Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги Фармонини бажариш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муайян шахсга қаратилганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш зиммасига юкланадиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари)нинг жойлашишини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ушбу органлари ҳудудларида яшайдиган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда, икки ҳафта муддатда аниқласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)га ва котибларига маҳаллий бюджетдан меҳнат ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда шунга амал қилинсинки, иш ҳақи (маош) ҳудудларида камида 500 оила яшайдиган маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқол)ларига ва котибларига тайинланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Маҳалла» хайрия жамғармаси билан биргаликда 1997 йил 1 январгача жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва бундай қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлаш масалалари бўйича ўқувини амалга оширсинлар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тўлашни маблағ билан таъминлаш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишни назорат қилиш Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазири Р.С. Азимов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. Обидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсан юклансин.
(3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига улар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлашда, уларга нафақалар тўлашда ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг изчил бажарилишини таъминлашда ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам кўрсатсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу мақсадда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин, бунда уларга оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича янги функцияларни юклаш ҳисобга олинсин;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар)лар Бандликка кўмаклашиш марказларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органларига бириктирилган ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларини амалдаги разрядга нисбатан икки разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига 3-илованинг туман (шаҳарлар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимларининг ходимлари сони нормативига доир қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 308-сон қарорининг 2-банди 1997 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар бўйича 10 кун муддатда таклифлар тайёрласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 10 декабрь,
437-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида
(Низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда )
НИЗОМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги ПФ–1657-сон ва «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ–3107-сон Фармонларига мувофиқ 16 ёшгача болалари бўлган, шунингдек умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (бундан кейин «нафақа» деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки фуқаролар йиғини томонидан шундай масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.
Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса — унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби — камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Нафақа ушбу нафақани олишга муҳтож бўлган, туғилган, болаликка ва хомийликка (васийликка) олинган 16 ёшгача (умумтаълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача) болалари бўлган оилаларга тайинланади ва тўланади.
Нафақа ота-оналардан бирининг шахсий аризаси асосида 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади, ушбу муддат тугагач аризачи янги муддатга нафақа тўлашни давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Нафақа ҳар ойда тўланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
4. Оилага нафақа:
бир болали оилалар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
икки болали оилалар учун — 100 фоизи миқдорида;
уч болали оилалар учун — 140 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тўрт ва ундан кўп болали оилалар учун — 175 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар белгиланган тартибда нафақа белгиланган давр мобайнида энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарса нафақа миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган ойдан бошлаб тегишли равишда кўпаяди.
5. Қуйидагилар нафақалар олишда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар:
ногирон чақалоқли (болали) оилалар;
ота-онанинг иккаласи ҳам бўлмаган, болалар тарбияси билан эса қариндошлари шуғулланишадиган оилалар;
болаларнинг ота-онасидан бири ёки иккаласи ҳам ногирон бўлган оилалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ота-онадан бири ёки иккаласи ҳам ишсиз бўлган, Бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган оилалар.
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳалланинг фуқаролар йиғинлари (бундан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи деб аталади) ёки Комиссиялар нафақаларни тайинлашда ва тўлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
ижтимоий адолат қоидаларига қатъий амал қилиш;
ошкораликни таъминлаш;
катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида боқимандаликка, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;
болалар тарбияси учун оила масъулиятини кучайтириш, уларга жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий ривожланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз даромадларини жиддий оширишнинг аниқ имконияти мавжуд бўлмаган, кам даромадли оилаларга нафақалар бериш.
7. Қуйидагиларга нафақа тайинланмайди ва берилмайди:
болалари тўлиқ давлат таъминотида бўлган оилаларга. Агар оиладаги болаларнинг ҳаммаси ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаса, у ҳолда нафақа давлат таъминотида бўлмаган болаларни ҳисобга олган ҳолда тўланади;
ота-онаси қонунчиликда белгиланган тартибда ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган оилаларга;
моддий бойлиги (даромади) болаларининг жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан мақбул ривожланишини таъминлаш имконини берадиган оилаларга.
8. Қуйидагилар нафақаларни тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
республика бюджети маблағлари;
маҳаллий бюджетлар маблағлари;
бюджетдан ташқари манбалар.
Нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Халқ банкининг маҳаллий бўлимларидаги «Болалар нафақалари» махсус счётларига ўтказилади.
Ушбу счётлардаги пул маблағларидан фақат нафақалар тўлаш мақсадида, ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолларда эса болали оилаларга натура билан ёрдам бериш сифатида фойдаланиш мумкин.
Маблағларни бошқа мақсадларга сарфлашга йўл қўйилмайди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига йўналтириладиган ва нафақалар тўлашда фойдаланилмаган қолдиғи олиб қўйилмайди ва улар келгуси даврда нафақалар тўлашга йўналтирилади.
9. Олинган нафақалардан солиқ ундирилмайди.
10. Ушбу нафақаларнинг тўланиши оилага бошқа нафақалар тайинлашни, шу жумладан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
ФУҚАРОЛАРНИНГ НАФАҚА ТАЙИНЛАШ УЧУН МУРОЖААТИ
11. Нафақа доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига нафақа тайинлаш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилишган оилаларга, алоҳида ҳолларда эса ушбу органнинг раиси (оқсоқоли) тақдимномасига биноан тайинланади.
12. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болаларнинг ота-онасидан бири томонидан оиланинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органига ушбу органнинг раиси номига берилади.
Аризада нафақа олиш учун мурожаат қилишга ундаган сабаблар, шунингдек, оиланинг умумий даромадини ҳисоблаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланган даврда оила аъзолари олган даромаднинг миқдори кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Нафақа олиш учун мурожаат қилган шахс, аризадан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
а) оила аъзоларининг таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхаси;
в) васийлик (ҳомийлик)да бўлган болаларга нафақа тайинлаш чоғида васийлик (ҳомийлик) ҳуқуқини белгиловчи органнинг қароридан кўчирма;
г) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи талабига кўра—оила аъзоларининг даромадлари ҳақида маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) 16 дан 18 ёшгача бўлган болаларга — мазкур шахс ҳақиқатан ҳам ўқув юртида ўқиётганлиги ва стипендия олмаслиги тўғрисида ўқув юртидан маълумотнома.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ 13-банд «д» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Нафақа тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тақдим этилиши мумкин.
14. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш махсус рўйхатга олиш дафтарида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг котиби томонидан амалга оширилади, дафтарда ариза тушган сана, илтимосноманинг қисқача мазмуни ва фуқаролар йиғини қарори қабул қилингандан сўнг, қарор санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумот ёзиб қўйилади.
НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УНИ ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
15. Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳузурида махсус комиссия тузилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия таркибига ўзини ўзи бошқариш органининг маслаҳатчилари ва котиби, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан вакил қилинган, нафақалар тайинлаш ва уларни тўлаш қисми фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига амалий ёрдам кўрсатувчи туман (шаҳар) «Бандликка кўмаклашиш маркази ходими, шунингдек туман (шаҳар) солиқ ва молия органларининг вакиллари киради.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, агар уларнинг ҳудудларида нисбатан кўп оила яшаса, бир нечта комиссия тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда Бандликка кўмаклашиш маркази ходимининг ҳар бир комиссия ишида қатнашиши мажбурийдир.
(15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Махсус Комиссия нафақа олиш учун мурожаат қилган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини ариза берилган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда текширади ҳамда аризани ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида нафақа тайинлаш тўғрисида ёки нафақа тайинлашни рад этиш ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари мажлиси)га ёки фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссияга икки ҳафта муддатда таклиф киритади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
17. Оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари юзасидан Текшириш далолатномаси тузилади (1-илова), унда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак:
текширилаётган оиланинг таркиби;
текширилаётган оила умумий даромадининг миқдори;
оила аъзолари даромадлари шаклланишининг асосий манбалари;
катта ёшдаги (меҳнатга лаёқатли) оила аъзоларининг иш билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома.
18. Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун мазкур оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган оила умумий даромадининг миқдори асос сифатида қабул қилинади.
Ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган оиланинг умумий даромадини аниқлаш учун барча турдаги даромадлар қўшиб чиқилади ва ҳосил бўлган сумма оила аъзолари сонига тақсимланади (даромадлар деганда: солиқ солинадиган даромадлар, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий хусусиятга эга бўлган бошқа тўловлар, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликдан олинадиган даромадлар ҳисобга олинади). Икки ва ундан ортиқ ой учун оила аъзоларининг даромадлари ҳисобга олиниши керак бўлган ҳолларда — ҳисобга олиниши керак бўлган давр учун оила аъзоларининг умумий даромади оила аъзоларининг сонига ва мазкур даврдаги ойлар сонига тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мезонларни ва нафақа тайинлаш учун асосларни ўзини ўзи бошқариш органи счётларидаги маблағлар миқдоридан ва нафақанинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари ҳамда махсус комиссиянинг хулосаси бўйича нафақа олишга муҳтож бўлган оилаларнинг рўйхати тузилади ва шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳаллалар фуқаролар йиғини ёки Комиссия кўриб чиқиши учун тақдим этилади.
21. Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.
Агар қарорга шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини (вакиллар мажлиси) ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни хал этиш учун вакил қилинган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берсалар, у қабул қилинган ҳисобланади.
Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини (вакиллар мажлиси) ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади.
22. Нафақа тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида аризачининг фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) иштирок этиши мажбурийдир. Аризачи узрли сабаб (касаллик ёки бошқа узрли сабаблар) билан қатнашмаган ҳолларда фуқаролар йиғинида ёки Комиссия йиғилишида оиланинг балоғат ёшига етган бошқа аъзоси қатнашиши шарт. Аризачи ёки оиланинг бошқа вакили қатнашмаган холларда мазкур оилага нафақа тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмайди ва у фуқароларнинг кейинги йиғинида ёки Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилади.
(20-22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
23. Нафақа тайинлаш рад этилган ҳолларда рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда аризачи бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
24. Меҳнат фаолиятидан бўйин товлаб юрган ва жамиятга хилоф равишда турмуш кечираётган ота-оналарнинг болаларига ота-оналарининг ёзма аризаларисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг тақдимномасига биноан фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланиши мумкин. Бундай ҳолларда нафақа натура шаклида берилиши мумкин. Бунда комиссия аъзоларидан ҳисоб берувчи шахс тайинланади. У патронаж тартибида, айтиб ўтилган оилаларнинг болаларига зарур бўлган товарлар (хизматлар) сотиб олишни ва беришни амалга оширади.
Нафақани натура шаклида бериш савдо ташкилоти ҳисобига пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бундай тарзда сотиб олинган товарлар (хизматлар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва ҳисоб берувчи шахс томонидан тасдиқланган далолатнома бўйича олувчига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Нафақа тайинланган давр давомида оилада бир ёки бир неча бола 16 ёшга (умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар—18 ёшга) етса, унда оилага тайинланган нафақа миқдори мазкур Низомнинг 4-моддасига мувофиқлаштирилади. 16 ёшгача (умумтуълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар—18 ёшгача) бўлган болалар сони ўзгариши муносабати билан фуқаролар йиғинининг ёки Комиссиянинг қарори бўлиши шарт эмас.
Янги миқдордаги нафақа бола (болалар) 16 ёшга тўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Нафақа фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарорининг протоколи асосида тўланади.
27. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Комиссиянинг котиби ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорининг протоколлари асосида нафақа тўлаш учун ведомость тузади, унда олувчининг фамилияси, паспорти рақами ва манзили, шунингдек, тўланадиган сумма кўрсатилган бўлади. Ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ведомость нафақалар тайинланган ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Халқ банкининг туман бўлимига жўнатилади.
Туман (шаҳар) молия органлари зарур маблағларни тўлов ойининг 5-кунидан 25-кунигача ўтказади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини Халқ банки бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар.
(26 ва 27-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
28. Нафақа шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини қарор қабул қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб оила яшаб турган жойдаги Халқ банки томонидан берилади.
1997 йил январь ойи учун нафақа тўлаш мустаснодир. Бу ой учун нафақа 1997 йил январь ойида бўлган шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини қарорига биноан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) нафақалар ўтган вақт учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бундай ҳолларда ушбу нафақа олинмаган барча давр учун нафақа бир йўла тўланади. Бунда агар аризачи мазкур нафақага зарурати бўлмаганлигидан уни ўз вақтида олмаганлиги аниқланса, яъни оила нафақага муҳтож бўлмаса, ўзини-ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг тақдимномасига кўра, фуқаролар йиғини ёки Комиссия бундан кейин нафақа беришни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИНИ УЮШТИРИШДА ЁРДАМЛАШИШ УЧУН ҲОКИМЛИК ТОМОНИДАН ВАКИЛ ҚИЛИНГАН ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами кўрсатиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан махсус вакил қилинган шахс — Бандликка кўмаклашиш маркази ходими тайинланади.
Бандликка кўмаклашиш маркази ходими тегишли фуқаролар йиғинлари ҳудудларига доимий бириктириб қўйилади ва у доимий ишлаш учун фуқаролар йиғини бошқаруви биносига жойлаштирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш маркази ходимининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
(31-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид ишларни ташкил этишда ўзини ўзи бошқариш органига кўмаклашиш, шунингдек, нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг белгиланган тартибининг оғишмай бажарилишини таъминлаш;
мазкур ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшовчилар орасидан нафақага муҳтож бўлган оилаларни аниқлаш;
нафақа тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларининг белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;
тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришда ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
комиссия таркибида оилаларнинг даромадлари ва мулкий аҳволини кўриб чиқиш, шунингдек, нафақа олувчининг аризасида баён қилинган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш маркази ходими қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинида ёки Комиссия йиғилишларида иштирок этиш ва фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга болали оилаларга нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ҳақида таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарорлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келмаган ҳолларда уларнинг устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
(32-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
оила аъзолари даромадларининг тўғри кўрсатилганлигига шубҳа пайдо бўлган ҳолларда фуқароларнинг даромадларини қўшимча текшириш учун солиқ органларига мурожаат қилиш;
маблағлардан амалда қандай фойдаланилаётганлигига қараб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари счётларига ўтказиладиган маблағлар суммасини ўзгартириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлигига таклифлар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш маркази ходими нафақа тайинлаш ва тўлашнинг ҳамда ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
НАФАҚА ТЎЛАШ УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ. ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ
34. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзларининг ҳисоб-китоб счётларига келиб тушган маблағларнинг, мазкур Низомда назарда тутилган нафақа тўлаш ва бошқа тўловлар учун харажатларнинг мустақил ҳисобини юритадилар.
35. Ажратилган маблағлар ва уларни сарфлаш ҳисобини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби ёки ушбу ҳисобни олиб бориш учун фуқаролар йиғини тайинлаган шахс юритади.
36. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи нафақа тўлаш учун ажратилган пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни 2-иловага мувофиқ ҳар ойда тузади.
Ҳисоботга маблағлардан, нафақа тўлашдан ташқари, бошқа мақсадлар учун фойдаланилганлиги кўрсатилган маълумотнома илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раиси ва Бандликка кўмаклашиш маркази ходими томонидан имзоланган нафақа тўлашга ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда ҳокимликнинг туман молия бўлимига ва Бандликка кўмаклашиш марказига юборилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
| ___________________________________ Бандликка кўмаклашиш маркази ходими |
|
Оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш |
|
ДАЛОЛАТНОМАСИ |
| |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори билан тасдиқланган 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ фаолият кўрсатаётган _____________________________________________ |
|
(комиссия аъзоларининг Ф.И.О.) |
| ____________________________________________________________ дан иборат таркибдаги |
| комиссия _______________________________________________________________ яшовчи |
| Фуқаро _______________________________ нинг моддий ва мулкий аҳволини текшириб чиқди. |
| Фуқаро ___________________ нинг оиласи _________________ кишидан иборат, шу жумладан: |
| 16 ёшгача бўлган болалар ____ киши; |
| 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ____ киши; |
| оиланинг ишга лаёқатли, балоғат ёшидаги аъзолари _________ киши; |
| улардан: |
| иш билан таъминланганлари _______________________ киши; |
| доимий иш билан таъминланмаганлари _________________ киши; |
| ишсиз сифатида рўйхатга олинганлари _________________ киши; |
| бола 3 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича таътилдаги она _____ (ҳа, йўқ) |
| 199__ йил _____________________________________________ ойларида оиланинг даромади |
|
(текширишдан олдинги ойлар) |
| _______________ сўмни ташкил этди, шу жумладан: |
| иш ҳақи ___________ сўм; |
| пенсиялар _________ сўм; |
| _______ сотих, га майдондаги шахсий ёрдамчи хўжаликдан ________ сўм; |
| бошқа даромадлар (манбалари кўрсатилсин) __________________ сўм; |
| Комиссия тавсияси: Фуқаро ____________________________________________ оиласининг |
| моддий ва мулкий аҳволини ҳисобга олиб унинг оиласига нафақа _________________________ |
|
(тайинлансин/рад этилсин) |
|
Комиссия аъзоларининг имзоси: |
|
_________________________________ |
|
_________________________________ |
|
_________________________________ |
|
_________________________________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Пул маблағларининг 199_ йил __________ ойида 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тўлашга фойдаланилиши тўғрисида
ҲИСОБОТ
| | | | |
|
________________________________ Туман (шаҳар) _______________________ | |||
| | (ўзини ўзи бошқариш органининг номи) | (туман, шаҳар номи) | |
|
Т/р |
| Ҳисобот ойида | Йил бошидан буён |
|
1. |
Счётга ажратилган (тушган) пул маблағлари, сўм | | |
|
1.1. |
шу жумладан бюджетдан | | |
| 2. | Оилаларга жами тўланган, сўм шу жумладан: | | |
| 2.1. | нафақалар, сўм | | |
| 2.2. | товарлар ва хизматлар учун ўтказилган*, сўм | | |
| 3. | Ой охирида счётдаги пул маблағлари қолдиғи, сўм | | Х |
| 4. | Нафақа олаётган оилалар сони, жами шу жумладан: | | Х |
| 4.1. | бир болали оила | | Х |
| 4.2. | икки болали оила | | Х |
| 4.3. | уч болали оила | | Х |
| 4.4. | тўрт ва ундан ортиқ болали оила | | Х |
| 4.5. | бир болали тўлиқ бўлмаган оила ёки ногирон болали оила | | Х |
| 5. | Нафақа олиш учун ариза билан мурожаат қилган оилалар сони улардан: |
| |
| 5.1. | нафақа тайинланган оилалар | | |
| 5.1.1. | шу жумладан йил давомида иккинчи марта нафақа тайинланган оилалар сони | | |
| 5.2. | нафақа тайинлаш рад этилган оилалар сони | | |
| 199 _ йил « ___ » __________ | |||
| | М.Ў. | ||
| |
_________________Ўзини ўзи бошқариш органи раиси | ||
* Нафақадан бошқа тўловларга фойдаланилган маблағларга тўлов турлари бўйича алоҳида маълумотнома тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 35-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда; 2002 й., 2-сон, 22-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда; 2010 й., 6-7-сон, 52-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2012 й., 23-24-сон, 259-модда; 2013 й., 8-сон, 101-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 09/18/306/1111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)