Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУЗЕЙ ВА ИЛМИЙ МУАССАСАЛАРИ ФОНДИДАН АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИГА ОИД ЭКСПОНАТЛАРНИ ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Темурийлар тарихи Давлат музейидаги Амир Темур ва темурийлар даврига оид экспонатлар фондини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади :
1. Ўзбекистон Республикаси музей ва илмий муассасалари фондидаги рўйхати илова* қилинаётган Амир Темур ва темурийлар даврига оид экспонатлар Темурийлар тарихи Давлат музейига бепул ўтказилсин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда экспонатларни Темурийлар тарихи Давлат музейига ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш бош вазирнинг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 май,
259-сон