04.05.2021 йилдаги 275-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Институт фаолиятини ташкил этиш

1.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг устави ва тузилмасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Бир ой муддатда

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2.

Институтда раҳбарлик фаолиятини (проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари) олиб бориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил май

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3.

Институтнинг 2021/2022 ўқув йилига мўлжалланган харажатлар сметасини, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил июнь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар

II. Институтда 2021/2022 ўқув йилини самарали ташкил этиш

4.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб биринчи босқич талабаларини ўқитишда кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун масофавий электрон таълим платформасини ташкил этиш ҳамда электрон ахборот ресурс манбалари (тақдимотлар, тарқатма материаллар, маъруза матнлари, видео ва аудио дарслар) билан бойитиб бориш.

2021/2022 ўқув йили давомида

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Институтнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида Институт мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган ҳудудий ташкилотлар, кластерлар, кооперациялар, хўжалик бирлашмалари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш ҳамда талабаларнинг амалиётларини замонавий технопаркларга ва илғор тажрибага эга ташкилотларда ташкил этиш.

Ўқув жараёни жадвали асосида

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

7.

Институтнинг ахборот-ресурс марказини ўзбек ва қорақалпоқ тилидаги ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш ҳамда етишмаётган ўқув адабиётларини, шунингдек, янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш режасини ишлаб чиқиш.

2021/2022 ўқув йили давомида

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг халқаро рейтингда етакчи олий таълим ва илмий ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Институт профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб бориши ва талабалар малакавий амалиётларини ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида соҳа корхоналарида ўқув-амалиёт марказларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.

2022 йил февраль

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

III. Институтнинг таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар

Ўқув жараёни бўйича

10.

Ўқув жараёни ва қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида тор ихтисосликлар бўйича хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларига институтнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ҳамда стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг долзарб йўналишлари бўйича вебинар дарс машғулотларини ташкил этиш.

2021 — 2025 йиллар давомида келишув асосида

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Замонавий технологиялар ва интерактив таълим усулларини ҳамда талабаларнинг мустақил ўқув ва амалий фаолиятини ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек, ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини кенг жорий қилиш.

2021 — 2023 йиллар

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш ҳамда ахборот-ресурс маркази фондини доимий янгилаб бориш мақсадида Институтнинг харажатлар сметасига ўқув адабиётларини харид қилиш ҳамда чоп этиш, шунингдек, муаллифлар меҳнатини рағбатлантириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш.

2021 — 2025 йиллар

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

13.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ҳамда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Илмий-тадқиқот ишлари бўйича

14.

Институт ҳузуридаги «Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари» ўқув-илмий марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

15.

Ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини танлаш ва педагогик фаолиятга фаол жалб қилиш.

2022 — 2025 йиллар

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотлар Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари билан биргаликда қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириши ва илмий-методик ишланмаларни ишлаб чиқиши учун шароитлар яратиб бериш.

Доимий

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

17.

Профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида кичик инновацион ташкилотларни ташкил этиш.

2022 — 2025 йилларда

Ташаббускорларнинг маблағалари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

18.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини яхшилашга доир муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун таклифлар тайёрлаш.

2021 йил июнь

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

19.

Институтнинг профессор-ўқитувчиларини ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий ташкилотларида, агрокластерларда, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташи бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Маънавий-маърифий ишлар бўйича

20.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш:

1-ташаббус бўйича — талаба ёшларни мусиқа ва санъатга жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касбий этикани шакллантириш мақсадида танловлар, кўргазмалар, санъат ва маданият масканларида очиқ дарслар ўтказиш, театр ва музейларга ташрифларни уюштириш, иқтидорли талабалардан ташкил топган «Ёш ҳаваскорлар» ашула ва рақс ансамблини тузиш;

2-ташаббус бўйича — спорт мажмуаларида тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга талаба қизларни янада кенгроқ жалб қилиш, талабаларнинг қизиқиш ва таклифлари асосида янги спорт тўгаракларини очиш, «Саломатлик сари мустаҳкам қадам» акцияси ва спорт турлари бўйича олий таълим муассасалариаро уч босқичли ўйинларни ўтказиш;

3-ташаббус бўйича — талаба ёшларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари бўйича клублар, компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича компьютер дастурлари, интернет саводхонлиги тўгараклари, онлайн-викториналар, IT-олимпиадалар ташкил этиш, таълим фаолияти билан боғлиқ электрон дастурлар, QR-код электрон кутубхоналар жорий этиш;

4-ташаббус бўйича — талаба ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда ватанпарварлик, ватан тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғусини тарбиялаш мақсадида «Бир талабага — бир китоб» акцияси, «Энг фаол китобхон» танлови, «Ёш адабиётчилар» клубларини, турли мавзулардаги танловларни ташкил этиш;

5-ташаббус бўйича — талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, «Бизнес леди» мактаби (бизнес режа тузишга ўргатиш), «Тадбиркор талаба» клуби, «Оила мактаби» тренинглари, тикувчилик, каштачилик, миллий ҳунармандчилик курсларини йўлга қўйиш, қизларни ички салоҳиятини очишга кўмаклашадиган ижодий ва фан тўгаракларини ташкил қилиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимий

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари доирасида, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

21.

Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг Ўзбекистон Президенти ва номдор стипендияларга эълон қилинган танловларда ҳамда республика ва халқаро танловларда иштирокини таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Халқаро ҳамкорлик бўйича

22.

Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш борасида қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий донор ташкилотлари грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

23.

Истиқболли битирувчиларни республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш.

2021 — 2025 йиллар

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши