08.05.2021 йилдаги 291-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Таълим муассасалари, шу жумладан, Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти самарадорлигини ошириш

1.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, истисно тариқасида, мазкур муассасалар учун белгиланган намунавий штатлар доирасида «Бадиий раҳбар» штат бирлигини киритиш.

2021 йил июнь

-

Маданият вазирлиги

2.

Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини эҳтиёждан келиб чиқиб, мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш.

2021 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги

3.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида таҳсил олаётган талаба қизлар учун келажакда уларни қўшимча иш билан таъминлаш мақсадида Филиал ҳузурида «Чевар қўллар» марказини ташкил қилиш.

2021 йил июнь

Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номидаги давлат стипендияларини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш.

2021 йил июнь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

5.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг фаолиятини янада яхшилаш, шунингдек, опера санъати ривожланган хорижий давлатларнинг (Италия, Россия, Германия ва бошқалар) таълим дастурлари тажрибасини ўрганиш асосида хорижий мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

6.

Ўзбекистон давлат консерваторияси ва опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув дастурларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

7.

Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни опера санъати йўналиши бўйича таянч профессионал таълим муассасаси сифатида белгилаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари билан интеграциясини йўлга қўйиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

8.

Ёш иқтидорли опера хонандаларининг санъатини кенг тарғиб этишда хорижий давлатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида уларни хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

9.

Нукус ва Элликқалъа ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактабларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

II. Музейлар, театрлар ва ижодий жамоалар фаолиятини янада ривожлантириш

10.

Ҳар бир туман (шаҳар)лар марказий кўчаларида театр репертуарларини махсус реклама лавҳалари ва паннолар, баннерлар ўрнатиш учун махсус жой ажратиш ва уларни давлат-хусусий шериклик асосида ўрнатиш.

2021 йил август

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинадиган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари

11.

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи ҳудудида И.В. Савицкийнинг ҳайкалини ўрнатиш, қабристонни ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш.

2021-2022 йиллар

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Бадиий академия

12.

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги санъат давлат музейи илмий ходимларини Москва шаҳридаги А.С. Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейида малака оширишини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, музейнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Театрлардаги спектаклларнинг бадиий савиясини ошириш, томошабинлар қамровини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:

давлат театрлари репертуарини мунтазам равишда янгилаб бориш, мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини тўлақонли очиб берувчи, замон қаҳрамони акс эттирилган камида 2 та янги спектаклни саҳналаштириш;

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда драматургларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

республика ва хорижий театрларнинг малакали актёрлари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикасига таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашиш;

театрларда замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда, сифат жиҳатдан бутунлай янги инновацион спектаклларни яратиш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги

14.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Т. Қаипбергенов дафн этилган қабристон ҳудудини ободонлаштириш ҳамда зиёратгоҳ масканига айлантириш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

15.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри симфоник оркестри учун 18 дона ёғоч дамли чолғулар, 25 дона скрипка, 5 дона альт, 6 дона виолончель, 4 дона контрабас, 2 дона литабра, 2 дона арфа ва 2 дона зарбли мусиқа чолғу асбобларини харид қилиш.

2022 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республикабюджетининг қўшимча манбалари, театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

16.

Театрлар ижодкорлари ва техник ходимларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрлар ва Россия театрлари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини тузиш бўйича амалий чораларни кўриш.

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги

17.

Театрлар спектаклларининг бадиий савиясини ошириш мақсадида Қорақалпоғистондаги театрларда хорижий давлатларнинг етакчи театрлари билан ҳамкорликда опера, балет, драма ва қўғирчоқ йўналишларида спектаклларни яратиш ва намойиш этиш.

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

18.

Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи бадиий-ғоявий баркамол саҳна асарлари яратиш мақсадида:

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида

О. Султановнинг «Ватан тупроғи» ва Т. Қаипбергеновнинг «Қорақалпоқ қизи» саҳна асари;

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида М. Беҳбудийнинг «Падаркуш» саҳна асари;

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида М. Бегимовнинг «Янги Мўйноқ» саҳна асарини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш.

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

19.

Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини овоз ёзиш студияси билан таъминлаш.

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

20.

«Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблини олий тоифа гуруҳига, Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимини биринчи тоифа гуруҳига ўтказиш.

2022 йил сентябрь

-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

21.

«Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гастроль сафарлари учун замонавий автобус ҳамда енгил хизмат автотранспорт воситаси билан таъминлаш.

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

22.

Маданият ва санъат муассасаларига ёш кадрларни жалб этиш мақсадида Нукус шаҳрида кўп қаватли ижодкорлар уйини қуриш.

2022-2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

23.

Театрларнинг репертуарлари, спектакллари намойиши, премьералари, гастроллари, театр санъати билан боғлиқ роликлари ва бошқа тадбирларини кенг ёритиш, реклама қилиш, шунингдек, телеканалларда театрлар репертуари тўғрисида алоҳида ҳафталик анонсларни намойиш этиб бориш учун махсус эфир вақтларини ажратиш.

2021 — 2024 йиллар

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

III. Маданият марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

24.

Беруний тумани маданият марказининг «Беруний авлодлари» дорбозлик гуруҳини автобус, овоз кучайтириш ускунаси, либослар, реквизитлар ҳамда дор ва дор ости анжомлари билан таъминлаш.

2021 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

25.

Нукус шаҳрида кўчма цирк (шапито) ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

26.

Маданий-оммавий тадбирларни сифатли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида янги қуриладиган маданият марказларини мусиқа чолғу асбоблари ҳамда саҳна либослари билан таъминлаш.

2021 — 2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

27.

Қорақалпоғистон Республикасидаги 9 та маданият марказини реконструкция қилиш ва 10 тасини капитал таъмирлаш.

2021 — 2023 йиллар

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджет ва маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

28.

Маданият марказларида фаолият юритаётган тўгаракларни зарур ўқув қўлланма ва тавсияномалар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар

Маданият марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

IV. «Қорақалпоқфильм» киностудиясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш

29.

«Қорақалпоқфильм» киностудиясини 4 та видеокамера, 2 та монтаж столи, 1 та овоз ёзиш ҳамда замонавий жиҳозланган 1 та дубляж студияси билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги

30.

Қорақалпоқ миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган мультификацион ва тарихий (Қирқ қиз ва Едиге) ҳужжатли фильмларни яратиш.

2022 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги

31.

Миллий кино маҳсулотларини сақлаш ва тарғиб қилиш учун «Қорақалпоқфильм» киностудияси базасида кино музейини, мультипликационфильмлар студиясини ҳамда Ўзбекистон киносанъати музейи биносида «Қорақалпоқ киноси» кўргазма залини ташкил этиш.

2022 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги

32.

«Қорақалпоқфильм» киностудиясининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Бунда ҳар йили 2 та бадиий фильм, 12 та ҳужжатли фильм, 2 та мультипликацион фильм, «Тулкишек» болалар ҳажвий киножурналини яратиш.

2021 — 2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги

33.

И.В. Савицкийнинг ижоди ва музейи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш.

2021 — 2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги

34.

Т. Қаипбергеновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш.

2021 — 2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

V. Маданий-маърифий, тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш

35.

Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил май-июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги

36.

Қорақалпоқ маданияти, санъати ва адабиёти билан Ўзбекистон халқини яқиндан таништириш мақсадида ўзбек тилида «Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари» кўп жилдли китоблар тўпламини нашр этиш.

2021 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик Хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

37.

Бўзатов туманида ижодкор ёшларнинг «Бўзатов оҳанглари» номли семинарини ўтказиш.

2021 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

38.

Нукус шаҳрида Есжан бахши Косполатов ижодий мактабини яратиш ҳамда унинг ижодига бағишланган танловни Кегейли туманида ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

39.

Нукус шаҳрида миллий маданиятларимизнинг ўзаро уйғун ва ҳамжиҳатликда ривожланаётганини чуқур таҳлил қилиб беришга қаратилган «Ўзбек ва қорақалпоқ маданияти: муштарак мақсадлар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида Республика анжуманини ўтказиш.

2021 йил ?авомида

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

40.

Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мамлакатимиздаги бошқа ижод мактаблари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

2021 йилдан бошлаб доимий

-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

41.

Ҳунармандчилик фестивалини Нукус шаҳрида ўтказиш чораларини кўриш.

2022 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси

42.

Амударё тумани «Чилпиқ» ёдгорлигида Республика «Болалар фольклор» фестивалини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги

43.

Тўрткўл тумани О. Худайшукуров номидаги маданият марказида О. Худайшукуров ҳаёти ва ижодига бағишланган «Она диёр куйчиси» номли республика ёш ижрочилар кўрик-танловини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

44.

Ўзбекистон халқ бахшиси, Қорақалпоғистон халқ жирови Жумабай жиров Базаров хотирасига бағишлаб «Жировлар танлови»ни ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

45.

Чимбой туманида Республика оқин, жиров ва бахшилар иштирокида «Қур» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

46.

Элликқалъа туманида «Мақом ижрочилиги» кечасини ташкил этиш.

алоҳида режа асосида

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаш?, ?лликқалъа ҳокимлиги

47.

Тахтакўпир туманида таниқли шоир ва қиссахон Аббаз Дабиловнинг хотирасига бағишланган «Аббаз ҳаўазы-Қаратерең ырғақлары» кўрик-танловини ташкил этиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Ташкилотчилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

48.

Қонликўл туманида СССР халқ артисти Айимхон Шамуратова хотирасига бағишлаб «Саҳро булбули» номли республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Ташкилотчилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

49.

Қорақалпоғистон Республикаси ва унга яқин қўшни ҳудудлар ўртасидаги маданий алоқалар тарихига оид илмий меросни ўрганиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни минтақа халқларининг ўзаро маданий алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси

50.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида режа асосида «Қорақалпоқ маданияти ва санъати кунлари»ни ўтказиб боришни йўлга қўйиш, бунда, концертлар, қорақалпоғистонлик адиб ва рассомлар, театр ва кино намояндалари, ҳайкалтарошлар, ҳунармандлар ва бошқа ижодкорларнинг бадиий кўргазмаларини мунтазам ташкил қилиш.

2021 — 2024 йиллар

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

51.

Қорақалпоқ маданияти ва санъатини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, қорақалпоқ ижодкорларининг халқаро танлов ва фестивалларда фаол иштирокини таъминлаш.

2021 — 2024 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

52.

Мамлакатимиз миқёсида қорақалпоғистонлик атоқли санъаткорларнинг концерт дастурларини мунтазам ўтказиб бориш.

2021 — 2024 йиллар

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари, Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият вазирлиги

53.

Қорақалпоғистонлик атоқли маданият ва санъат, илм-фан намояндалари, шунингдек, машҳур асарлар, ансамбллар, маданий ташкилотлар билан боғлиқ юбилейларни мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлашга алоҳида аҳамият қаратиш.

2021 — 2024 йиллар

Маданият вазирлигига ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектлар ва кўчаларга қорақалпоғистонлик атоқли давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат, илм-фан намояндалари номларини беришни назарда тутиш.

2021 — 2024 йиллар

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

55.

Етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қорақалпоқ ёшларининг салмоғини ошириш.

2021 — 2024 йиллар

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

56.

Қорақалпоғистон маданияти ва санъатини янада ривожлантириш ва кенг тарғиб-ташвиқ этишга оид тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

мунтазам равишда

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси