Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3304]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 14 сентябрдаги 413-сонли «Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3463, 09.10.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ буюраман:
1. Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 апрель,
13-2021-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 март
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 21 апрелдаги 13-2021-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг
НОРМАТИВЛАРИ
|
Т/р |
Таълим йўналишлари номи |
Нормативлар |
|
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб | ||
|
1. |
Аниқ фанлар-1 (математика, физика) |
10,0 |
|
2. |
Аниқ фанлар-2 (математика, хорижий тил) |
10,0 |
|
3. |
Аниқ фанлар-3 (математика, расм ва чизмачилик) |
10,0 |
|
4. |
Аниқ фанлар-4 (математика, она тили ва адабиёт) |
10,0 |
|
5. |
Табиий фанлар-1 (биология, кимё) |
10,0 |
|
6. |
Табиий фанлар-2 (кимё, математика) |
10,0 |
|
7. |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-1 (она тили ва адабиёт, тарих) |
11,0 |
|
8. |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-2 (тарих, хорижий тил) |
12,0 |
|
9. |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-3 (она тили ва адабиёт, биология) |
10,5 |
|
10. |
Ижтимоий-гуманитар фанлар-4 (тарих, география) |
12,0 |
|
11. |
Хорижий тиллар (хорижий тил, она тили ва адабиёт) |
10,5 |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2021 й., 10/21/3304/0459-сон)