29.04.2021 йилдаги ПҚ-5098-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда минтақанинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали (кейинги ўринларда — Фестиваль) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда Фестиваль 21 — 25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Фестивалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик соҳасида фаолият юритаётган ва соҳа ривожига улкан ҳисса қўшаётган тажрибали, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, маънавий ва моддий рағбатлантириш, унинг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини сақлаш, қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни жадал ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларга ўргатиш, янги иш ўринлари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зардўзлик ва заргарлик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсга олиб чиқиш, халқимизнинг миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш, Фестивални жаҳон миқёсида кенг танитиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зардўзлик ва заргарлик намуналарининг кенг тақдимоти, ҳар бир ҳудуднинг тарихи, ҳаёт тарзи, ҳунармандчилик мактаби анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетлари, уй-рўзғор буюмлари, ҳунарманд-дизайнерлар яратган маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ сайиллари, фольклор ва дорбозлик жамоалари, аскиячи ва қизиқчиларнинг театрлашган томошалари, санъат вакилларининг концерт дастурларини ҳамда уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, рассомлар хиёбони, экскурсия маршрутларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмитага (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални юқори ва бадиий савияда ўтказиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу борада масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом ва сертификатлар намуналарини тайёрлаш ҳамда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган смета асосида қуйидаги тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи — Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.К. Зарипов) Туризм ва спорт вазирлиги (А.А. Абдуҳакимов), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Д.Н. Саматов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У.Т. Абдуллаев) билан биргаликда уч ой муддатда Фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда 2022 йилда уни ўтказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардан зардўзлик ва заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, соҳа олимлари ҳамда мутахассислари, фахрий меҳмонларни Фестивалга таклиф этишда ташкилотчиларга амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг виза талабномаларига биноан Фестивалнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У.Т. Абдуллаев), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Д.Н. Саматов) ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда Фестивалнинг тантанали очилиш маросимини ҳар томонлама пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор усулда тайёрлаш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарийнавис ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, ҳунармандлар, саҳналаштирувчи рассомлар, истеъдодли санъаткорларнинг кенг жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.К. Зарипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бухоро шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, Фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ҳамда жойларнинг талаб даражасида тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль доирасида Бухоро шаҳридаги «Лаби ҳовуз» ансамбли майдонидан «Арк» қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, уларнинг сотуви ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль дастури ишлаб чиқилишини ва унинг уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилишини, Интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль доирасида миллий либослар кўргазмали чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалнинг туризм календарь режасига киритилишини ҳамда хорижий меҳмонлар ва сайёҳларнинг Фестивалга жалб қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Фестиваль қатнашчилари ва меҳмонлар учун меҳмонхоналардан жой ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда 2023 йил якунига қадар малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналишларини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрини ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар тармоғига киритиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланиши ва тавсия этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти (И.Р. Махкамов) ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига (Х.Н. Хосилов) Фестиваль қатнашчиларини Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси буюртмаларига мувофиқ белгиланган тартибда авиа ва темир йўл чипталари билан таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Фестивалга ташриф буюрувчи хорижий меҳмонлар ва қатнашчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларни Бухоро шаҳрига юборишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль ўтказиладиган вақтда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилинишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), «Дунё» ахборот агентлиги (С.Л. Суяров) ва бошқа оммавий ахборот воситалари Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб боришни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5098-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Арипов

Бош вазир, Ташкилий қўмита раиси

2.

А. Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Д. Кучкаров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

О. Назарбеков

маданият вазири

5.

П. Бобожонов

ички ишлар вазири

6.

А. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

7.

Б. Зарипов

Бухоро вилояти ҳокими

8.

Ж. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

9.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

10.

О. Насритдинходжаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Ф. Арзиев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

12.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

13.

Д. Саматов

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси

14.

И. Махкамов

«Uzbekistan Airways» АЖ бош директори

15.

Х. Хосилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

16.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

17.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

18.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

19.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари

20.

А. Икрамов

Савдо-саноат палатаси раиси

21.

У. Абдуллаев

«Ҳунарманд» уюшмаси раиси

22.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

23.

Р. Фатхуллаев

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти

24.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 07/21/5098/0396-сон)