28.04.2021 йилдаги КҚ-221-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансчегаравий ҳамкорликда маҳаллий вакиллик органларининг ролини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 266-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар трансчегаравий ҳамкорликнинг энг долзарб масалаларини ҳал қилишда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари халқаро фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатлар ўртасидаги трансчегаравий ҳамкорликни турли ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳаларида ривожлантиришга йўналтирилган маҳаллий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
превентив дипломатиясини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси ва қўшни мамлакатларнинг трансчегаравий ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда дўстлик алоқаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органлари, ишбилармон доиралар ва аҳоли гуруҳлари, шу жумладан, давлат чегаралари билан ажратилган этник жамоалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, қўшни мамлакатларда яшаётган ёки меҳнат қилаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, унинг трансчегаравий ҳудудларида жойлашган органлари, ташкилотлари, муассасалари ҳамда қўшни мамлакатларнинг тегишли субъектлари ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий, маъмурий алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт, энергетика, сув, коммунал, экологик, трансчегаравий фавқулодда вазиятлар, ижтимоий-демография, гуманитар ва бошқа долзарб муаммоларни биргаликда ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ҳудудларда терроризм, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмаси, бошқа уюшган жиноятчиликнинг кўринишлари, шунингдек, миллатчилик, шовинизм, этник ҳамда диний экстремизм, сепаратизм, миллатлараро кескинлик ўчоқларининг биргаликда олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги фуқароларнинг трансчегаравий шикоятлари ва ўзаро масалаларини маҳаллий миқёсда тезкор билан ҳал этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатлар қўшни ҳудудларининг вакиллик органлари билан ҳамкорлик қуйидаги шакллар ва усулларда амалга оширилиши тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича учрашувлар, маслаҳатлашувлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар билан трансчегаравий ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшни давлатлар ёки уларнинг ташкилотлари билан бирга трансчегаравий ҳамкорлик дастурлари доирасида, шу жумладан, чегара ҳудудларида санитария-эпидемиологик вазиятни ўрганиш, касалликлар статистикасини олиб бориш, чегара билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишига оид лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маданий соҳаларда, шу жумладан, спорт мусобақаларини ташкил этиш, маданий тадбирлар (кўргазма, ярмарка ва фестиваллар)ни бирга ўтказиш, туризмнинг турли йўналишларини (маданий туризм, экотуризм) ривожлантиришга қаратилган амалий тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Кучкаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Марказий банк (М. Нурмуратов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга икки ой муддатда республиканинг чегарадош ҳудудлари трансчегаравий ҳамкорлик имкониятларини комплекс равишда ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий ҳамкорлик концепцияси ва мазкур концепцияни амалга оширишга оид чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар, вилоят Кенгашларига трансчегаравий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий масалаларга бағишланган учрашувлар ҳамда маслаҳатлашувлар ташкил этиш ва ўтказиш, трансчегаравий ҳамкорлик бўйича шартномалар имзолаш масалаларига оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегарадош мамлакатларнинг қўшни ҳудудидаги вакиллик органлари билан трансчегаравий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ташаббусларини Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича тузилган ҳукуматлараро комиссияларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ҳамкорликда маҳаллий вакиллик органларининг ваколатларини кенгайтириш, мазкур ваколатларни амалга ошириш механизмини миллий қонунчиликда мустаҳкамлашни назарда тутувчи ташаббусларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вакиллик органлари билан трансчегаравий ҳамкорликни амалга оширишнинг ҳуқуқий базасини, ташкилий-институционал шарт-шароитларини яқинлаштириш ва унификациялаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг чегарадош ҳудудларидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига қўшни давлатлар ҳудудидаги вакиллик органлари билан трансчегаравий ҳамкорликни ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва қўшни мамлакатларнинг чегаравий ҳудудлари бўйлаб экспорт, импорт ва транзит товарларни ўтказиш, шу жумладан, давлат чегарасидан ўтказиш пунктларини жиҳозлаш, транспорт инфратузилмаси, божхона омборхоналари, терминалларни шакллантириш, Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларнинг ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий базасидан самарали фойдаланиш учун ҳуқуқий шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ҳудудларда аҳолининг эркин ҳаракатланиш учун барча шарт-шароитларни яратишга, чегара постларидан ўтиш қоидаларини соддалаштиришга, чегарадош ҳудудларда меҳнат бозорини шакллантиришга ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги трансчегаравий ҳудудларда содир бўлган фавқулодда вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш ва трансчегаравий характерга эга бўлган фалокатларга самарали таъсир ўтказиш мақсадида трансчегаравий мамлакатлар билан тезкор ҳамкорлик ўрнатиш учун ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон билан чегарадош бўлган мамлакатларнинг қўшни ҳудудлардаги маҳаллий вакиллик органлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга йўналтирилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлик соҳасидаги ваколатларини қонун доирасида аниқ белгилашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий ҳамкорликка доир халқаро қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, бу борада манфаатли халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш борасида ваколат доирасида чоралар кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича тузилган ҳукуматлараро комиссиялар таркибига Ўзбекистоннинг чегара ҳудудидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қарор ижроси бўйича маълумотни жорий йилнинг 1 августига қадар Сенатга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган ахборотни жорий йил 25 августга қадар Сенат Кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-221-IV-сон