Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг
Қарори
«Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 04 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1502-4]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 апрель,
20-сон
Вазир Д.А. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 март,
31-сон;
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. КУДБИЕВ
Тошкент ш.
2021 йил 31 март,
2021-17-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 апрелдаги 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 2021-17-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2005 йил 2 августдаги 70, 2005-46, 61-сон «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1502, 2005 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 240-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 30 сентябрдаги 82, 2010-40, 101-сон «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1502-1, 2010 йил 15 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 423-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 4 апрелдаги 27, 2014-14, 61-сон «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1502-2, 2014 йил 14 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 181-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 64, 2018-24, 9-сон «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1502-3, 2018 йил 5 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 14-сон, 291-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/1502-4/0413-сон)