27.04.2021 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ҳамда қабул қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларга бериладиган имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ўқишга қабул қилиш қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига (кейинги ўринларда — Академия) бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академия таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — ДХХ) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — ПДХХ) фаолияти йўналишлари бўйича офицер кадрларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари бўлган, эркак жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган ҳамда белгиланган тартибда танловдан муваффақиятли ўтган қуйидаги ёш чегараларидаги номзодлар қабул қилинади:
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ва контракт асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма олти ёшгача бўлган ва Академияда бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш истагини билдирган республика олий таълим муассасаларининг 1- ва 2-курс (қабул йилида) талабалари. Бунда, саралаб олишнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Академияда ўқишни биринчи курсдан бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академияда ўқишга қабул қилиш учун саралаб олиш тенг ҳуқуқлилик ва адолат тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Академияда ўқишга номзодларни саралаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академияда ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг соҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва белгиланган махсус талабларига асосан шахсий ва ишчанлик қобилиятларини чуқур ўрганиш бўйича махсус тадбирлар ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли бўлинмалари томонидан ДХХ ҳамда ПДХХнинг алоҳида ички идоравий ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияда ўқишга ватанпарвар, кенг тафаккур ва дунёқарашга, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга, интеллектуал ривожланган, чет тиллардан бирини умумий ўрта таълим даражасида ўзлаштирган ва яхши жисмоний тайёргарликка эга ёшларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тарғибот-ташвиқот тадбирлари жараёнида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчи касбининг мазмун-моҳияти, мажбуриятлари, ҳарбий соҳа мутахассислигини танлашга онгли муносабат ва қизиқишларини мустаҳкамлаш борасида тушунтириш ишлари олиб борилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг вакиллари, шунингдек, фахрийлари билан учрашувлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ўқишга қабул қилиш тартиби ва шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга Академияга ўқишга киришда бериладиган имтиёзларни ҳамда Академиядаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали тарғибот материаллари тайёрланади ва тарқатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейлар, умумтаълим мактаблари ва профессионал таълим муассасалари битирувчи-ўқувчиларига ДХХ ҳамда ПДХХ ҳарбий хизматчисининг касби, Академияга тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш мақсадида «очиқ эшиклар куни» тадбирлари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Академияда ўқишга танлов бошланганлиги тўғрисида қабул йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан сўнг оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар қабул йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан 20 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) расмий веб-сайтидан рўйхатдан ўтадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўқишга номзодлар қуйидаги босқичларда танловлардан ўтади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки саралаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус касбий танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синовлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқишга номзодларнинг рўйхати Академия томонидан ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) кесимида шакллантирилади ҳамда дастлабки саралаб олиш босқичини ўтказиш учун қабул йилидан олдинги йилнинг 25 октябрига қадар ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Дастлабки саралаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дастлабки саралаб олиш босқичида номзодларнинг умумтаълим даражасидаги билимлари, маънавий-ахлоқий сифатлари, индивидуал психологик, психофизиологик хусусиятлари, соғлиғи ва жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб бера олиш қобилияти, ғоявий-руҳий барқарорлиги ҳамда интеллектуал салоҳияти аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дастлабки саралаб олиш номзодларнинг яшаш, ўқиш, хизмат жойи бўйича ДХХ бўлинма ва органлари, ПДХХнинг тегишли органлари ҳамда Академия мутахассислари томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастлабки саралаб олиш босқичида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки саралаб олиш тест синовлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни тўплаш ва дастлабки ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индивидуал психологик ва психофизиологик ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дастлабки саралаб олиш тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ДХХ билан тузилган шартнома асосида номзоднинг она тили, тарих, математика ҳамда чет тили фанларидан билим даражасини аниқлаш мақсадида қабул йилидан олдинги йилнинг 25 октябридан 15 ноябригача ўтказилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тест синовларида иштирок этиш учун номзодлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест топшириқлари шакли (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, тест синовини ўтказиш муддатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва Академия томонидан тасдиқланади ҳамда расмий веб-сайтларга тест синовлари бўлиб ўтишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари якунланганидан сўнг 3 кун ичида тест синовлари натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки саралаб олиш тест синовлари натижалари бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 30% (ўттиз фоиз) ини тўплаган номзодлар саралаб олиш тадбирларининг кейинги босқичларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва дастлабки ўрганишда ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 20 ноябридан 31 декабригача номзод тўғрисидаги зарур маълумотлар таҳлил қилинади (оилавий аҳволи ва бошқалар). Бунда, номзодларнинг ижтимоий фаоллиги, дунёқараши, маънавий-ахлоқий фазилатлари ва ишбилармонлик хусусиятлари суҳбат ўтказиш орқали аниқланади ҳамда ҳарбий хизматчи касбини танлаш билан боғлиқ сабабларга аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги, дунёқараши, маънавий-ахлоқий фазилатларини ва ишбилармонлик хусусиятларини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушуниши, давлатни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш асосларини билиши, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан қатъият билан курашиш зарурлигини англаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бурч ва масъулиятни ҳис этиши, қатъиятлилик, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик ва ҳалоллик каби фазилатларга эгалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдалана олиши ва етарли билим-кўникмаларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг хизмат (меҳнат) фаолиятида, илгари ўқиган таълим муассасасида эришган натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳужжатларни тўплаш ва дастлабки ўрганиш жараёнида соҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва белгиланган махсус талаблар нуқтаи назаридан мос келмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Номзодларни индивидуал психологик ва психофизиологик ўрганиш ДХХ томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ қабул йилидан олдинги йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари мутахассис-психологларидан ташкил топган психологлар гуруҳи (кейинги ўринларда — психологлар гуруҳи) томонидан амалга оширилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психологлар гуруҳи таркибига республиканинг етакчи олий таълим муассасаларидан тегишли мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Индивидуал психологик ва психофизиологик ўрганиш натижалари асосида психологлар гуруҳи томонидан номзодлар бўйича қуйидаги хулосалар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқишга тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқишга тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Индивидуал психологик ва психофизиологик ўрганиш натижалари бўйича Академияда ўқишга тавсия этилмаган номзодлар саралаб олишнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, номзодлар соғлиғининг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш мақсадида ДХХнинг ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг декабрь ойида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг Академияда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолатига кўра Академияда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар саралаб олишнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичи жойларда тегишли мутахассислар таркибида ташкил этиладиган Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан қабул йилининг январь ойида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Спорт устаси унвони ёки спорт устасига номзодлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этган номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичида қониқарсиз натижа кўрсатган номзодларга қўшимча равишда ўз устида ишлаш бўйича тавсиялар ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичида қайта жисмоний тайёргарлик синовларини топшириш учун имконият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Махсус касбий танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Махсус касбий танлаш босқичининг асосий мақсади Академияда ўқишга номзодларнинг соғлиғи, ДХХ ва ПДХХ ҳарбий хизматчиси касбини эгаллаш сабаблари, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятни аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Махсус касбий танлаш босқичида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни якуний ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний суҳбат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Дастлабки саралаб олиш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга нисбатан ҳужжатларни якуний ўрганиш ДХХ ва ПДХХ ҳарбий хизматчиларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган махсус талабларни инобатга олган ҳолда қабул йилининг январь — апрель ойларида амалга оширилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган махсус талабларга мос келмаган номзодлар сабаблари ошкор этилмаган ҳолда махсус касбий танлашнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичи жойларда тегишли мутахассислар таркибида ташкил этиладиган Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги методикага мувофиқ қабул йилининг март-апрель ойларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичида белгиланган меъёрий талабларнинг барчасини муваффақиятли бажарган номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичидан «ўтган» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичидан ўтмаган номзодлар махсус касбий танлашнинг кейинги босқичга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Номзодлар билан якуний суҳбат ўтказиш ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг вакилларидан иборат таркибда тузилган якуний суҳбат ўтказиш комиссиялари томонидан номзоднинг касб танлаш сабаблари, маънавий-ахлоқий фазилатлари, умумий дунёқараши, қизиқишлари, ижтимоий фаоллиги, таълим муассасасидаги фанларни ўзлаштириш даражасини ҳар томонлама ўрганиш, келгусида ДХХ ва ПДХХнинг офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини давом эттира олишга муносиблигини аниқлаш ҳамда коллегиал тарзда хулоса чиқариш асосида қабул йилининг апрель-май ойларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Якуний суҳбат ўтказиш комиссиялари томонидан қуйидагилар тўғрисида хулосалар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқишга тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқишга тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний суҳбат ўтказиш натижаларига кўра Академияда ўқишга тавсия этилмаган номзодлар махсус касбий танлашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, ДХХнинг марказий поликлиникаси ва ҳудудий бошқармаларда ташкил этилган махсус ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан қабул йилининг май ойида амалга оширилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг Академияда ўқишга соғлиғига кўра яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолатига кўра Академияда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар тест синовларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Академияга ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовларида қатнашиш, шунингдек, тест синовлари вақтида номзодларга белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Тест синовлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тест синовларини ўтказиш тартиби ва муддати Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Академия билан келишилган ҳолда белгиланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тест синовлари блоклари Академия таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларининг натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин 5 кун ичида Академияга тақдим этилади ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Номзод умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўрганган чет тилларидан бирида имтиҳон топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Олдинги ўқув йили учун қабул жараёнида ўтказилган тест синовларида белгиланган баллни тўплай олмаган, тиббий кўрик натижалари бўйича маълум чекловлар берилган ва/ёки индивидуал психологик ва психофизиологик ўрганиш натижалари ҳамда жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодларга кейинги ўқув йилида Академияда ўқиш учун ҳужжат топширишга умумий асосларда бир мартадан кўп бўлмаган имконият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва Академияга ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича улар тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича Академиянинг белгиланган қабул квотаси доирасида ўқишга кириш ҳуқуқидан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича Академиянинг белгиланган қабул квотасидан ташқари тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илғор сержант» номинациясида республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга эса ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлари мавжуд бўлган тақдирда, Академияга ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейлари битирувчилари Академияга ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишидаги имтиёздан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли диплом олган ДХХ «Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейларининг битирувчилари Академияга тест синовларисиз, дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича Академиянинг белгиланган қабул квотаси доирасида ўқишга кириш ҳуқуқидан фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
421. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ «Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзоларига Академияга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.
(421-422-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни эгаллаган шахслар 3 йил муддат давомида амал қилувчи ихтисослик фани бўйича сертификат асосида Академияга тест синовларида, имтиёз сифатида, максимал балл тўплаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига мувофиқ, Академияга курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун улар дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, қўшимча равишда бир фоизгача қабул квоталари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 39 — 44-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, у томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификатга мувофиқ ихтисослик фани бўйича кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади, ҳамда Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган тақдирда Академия қабул комиссиясининг қарори билан Академиянинг белгиланган қабул квотаси доирасида тест синовларисиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга белгиланган қабул квотаси доирасида тест синовларисиз ўқишга қабул қилишга тавсия этилган халқаро олимпиадалар, халқаро ва республика танловлари, мусобақаларининг ғолиблари ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг рўйхати Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Академиянинг қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнигача бўлган муддатда халқаро ва республика олимпиадалари, «Илғор сержант» номинациясида республика тури ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари ва хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг фарзандлари, ДХХ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейининг имтиёзли битирувчилари тўғрисидаги маълумотлар ўқиш йўналиши, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат тест маркази ва Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат комиссияси ДХХ ва ПДХХ тақдимномалари асосида тест синовлари ўтказилгунига қадар улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги халқаро тан олинган сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификат тақдим этганларга чет тили фанидан тўплаш мумкин бўлган максимал балл қўйилади ҳамда улар чет тилидан тест синовларида иштирок этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган номзодларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови топширмайди.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича Академия қабул комиссияси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари натижалари тақдим этилганидан кейин беш кун ичида Академия қабул комиссияси ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Академия бошлиғининг буйруғи билан бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган номзодларга курсант мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Академияга қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ жойларига уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш босқичлари натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ҳамда шикоятларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясига тақдим этилган ариза ва шикоятлар улар келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби ҳамда қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Академия

Академияда ўқишга ёшларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтидан рўйхатдан ўтадилар.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 1 — 20 октябрь кунлари

I. Дастлабки саралаб олиш

2-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Дастлабки саралаб олиш тест синовларини ўтказади.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 25 октябридан 15 ноябригача

ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари

Ҳужжатларни тўплайди ва дастлабки ўрганишни ўтказади.

Қабул йилидан олдинги йилнинг 20 ноябридан 31 декабригача

Мутахассис — психологлар

Индивидуал психологик ҳамда психофизиологик ўрганиш ўтказади.

Қабул йилидан олдинги йилнинг ноябрь-декабрь ойларида

Ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссия

Тиббий кўрикдан ўтказади.

Қабул йилидан олдинги йилнинг декабрь ойида

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичини ўтказади.

Қабул йилининг январь ойида

II. Махсус касбий танлаш

3-босқич

ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари

Ҳужжатларни якуний ўрганади.

Қабул йилининг январь — апрель ойларида

Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичини ўтказади.

Қабул йилининг март-апрель ойларида

ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари

Якуний суҳбат ўтказади.

Қабул йилининг апрель-май ойларида

Махсус ҳарбий-тиббий комиссия

Якуний тиббий кўрикдан ўтказади.

Қабул йилининг май ойида

III. Тест синовлари

4-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Тест синовларини ўтказади.

белгиланган муддатларда

5-босқич

Қабул комиссияси

1. Ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тест синовлари натижалари тақдим этилганидан сўнг 5 кун муддатда

2. Академияга қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ жойларига буйруқдан кўчирма юборади.

Буйруқ чиққандан сўнг 10 кун муддатда

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш тартиби ҳамда қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ўқишга номзодларни дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш босқичларида жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТОДИКАСИ

1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар таркибига кирган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига спорт кийимларида келишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажарадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метрга югуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турникда тортилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3000 метрга югуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун 10 — 15 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгиланган машқларни топшириш кунида узрсиз сабабларга кўра қатнаша олмаган (шунингдек, қониқарсиз баҳо олган) номзодлар ўта олмаган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 100 метрга югуриш машқини 15,4 сония ичида бажарган тақдирда номзод ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу машқ ўйингоҳнинг югуриш йўлаги ёки қаттиқ қопламага эга текис (стандарт) майдонда юқори старт ҳолатидан бажарилади. Старт олиш тартибини ўзлаштириш учун дастлабки «Стартга» ва «Диққат» командалари ҳамда «Олға» ижро командаси берилади. «Стартга» командаси берилганида старт олиш чизиғига келиб, кучли оёқ старт олиш чизиғи яқинига қўйилиб, иккинчи оёқ ярим қадам ортда қолдирилади. «Диққат» командаси берилганида тана вазни олдинда турган оёққа ўтказилиб, гавда ва бош олдинга эгилади, қўл тирсаклари эса букилади. «Олға» ижро командаси берилганида югуриш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Турникда тортилиш машқини бажаришда қўл кафтлари турникда олдинга қаратилган ҳолда ушланиб, қўллар параллель узатилган ҳолда тутилади, тана бир оз букилган, оёқ тўғри туширилган, учи тўлиқ пастга узатилиб, товонлар жуфт тутилган ҳолатдан бажарилади. Қўллар букилиб, тана юқорига кўтарилар экан, жағ турник устига тўлиқ чиқарилган ҳолат қабул қилинади. Қўллар яна тўлиқ узатилар экан, тана бир маромда пастга туширилиб дастлабки ҳолат эгалланади. Тананинг осилган ҳолати 1-2 сония давомида сақланади. Жуфт тутилган оёқларни 45о гача букишга рухсат берилади. Танани силташ, оёқни олд-орқага тебратиш, оёқларни чалиштириш, бир қўлда осилиб олиш амаллари ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турникда камида 8 маротаба тортилган номзод ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 3000 метрга югуриш машқини 14,30 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу машқ ҳар қандай очиқ табиатда, умумий старт олган тарзда бажарилади. Старт олиш ва финиш марралари айнан бир жойда ёки алоҳида жиҳозланади. Югуриш давомида машқ иштирокчилари бир-бирига халал бермаслиги лозим. Югуриш амалидан юриш амалига ўтган ёки дистанциядан четга чиққан иштирокчи машқни бажара олмади деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Номзодлар белгиланган жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш талабларининг барчасини муваффақиятли топшира олган тақдирда, жисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтган» деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жисмоний тайёргарлик синовларида қатнашган номзодлар учун қайднома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/241/0379-сон, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)