30.04.2021 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда футбол соҳасини ривожлантириш, футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда устав капиталида давлат улуши бўлган профессионал футбол клублари (кейинги ўринларда — профессионал футбол клублари) бош ҳомийларининг профессионал футбол клубларидаги давлат улушларини уларга ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига иловага мувофиқ берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улушлари хўжалик жамиятларига уларнинг устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилади ва кейинчалик белгиланган тартибда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорга иловада кўрсатилган профессионал футбол клублари ва хўжалик жамиятлари ўртасида бош ҳомийлик шартномалари тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорга иловада келтирилган давлат органлари ва хўжалик жамиятлари Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш мақсадида, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол стадионларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларнинг йил давомида доимий фаолият юритишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стадионларда йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт тўгараклари), концерт ва бошқа оммавий тадбирлар сонини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стадион ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), спорт дўконлари, кўнгилочар жойларни (кинотеатр) ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, мазкур қарорга иловада назарда тутилган профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга иловада кўрсатилган профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушларини давлат органлари ва хўжалик жамиятларига беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги 261-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига ўтказиладиган футбол клублари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Профессионал футбол клублари

Давлат улуши ўтказиладиган давлат органлари ва хўжалик жамиятлари

Бош ҳомийлар

1.

«Бунёдкор» ПФК

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2.

«Пахтакор» ПФК

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3.

«Насаф» ПФК

«Шўртан газ кимё комплекси» МЧЖ *

«Шўртан газ кимё комплекси» МЧЖ

4.

«Олмалиқ» ПФК

«Олмалиқ КМК» АЖ

«Олмалиқ КМК» АЖ

5.

«Бухоро» ПФК

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ *

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

6.

«Нефтчи» ПФК

Фарғона вилояти ҳокимлиги

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

7.

«Локомотив» ПФК

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

8.

«Шўртан» ПФК

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

9.

«Динамо плюс» ПФК

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

10.

«Металлург» ПФК

«Ўзметкомбинат» АЖ

«Ўзметкомбинат» АЖ

11.

«Машъал» ПФК

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

12.

«Навбаҳор лочинлари» ПФК

Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * Профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улушлари дастлаб номинал (баланс) қийматида «Ўзбекнефтгаз» АЖга ва кейинчалик «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан эса номинал (баланс) қийматида мазкур хўжалик жамиятларига улардаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ улушини ошириш ҳисобига берилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 09/21/261/0422-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.01.2023 й., 09/23/4/0008-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)