05.05.2021 йилдаги 278-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига асосан халқимизнинг маънавий савиясини ошириш, ўсиб келаётган авлодни мусиқа санъати орқали тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Тошкент шаҳар «Ёшлар ижод саройи» қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилганлиги ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан Оркестр қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан амалга ошириши инобатга олинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг моддий-техник базасини шакллантириш

1.

Ёшлар симфоник оркестрига тегишли бўлган ва доимий равишда фойдаланиб келинган барча мол-мулкларни белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш ишларини амалга ошириш.

2021 йил май

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

2.

Давлат симфоник оркестрига (кейинги ўринларда — оркестр) Ёшлар ижод саройининг 1-зали, машғулот хоналари, раққосалар машғулот хонаси ҳамда овоз ёзиш студиясидан текин фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2021 йил майдан бошлаб

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги

3.

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройини бир йилда камида икки марта Оркестрга концерт дастурларини намойиш қилиш учун текин фойдаланишга бериш.

бир йилда камида икки маротаба

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4.

Оркестр фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан камида 10 дона реклама пешлавҳалари (реклама билбордлари) учун махсус жойлар ажратиш.

2022 йил давомида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Оркестрнинг ижодий жамоаси учун мусиқа чолғу созлари, саҳна либослари, махсус анжом ва бошқа зарур воситалар харид қилиш.

2022 йил давомида

Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Овоз ва чироқ ускуналари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозларни харид қилиш.

2022-2023 йиллар

Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

II. Ўзбекистон давлат симфоник оркестри фаолиятини такомиллаштириш

7.

Миллий ва жаҳон симфоник мусиқа санъати композиторлик ижодиётининг нодир асарлари асосида репертуар шакллантириб бориш.

доимий

Маданият вазирлиги

8.

Республиканинг барча ҳудудларида симфоник мусиқа санъатидан аҳолини баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили энг камида бир маротаба Оркестрнинг концерт дастурини ташкил этиш.

режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида

Ижрочилар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Ўзбек миллий симфоник мусиқа санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида Оркестрнинг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш.

режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида

Маданият вазирлиги ва Оркестрга ажратилган бюджет маблағлари, ўз маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Оркестрнинг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш.

режа ишлаб чиқиш — 2021 йил 1 июнга қадар, амалга ошириш — режа асосида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

III. Симфоник мусиқа санъати бўйича кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш

11.

Оркестрнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил этиш.

режа ишлаб чиқиш — ҳар йили 10 январга қадар, амалга ошириш — режа асосида

Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги

12.

Оркестрнинг ижодий ходимларининг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

тизимни йўлга қўйиш — 2021 йил 1 августга қадар, амалга ошириш — ҳар йили

Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, меценатлик кўмаги

Маданият вазирлиги

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатининг «Тошкент шаҳри» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси» сўзлари қўшилсин.
а) 3-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
б) 4-илова (Концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек цирклардаги артист ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари)да: