Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2008 16.06.1997 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2008
Ҳужжат 26.06.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ, АЙБЛАНУВЧИ ЁКИ СУДЛАНУВЧИГА АДВОКАТ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирув, дастлабки тергов, судда фуқароларнинг ҳимоя қилинишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддаси ва «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, суриштирувни олиб борувчи шахс, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг фуқарони ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш ҳақидаги ажрими гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатларга тўланадиган сумма миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқлайдиган Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳнатга лаёқатсиз ва тўловга қобилиятсиз шахслар, шунингдек жами даромади ҳар бир боқимандага ҳисоблаганда ушбу даврда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан ортиқ бўлмаган ночор фуқаролар ҳуқуқий ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилинишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман, шаҳар ҳокимлиги ҳақ тўлашни Молия вазирлиги ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали қарор, ажримни чиқарган орган жойлашган жой бўйича амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ қарор, ажрим ва адвокатлар бюроси, ҳайъати ва фирмаси раҳбари томонидан ҳисоблаб чиқарилган сумма кўрсатилган ҳамда қарор, ажримни чиқарган шахс томонидан тасдиқланган маълумотнома тақдим этилгач тўланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июндаги 129-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 263-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман, шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олингач, бир ой муддатда Молия вазирлиги ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси орқали адвокатлар бюроси, ҳайъати, фирмасига тўланиши керак бўлган суммани ўтказади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 26 июндаги 129-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 263-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адвокат жиноий ишни судда кўриб чиқишда узоқ вақт қатнашган тақдирда унинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақидаги маълумотнома ҳар ойда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адвокатлар бюроси, ҳайъати ва фирмаси раҳбари тайинланиб жиноий ишда қатнашган адвокатга ҳақ тўлангандан кейин бир ҳафта муддатда жиноий ишга тиркаш учун давлатга тўланиши керак бўлган сумма ҳақида суриштирувни олиб борган шахс, терговчи, прокурорни хабардор қилади. Фуқаро суднинг ҳукми билан айбдор деб топилганда ва ҳуқуқий ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асос мавжуд бўлмаган ҳолда давлат харажатлари ҳукм қилинганнинг ҳисобидан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат томонидан ҳақ тўланган ҳуқуқий ёрдамга оид харажатларни ҳукм қилингандан ундириб олиш юзасидан ҳукмнинг ижро этилиши (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни молия органлари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамга давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдамга ҳақ тўлаш ҳақидаги йўриқномани ва Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига давлат ҳисобига ўтказилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни адвокатларга тўлаш тартиби тўғрисидаги қоидаларни бир ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг «Адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида» 1990 йил 19 сентябрдаги 314-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297-сон