар билан мулоқотда бўлганлигига аниқлик киритиш, бунинг учун алоҳида жавобгар шахс белгилаш (тиббий ходим, техника хавфсизлиги муҳандиси, кадрлар бўйича инспекторлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана ҳароратининг кўтарилганлиги ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) мавжуд профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни рўйхатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини (дозаторли ускуна, нам салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ҳудудига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўймаслик (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таълим муассасаларининг кириш ва чиқиш қисмида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида, агар техник имконияти мавжуд бўлса қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ўтказиш пунктлари орқали профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни таълим муассасасига киришни соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ўтказиш пунктлар орқали профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ўтказишда бино полига ёки кириш қисмидаги қаттиқ қопламга икки метр ўлчамдаги оралиқни белгиловчи нуқталарни кўрсатган ҳолда чизмалар чизиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Курьерлик хизматининг, корреспондентлик ҳужжатларини қабул қилишнинг контактсиз амалга оширилишига қаратилган услубларни жорий этиш (корреспондентлик ҳужжатларини қабул қилиш ойналарини ташкил қилиш, мобил алоқа воситаларидан фойдаланишни жорий этиш ва шу кабилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалари жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши чоралар кўриш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнининг умумий вазифалари билан боғлиқ бўлмаган факультет, кафедра ва бошқа бўлимларда мулоқотни чегаралаш (гуруҳлаш тамойили), гуруҳлар ичида ижтимоий масофа сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнларини турли қаватлар, алоҳида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиш асосида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар оқимини камайтириш, уй кийимини ишчи кийимга фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналарда) алмаштиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушлик ва танаффус пайтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ташкилот ҳудудидан бевосита вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жойларга, бўлимларга, биноларга ўтишини чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруриятга кўра факультетлар, кафедралар, бўлимлар ўртасида материаллар, маҳсулотлар ва ҳужжатларнинг ҳаракатланиши учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган алоҳида ходим ажратиш (нафас олиш тизимини ҳимоя қилувчи воситалар ва қўлқоплар билан таъминланган алоҳида жавобгар ходимлар ажратиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг электрон шаклда ёки ахборот-коммуникация воситалари орқали юборилишини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, қўл ва юзни ювиш жойларини ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, ҳожатхона, чекиш жойлари ва шу каби жойларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув хоналари ва жамоат жойлари махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалаш ишлари олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар тўрт соатда эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозлари артиб зарарсизлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув аудиторияларида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар икки соатда ёки сменада камида икки марта);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш бўйича кучайтирилган ички назоратини ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш хонаси мавжуд бўлмаганда, тушлик ва дам олиш вақтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланган ҳолда махсус мўлжалланган хонада ёки хонанинг бир қисмини овқатланиш учун ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ташкилий ва техник тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим муассасаси ҳудудида қуйидаги чекловлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар йиғиладиган гавжум жойлар (назорат пункти, деканат, маъмурият, ошхона, ҳожатхона, касса олдида) ва бошқа жойларда «масофавий белги» чизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво оқимининг бир қисмдан бошқасига ўтишининг олдини олиш (кирувчи ҳаво оқимидан сўрилувчи ҳаво оқими ҳажмини кўпайтириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана ҳарорати юқорилиги ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг (ЎРВИ) аломатлари (ҳид сезиш қобилиятининг йўқлиги, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва бошқалар) аниқланганда, шахсни бошқалардан ажратиш мақсадида тиббий (агар мавжуд бўлса тиббий пунктларда) изолятор ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий тадбирлар қуйидаги чораларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим муассаса раҳбарлари (мансабдор шахслар), профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш қоидалари ва соғлиғи ёмонлашганда (иситма, йўтал, ҳид сезишнинг йўқолиши ва бошқалар), ўз вақтида изоляция қилиниши тўғрисида кўрсатма бериб боришлари мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси раҳбари профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иш жойида коронавирус инфекциясининг белгилари (CОVID-19) ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг аломатлари аниқланган тақдирда, қуйидагиларга эътибор қаратган ҳолда профессор-ўқитувчилар ва ходимларни хабардор қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик изоляция қилиш ва беморни эвакуация қилиш учун ваколатли шахс билан боғланиш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморни эвакуация қилиш усуллари тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин (вақтинчалик изоляция қилинган жой бундан мустасно) таълим муассасанинг бутун ҳудудида мустақил ҳаракатни тақиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг профилактика чораларига, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига мунтазам риоя қилиш, қўлни камида 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш режимини ёки иш кунида, ҳар бир овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан кейин терини антисептиклар билан зарарсизлантириш зарурлиги тўғрисида доимий равишда хабардорлигини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар таълим муассасанинг бирон-бир профессор-ўқитувчиларида, ходимлар ва талабаларда қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар аниқланса, дарҳол тез тиббий ёрдамга (103) қўнғироқ қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вирус юқтирган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар билан алоқада бўлган барча юзаларни, шу жумладан, буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефон каби ифлосланган «юқори контакт» жойларини тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалаш учун спиртли ёки бошқа зарарсизлантирувчи воситаларидан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. COVID-19 пандемияси вақтида талабаларни қабул қилиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим муассасалари фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларига ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар санитария талабларига мувофиқ шарт-шароитлар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таълим муассасаси раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалари яшаш жойидаги тиббий муассасаларнинг мутахассислари билан биргаликда ота-оналар ўртасида COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликлар вақтида талабаларга уйда қолишнинг фойдали томонлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришлари ва талабаларнинг университетларга фавқулодда вазиятларда келмасликлари лозимлигини тушунтириши тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таълим муассасаси очилишидан аввал Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари таълим муассасасининг барча ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича тайёргарликдан ўтказадилар. Бундан ташқари, техник ходимлар профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтадилар. Карантин даврида ўтказилган кўрсатмалар махсус журналда мазкур Талабларнинг 1-иловага мувофиқ қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқув биносига кириш жойида талабалар тўпланишига йўл қўймаслик учун талабаларнинг келиш ва кетиш жадвали тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар таълим муассасаларига тиббий ниқоб тақиш тартибига риоя этган ҳолда ташриф буюрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хонада бўлганларнинг барчаси ўртасида камида 2 метрли ижтимоий масофани таъминлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар куни профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳудудга кириш вақтида тиббиёт ходимлари томонидан мазкур Талабларнинг 2-иловага мувофиқ «эрталабки филтр» амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «эрталабки филтр» ўтказиш дарсларнинг бошланиш вақтига (дарс жадвалига) мосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг тана ҳарорати тегишли рўйхатга олинган ҳолда пирометрлар билан ўлчанади. Тана ҳарорати 370C дан юқори бўлса (ЎРВИ ва бошқа касалликларнинг аломатлари кузатилган), профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга таълим муассасага киришга рухсат берилмайди, ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати хабардор қилинади ва тез тиббий ёрдам ходимлари (103) чақирилиб, шифохонага ётқизиш масаласи ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг тана ҳарорати икки маротаба ўлчанади (таълим муассасага келганда ва уйга қайтаётганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар ўқиш вақтида талаба ёки ходимнинг аҳволи ёмонлашса, тана ҳарорати кўтарилса, ЎРВИ аломатлари аниқланса, талаба ёки ходим изоляторга жойлаштирилади. Изоляция хонаси бўлмаган тақдирда, талаба ёки ходим ҳамширанинг хонасига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шошилинч тиббий ёрдам чақириш ва ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига маълумот етказиш керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвали ишлаб чиқилади (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш, ҳар овқатланишдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун билан ювиш зарур).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бир марта ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан ёки қуруқ ҳаво аралашмаси билан қуритиш ускунасидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) машғулотлар вақтида гуруҳларда талабалар орасида 2 метрдан кам бўлмаган масофани таъминлаш, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқаларни чеклаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) машғулотлар давомида турли гуруҳлар ёки кичик гуруҳлардаги талабаларнинг ўзаро яқин мулоқот қилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Хоналар, жиҳозларнинг санитария ҳолатига бўлган талаблар ва дезинфекция чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ва «Олий ўқув юртларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва уларни эксплуатация қилишга доир гигиеник талаблар»и 0330-16-сон СанҚваНга мувофиқ олий ўқув юртлари ичимлик суви, ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситаларининг захиралари билан мазкур Талабларнинг 3-иловага мувофиқ таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, таълим муассасалар кунига бир нафар талабага 20 мл ва ходимлар учун эса 40 мл миқдорда қўшимча равишда қўлга ишлов бериш учун таркибида спирт бўлган антисептик воситаларини 5 кунлик захираси билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабалар ва ташриф буюрувчиларнинг қўлларига ишлов бериш учун антисептикли дозаторлар таълим муассасасининг кириш жойларига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таълим муассасалар иш бошланишидан олдин белгиланган тартибда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ барча хоналар ва ҳудудда умумий тозалаш ва зарарсизлантириш ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар куни барча ўқув хоналарида сув, совун, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тўрт марта нам тозалаш ишлари ташкил этилади, шундан бир мартаси дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Ишчи юзаларни тўрт марта артилган ҳолда зарарсизлантириш ишлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқув хоналарида тозалаш ишлари дераза ва фрамугалар очиқ ҳолатида ўтказилади. Тез-тез ифлосланувчи юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчалари, электр ўчиргичлар, қаттиқ мебеллар ва бошқалар) ва чанг тўпланадиган жойларни (плинтуслар ва мебелларнинг таглари, радиаторлар, ёритиш мосламалари, шамоллатиш панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқув аудиторияларидаги ўқув столлари ва стуллар дезинфекциялаш воситалари билан тозаланади, кейин совунли иссиқ сув билан ювилади. Чиқинди суви ҳожатхонага қуйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Компьютер ва мебелларнинг юзалари ҳар куни чангдан тозаланади. Қоғоз, қўлланмалар, адабиётлар ва бошқаларни ёпиқ (ойналанган) шкафларда сақлаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Санитария-техник жиҳозлар эпидемиологик кўрсатмаларга биноан кунига икки марта дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳожатхонани тозалаш учун мўлжалланган инвентарлар (латта, челак, чўтка) ёрқин ранг билан белгиланади ва ҳожатхонада махсус шкафда ёки алоҳида ажратилган жойда сақланади. Ишлатилгандан кейин барча тозалаш инвентарлари ювиш воситалари қўшилган иссиқ сув билан ювилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўқув юрти тиббиёт ходимлари ҳар куни машғулотлар тамом бўлиши билан намли тозалашдан сўнг барча аудиториялар, спорт залларида жадвалга мувофиқ кварцлаш ишларини олиб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Биноларни шамоллатиш ҳар 2 соатда ташкил этилади. Об-ҳаво яхши бўлганда, фрамугалар очиқ ҳолда бўлиши лозим. Ноқулай об-ҳаво шароитида талабалар хонада бўлмаганда, ўн беш дақиқа давомида шамоллатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Талабалар турар жойларида ишларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Объектнинг кириш қисмида дезинфекция мосламаларини (тўшамаларни) ўрнатиш, уларни доимий равишда дезинфекциялаш воситаси билан намлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Талабалар турар жойларига кириш жойларига қўлларни зарарсизлантириш учун антисептик модда бўлган дозаторлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабалар турар жойларида хизмат кўрсатадиган ходимлар респиратор касалликлари бор беморларни, тана ҳарорати юқори бўлган шахслар, шунингдек, охирги икки ҳафта давомида «қизил» ёки «сариқ» ҳудуддан ёки чет элдан келганларни аниқлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик ишлар кучайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси бўйича карантин вақтида ходимлар ҳолатини тиббий кузатиш ва уларнинг ҳолати ва тана ҳароратини камида уч марта ўлчаш, натижаларни қайд этиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хона ва инвентарларни дезинфекциялашда тавсия ва кўрсатмаларни қатъий бажариш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар 4 соатда стол, стул ва бошқа юзаларга махсус дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилади, ҳар куни 2 марта ҳожатхоналарда дезинфекция ишларини ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарига иккитадан талабани жойлаштириш, ижтимоий масофани сақлаш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Талабалар турар жойларидаги марказий кириш жойида барча талабалар ва ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати пирометр ёрдамида ўлчанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Талабалар турар жойларига ташриф буюрувчиларнинг қўлларига дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилгандан сўнг, ниқоблар билан киришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Талабалар турар жойларидаги барча ётиш хоналари талабалар томонидан ҳар куни яхшилаб тозаланиши, ёрдамчи хоналар эса штатдаги фаррошлар томонидан дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида тозаланиши лозим. Ошхонадаги музлаткич юзалари ҳар куни камида 3 марта дезинфекцияловчи воситалар билан артилган ҳолда зарарсизлантирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Идишлар 65°С ҳароратдаги иссиқ сув ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда зарарсизлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳар куни иш кунининг охирида (ёки камида 6 соатда 1 марта) хоналар дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши, шамоллатилиши ва намли тозалаш ишлари олиб борилиши лозим, хоналардаги эшик тутқичлари, тутқичлар, креслонинг тирсак қўйгичи дезинфекцияловчи салфеткалар ёки дезинфекцияловчи эритмалар билан артилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Талабалар турар жойларидаги ухлаш хоналари қишда фрамуга, ёзда эса ойна орқали 20 — 30 дақиқа давомида шамоллатилиши керак. Хоналар талабалар ўқишга кетганда, тозалаш вақтида ва ухлашдан олдин шамоллатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Юмшоқ инвентарлар (матрас, ёстиқ, кўрпа, кўрпа жилдлари, чойшаб, ёстиқ жилди ва бошқалар) ҳар бир яшовчига алоҳида бириктирилган бўлиши керак, уларни қайта ювмасдан ва зарарсизлантирмасдан бошқаларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Чойшаб ва сочиқларни алмаштириш ифлосланишига қараб амалга оширилади, аммо ҳар 7 кунда 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Барча яшовчилар учун ётоқхоналар уларнинг кетиши ва машғулотлардан қайтишларидан қатъий назар, иссиқ сув билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Талабалар турар жойига яқин ҳудудлар кун давомида бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Талабалар турар жойларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар шахсий ҳимоя воситаларидан-ниқоблардан ва антисептиклардан фойдаланган ҳолда, барча профилактик ва эҳтиёт чораларига риоя қилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий масофани сақлаш тадбирларига, бевосита ижтимоий мулоқотларни чегаралашга риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0011-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 пандемияси даврида чеклов тадбирларини қўллаш шароитида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талабларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин давридаги инструктаж журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сана

Гуруҳ

Ф.И.О.

Лавозими

Имзо








Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 пандемияси даврида чеклов тадбирларини қўллаш шароитида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талабларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Эрталабки филтр» журналининг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Гуруҳ/

Ёши

Ота-оналардан олинган маълумотлар

Оила аъзоларидаги касаллик

Ким олиб келган / етказган / ўзи келган

Келгандан сўнг текшириш

Кетаётганда текшириш

Изоҳ

ОРИ белгилари бор

ОРИ белгилари йўқ

Тана ҳарорати 37° С дан юқори

Тана ҳарорати

ОРИ белгилари

Тана ҳарорати

ОРИ белгилари

1.

2.

3.

4.

5.

6.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 пандемияси даврида чеклов тадбирларини қўллаш шароитида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талабларга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиш ва дезинфекцияловчи воситаларнинг сарфланиш нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

1 кунда
1 талабага

1 ойда
1 та талабага

Йилда 1 та талабага


1.

Кир совун

гр

2

42

506

2.

Атир совун ёки суюқ совун

гр

2

42

506

3.

Сода кули (унитазларни ювиш учун)

гр

4

84

1012

4.

Калций гипохлорит (ёки хлорамин)

гр

1

22

264