Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2023 28.04.2021 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлашни давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга ошириш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2021 йил 1 августдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2021 йил 1 июлга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимининг ЯИДХП, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁ электрон архиви» ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ушбу қарорда белгиланган вазирликлар ва идоралар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши борасидаги фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга (кейинги ўринларда — мурожаат қилувчи) нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда-ваколатли орган) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нафақалар тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1 — 5-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мурожаат қилувчи ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими мурожаат қилувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мурожаат қилувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мурожаат қилувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ҳамда ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ўрганилганидан сўнг ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг болаликдан ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.

1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада

2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилади.

2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. Нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.

Сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқада

2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтадива сўровнома шаклини тўлдиради.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг фарзандларини ФХДЁ органларининг ҳамда фарзандининг болаликдан ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.

1. Сўровнома тушганидан сўнг 10 дақиқада

2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг ногиронлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.

1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада

2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади.

1. Хоҳишига кўра

2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими

1. Нафақа тайинлаш учун фуқаронинг оила аъзоларини ФХДЁ органларининг ахборот тизими орқали ўрганади.

1. Сўровнома тушганидан сўнг 5 дақиқада

2. Ўрганиш натижасига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилади.

2. Маълумотлар ўрганилгандан сўнг 5 дақиқада

Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сана)

(рақам)

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар

1. Нафақа тури

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир нафақа

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа

Ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақа

Давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик нафақаси

2. Фамилияси:

3. Исми:

4. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)

5. Туғилган санаси:

6. Паспорт серияси ва рақами:

7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи

9. Телефон рақами:

10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Мурожаат васий ёки ҳомий томонидан берилганида тўлдирилади

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)

4. Туғилган санаси:

5. Паспорт серияси ва рақами:

6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

Мурожаат қилувчининг имзоси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ушбу Низом ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (кейинги ўринларда — ОИВ инфекцияси) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган бола), касалликнинг босқичидан қатъи назар ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган деб эътироф этилган 18 ёшдан катта шахслар (кейинги ўринларда — 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс) эгадирлар.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Бунда ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа қонун ҳужжатларида ногиронлиги бўлган болалар учун белгиланган миқдорда тайинланади..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақани тайинлаш давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан амалга оширилади ҳамда нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки нафақа олувчининг хоҳишига кўра пул маблағлари фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаат (кейинги ўринларда — мурожаат):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига чалинган шахс ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ва муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган боланинг, шунингдек ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-онаси (кейинги ўринларда — тутинган ота-она), васийси ёки ҳомийси томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 51-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисидаги мурожаат манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 6 — 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 9 — 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Нафақа тайинлашни сўраб ногиронлик белгиланган ёки касалликнинг босқичидан қатъи назар ОИВ инфекциясига чалинганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса берилган кундан бошлаб олтмиш кун ичида мурожаат этилган бўлса, нафақа ногиронлик белгиланган ёки ОИВ инфекциясига чалинганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса берилган кундан эътиборан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган барча ҳолатларда нафақа мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.

18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногиронлиги бўлган болага нафақа тиббий хулоса берилган муддатга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига чалинган шахсга нафақа у 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа ТИЭКнинг маълумотида кўрсатилган ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, давлат тиббиёт муассасасининг хулосасида кўрсатилган ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун ҳамда ОИВ инфекциясига чалинган шахсга у 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида маълумотлар «Пенсия» ахборот тизимида сақланади.»;

з) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ногиронлиги бўлган боланинг, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахснинг ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахснинг ёки уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, тутинган ота-онаси, васийси ёки ҳомийсининг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш гувоҳнома (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа олувчининг доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш доимий яшаш, вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддати ўтказиб юборилганда нафақаларни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, ОИВ инфекциясига чалинган шахсга эса у 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади. Нафақа олувчиларни ҳисобдан чиқариш ва янги яшаш жойида ҳисобга олиш тартиби, шунингдек, уларнинг йиғма жилдларини жўнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.

16 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда, ногиронлиги бўлган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёки ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда, тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазони ўташдан озод этилгандан кейин тикланади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно).»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тайинланган нафақа унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромадлар (стипендиялар, алиментлар ва шу кабилар) олишидан қатъи назар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган болага тайинланган нафақа унга бошқа пенсиялар ва нафақалар, шу жумладан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олишидан қатъи назар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар хил нафақаларнинг турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшдан катта шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга унинг танлаши бўйича нафақанинг бир тури тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақага ёки «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшдан катта шахсга ва 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тайинланган нафақа 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ёхуд ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс тўлиқ давлат таъминотида бўлган давр учун тўланмайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Ногиронлиги бўлган болага, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахсга ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга тегишли бўлган ва унинг вафот этиши сабабли олинмай қолган нафақа суммаси мерос таркибига киритилмайди ва унинг ота-онасига, эрига (хотинига), шунингдек, ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс билан у вафот этган кунда бирга яшайдиган оила аъзоларига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолинган нафақа суммаси юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча шахс мурожаат қилишганда уларга тегишли нафақа суммаси улар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган сумма, уни олиш учун ногиронлиги бўлган бола, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшга тўлмаган шахс ёки 18 ёшдан катта ногиронлиги болаликдан бўлган шахс вафотидан кейин 6 ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган бола, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг олинмай қолган нафақа суммаси ногиронлик белгиланган муддатдан ошмаган давр учун, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга 18 ёшдан ошмаган давр учун тўланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 23-банддаги «ногиронга» сўзи «болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга (кейинги ўринларда — меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар) ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳар ойлик нафақалар (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «болаликдан ногиронлардан» сўзлари «болаликдан ногиронлиги бўлган шахслардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Нафақаларни тайинлаш давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими) томонидан амалга оширилади ҳамда нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки нафақа олувчининг хоҳишига кўра пул маблағлари фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 7, 10 — 13 ва 18 — 20-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа фарзанди ногиронлиги бўлган деб эътироф этилганлиги тўғрисида давлат тиббиёт муассасасининг тиббий хулосаси ёки Тиббий — ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда — ТИЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади. Бунда нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Нафақа давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тайинланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қуйидаги мазмундаги 171-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«171. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тўғрисида манзил-колония маъмурияти томонидан бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 21 — 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Ёшга доир нафақа тайинлашни сўраб ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ёшга тўлгандан сўнг олтмиш кун ичида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик нафақасини тайинлашни сўраб ногиронлик гуруҳи белгиланганидан сўнг олтмиш кун ичида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашни сўраб нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс вафот этган кундан бошлаб олти ой ичида мурожаат этилган бўлса, нафақа уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан эътиборан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган барча ҳолатларда нафақа мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Нафақа тайинлаш ёки нафақа тайинлаш рад этилиши тўғрисидаги қарор юзасидан мурожаат қилувчи томонидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 24-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида маълумотлар «Пенсия» ахборот тизимида сақланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда, Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома бўйича тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақалар ногиронлик муддати белгиланган сўнгги ой учун, меҳнатга лаёқатли бўлмаган оила аъзосининг 18 ёшга тўлган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа нафақа олувчининг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш ёки вақтинчалик турган жойи мавжуд бўлмаса ёхуд яшаш учун рухсатноманинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақани тўлаш доимий яшаш, вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нафақани тўлаш нафақа тўлаш тўхтатилган пайтдан, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган пайтдан бошлаб давом эттирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 26-банднинг иккинчи хатбошисидан «нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин шу туман (шаҳар)да» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Нафақа олувчи озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган тақдирда тайинланган нафақани тўлаш тўхтатилади ва жазодан озод этилгандан кейин тикланади (манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нафақа олувчи вафот этган ой учун тўлиқ олинмай қолган нафақа миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/248/0386-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)