21.04.2021 йилдаги ПҚ-5083-сон
Ҳужжат 22.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш

1.

«Марказий лаборатория» ДУК, «Самарқандгеология» АЖ, «Сурхонгеология» АЖ, «Тошкентгеология» АЖ, «Қизилқумгеология» АЖ, «Геобуртехника» ДУК ва «Ҳисоргеология» АЖларни қўшиб юбориш орқали улар негизида «Ўзбек геология қидирув» АЖ ташкил этиш*.

1. Давлат геология қўмитаси томонидан «Марказий лаборатория» ДУК ва «Геобуртехника» ДУКни акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида Ҳайъат қарори қабул қилиш.

2021 йил апрель

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев)

2. «Марказий лаборатория» ДУК ва «Геобуртехника» ДУК мол-мулкларини хатловдан ўтказиш, давлат унитар корхоналарининг устав капитали миқдорида акциядорлик жамиятлари устав капиталларини белгилаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил май

3. «Марказий лаборатория» АЖ ва «Геобуртехника» АЖ акцияларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Молия вазирлигига жойлаштириш.

2021 йил май

Молия вазирлиги (О. Исаков)

4. «Марказий лаборатория» АЖ, «Самарқандгеология» АЖ, «Сурхонгеология» АЖ, «Тошкентгеология» АЖ, «Қизилқумгеология» АЖ, «Геобуртехника» АЖ ва «Ҳисоргеология» АЖларни қўшиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш, қўшиб юбориш, шу жумладан акцияларни номинал қийматда айирбошлаш ҳақида шартнома тузиш.

2021 йил июнь

Молия вазирлиги
(О.
Насритдинходжаев)

5. «Ўзбек геология қидирув» АЖни рўйхатдан ўтказиш.

2021 йил июль

Молия вазирлиги
(О.
Насритдинходжаев),
Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

6. «Минерал ресурслар институти» Давлат муассасасига тегишли «Ингичка тажриба технологик экспедицияси»ни «Ўзбек геология қидирув» АЖ таркибига киритилишини таъминлаш.

2021 йил июль

7. «Ўзбек геология қидирув» АЖ таркибида трансформация ислоҳотини амалга ошириш, корпоратив бошқарув ва халқаро стандартда замонавий тизимларни жорий этиш ҳамда жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаларини бажарувчи Лойиҳа офисини ташкил этиш.

2021 йил август

Молия вазирлиги
(О. Насритдинходжаев),
Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

8. «Ўзбек геология қидирув» АЖ кузатув кенгашига хорижий тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш орқали кузатув кенгаши таркибининг камида 30 фоизини малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2021 йил август

9. «Ўзбек геология қидирув» АЖ раҳбарининг ўринбосари — молиявий директор лавозимини жорий этиб, унга юқори малакали ҳамда ўхшаш лойиҳаларда иш тажрибасига эга бўлган халқаро экспертни жалб этиш.

2021 йил ноябрь

2.

«Ўзбек геология қидирув» АЖ да молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритилишини таъминлаш ва халқаро кредит рейтингини олиш.

1. Корпоратив кредит рейтингини олиш бўйича иш-режа жадвалини ишлаб чиқиш ва Молия вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил сентябрь

Молия вазирлиги
(О. Насритдинходжаев),

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (IFRS) асосида тайёрлаш.

2022 йил июнь

3. Корпоратив кредит рейтингини олиш учун халқаро рейтинг агентликларини жалб қилиш.

2022 йил июль

4. Танланган рейтинг агентлиги томонидан «Ўзбек геология қидирув» АЖга халқаро кредит рейтингини олиш ва олинган кредит рейтинги пресс-релизини ОАВда эълон қилиш.

2022 йил декабрь

3.

«Ўзбек геология қидирув» АЖга «PwC» (Pricеwatеrhousе Coopеrs) халқаро консалтинг ташкилотини жалб қилган ҳолда операцион самарадорликни ошириш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш.

1. Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва жараёнларнинг мақсадли моделини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

Молия вазирлиги
(О. Насритдинходжаев),

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Жараёнларнинг мақсадли моделини татбиқ қилишда иштирок этадиган ходимларни ўқитиш.

2022 йил январь

3. Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ишлари бўйича стратегияни ва техник сиёсатни шакллантириш.

2022 йил апрель

4. Тизимни йўлга қўйиш ва Лойиҳа амалга оширилишини баҳолаб бориш.

2022 йил май

5. Лойиҳа натижаларига кўра ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли режасини молиявий соғломлаштиришни инобатга олган холда ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

6. Ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган иш режани тасдиқлаш учун киритиш.

2022 йил июль

4.

«Ўзбек геология қидирув» АЖда харидлар ва бошқарув тизимларини аудитдан ўтказиш ҳамда «мувофиқлик тизими» (комплаенс) ва коррупцияга қарши хизматларни шакллантиришни назарда тутадиган замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш.

1. Корпоратив бошқарув тизимини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ тайёрлаш.

2022 йил март

Молия вазирлиги
(О. Насритдинходжаев),

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Халқаро нуфузли консалтинг компаниялари орасида эълон қилиш ва маслаҳатчини танлаш.

2022 йил апрель

3. Корпоратив бошқарув тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

4. Замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш.

2022 йил июль

5.

«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат корхонаси иш фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. Давлат геология қўмитаси томонидан «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат корхонасини масъулияти чекланган жамиятга ўтказиш орқали қайта ташкил этиш юзасидан тегишли Ҳайъат қарорини қабул қилиш.

2021 йил июль

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат корхонасини Ҳайъат қарори асосида белгиланган тартибда «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» МЧЖга ўтказиш йўли билан қайта ташкил этиш.

2021 йил август

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(А. Ортиқов),

3. Юқорида белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали ушбу жамиятни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил август

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

6.

«Геолтехтаъминот» давлат корхонаси фаолиятини тугатиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4401-сон, 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон, 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорлари ҳамда 2020-2021 йилларга минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида «Геолтехтаъминот» ДК томонидан геология соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш бўйича ишларни 2021 йилда якунлаш.

2021 йил декабрь

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. «Геолтехтаъминот» ДКнинг моддий ва номоддий бойликларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил февраль

3. «Геолтехтаъминот» ДКни қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш чораларини кўриш.

2022 йил март

7.

«Геотерекалмаз» МЧЖдаги давлат акция пакетини (улуши) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиш.

«Геотерекалмаз» МЧЖдаги давлат акция пакетини (улуши) белгиланган тартибда оммавий савдоларга чиқариш.

2021 йил июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(А. Ортиқов), Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
Молия вазирлиги
(О.
Насритдинходжаев)

8.

«Ўзбекгеофизика» АЖ ва «Уранкамёбметгеология» АЖлар фаолиятини самарали ташкил этиш.

1. «Ўзбекгеофизика» АЖ ва «Уранкамёбметгеология» АЖлар кузатув кенгашлари таркибини қайта кўриб чиқиш ва кузатув кенгаши ҳамда корхоналар бошқарувига хорижий тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш орқали кузатув кенгаши таркибининг камида 30 фоизини ва корхона бошқарувининг камида 3 нафар раҳбар лавозимини малакали мутахассислар билан тўлдириш.

2021 йил июль

Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ
(М. Абдуллаев)

2. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бажарилган геофизика ишлари учун «Ўзбекгеофизика» АЖ олдидаги қарздорлигини сўндириш.

2021 йил июль

3. «Ўзбекгеофизика» АЖ ва «Уранкамёбметгеология» АЖларнинг янгиланган ташкилий тузилмаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4664-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг устав капиталига капитализация қилинган ва «Ўзбекнефтгаз» АЖга геология-қидирув ишлари учун юқори технологик жиҳозларни харид қилиш» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига харид қилинган юқори технологик ускуналар бўйича «Ўзбекгеофизика» АЖнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдидаги қарздорлигини «Ўзбекнефтгаз» АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳамда ушбу миқдорда «Ўзбекгеофизика» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш йўли билан мос равишда капитализация қилиш.

2021 йил июль

II. Кон-геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш

9.

2021 йил Инвестиция дастуридаги 6 та инвестиция лойиҳаларини самарали амалга оширишни таъминлаш.

1. Барча инвестиция лойиҳалари бўйича 2021 йилги геология-қидирув ишлари ҳажми ва бюджетини келишиш.

2021 йил апрель

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Инвестиция лойиҳалари бўйича календарь режаларини келишиш ва ҳолатини тизимли равишда таҳлил қилишни йўлга қўйиш.

2021 йил апрель

3. Лойиҳалар доирасида тузилган умумий йиғилиш, бошқарув қўмитаси, ишчи гуруҳлар мажлисларида қатнашиш орқали лойиҳаларни самарали амалга ошириш.

2021 йил ҳар чорак якунида

4. Дала геология-қидирув ишлари доирасида тизимли мониторинг ва тажриба алмашинуви мақсадида қўмита геолог ва мутахассисларини жойларга ташрифини ташкил қилиш.

2021 йил ҳар чоракда

5. Дала геология ишлари натижаларини тизимли равишда ҳисоботларини таҳлил қилиш.

2021 йил ноябрь

10.

2021 йилда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга очиқ ва шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш.

1. Инвесторлар учун жозибадор фойдали қазилма объектларини танлаш ва 2021 йилги геология-қидирув дастури доирасида тегишли геологик лойиҳаларни белгилаш.

2021 йил апрель

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов)

2. Геология-қидирув лойиҳалари доирасида дала геология ишларини жадаллаштириб, фойдали қазилма майдон ва конларининг истиқболларини геологик жиҳатдан асослантириш.

2021 йил август

3. Дала геология ишлари натижасида олинган намуналарни таҳлил қилиш, тўпланган геологик маълумотларни умумлаштириш ва ҳар бир объект бўйича тизер, тақдимот материаллари портфелини шакллантириш.

2021 йил сентябрь

4. Геологик объектлар бўйича инвестиция таклифларини салоҳиятли инвесторлар орасида дипломатик каналлар, бизнес-форум, роад-шоу, тақдимотлар орқали кенг тарғиб қилиш.

2021 йил октябрь

5. 50 та объектнинг барчаси бўйича тайёрланган материаллар тўпламини аукцион савдоларига жойлаштириб, инвесторларга таклиф этиш.

2021 йил ноябрь

11.

Кон-геология соҳасида инвестициявий жозибадорликни янада ошириш мақсадида тегишли солиқ ставкаларини (роялти) жаҳон амалиётга мослаштириш.

1. Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича ер қаъридан фойдаланишга оид солиқ ставкаларини (роялти) жаҳон амалиётига мослаштириш учун халқаро экспертлар хулосалари асосида таҳлилий маълумотлар ва таклифларни шакллантириш.

2021 йил май

Молия вазирлиги (Д. Султанов),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Асослантирилган таклифларни манфаатдор вазирликлар билан муҳокама қилиш ва норматив ҳужжатда умумлаштириш.

2021 йил июнь

12.

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш.

1. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш учун мақбул халқаро амалиёт ва таҳлилий маълумотлар билан асослантириш.

2021 йил апрель

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилиш.

2021 йил июнь

13.

Ер ости бойликларидан фойдаланишга доир рухсатномалар бериш тартибини янада соддалаштириш ва шаффофликни таъминлаш.

1. Фойдали қазилмалар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни бериш тартибини электрон платформага ўтказган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

2021 йил май

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Ер ости бойликларидан фойдаланишга доир рухсатномаларни тўлиқ давлат хизматлари электрон платформаси орқали «ягона дарча» тамойилида беришни йўлга қўйиш.

2021 йил июнь

III. Геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, соҳани рақамлаштириш ҳамда фан ва амалиёт интеграцияси

14.

«Рақамли геология» тизимини яратиш доирасида геологик-қидирув ишлари натижасида шаклланувчи маълумотларни ўзида жамловчи тизимларни яратиш.

1. Республика бўйича ер ости сувлари мониторинг натижаларини автоматик тарзда шакллантириш имконини берувчи ер ости сувлари ҳолати мониторингини юритиш.

2021 йил сентябрь

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Хавфли геологик жараёнлар вужудга келиш мумкин бўлган ҳудудларда олиб бориладиган мониторинг жараёнини рақамлаштириш имконини берувчи хавфли геологик жараёнларни мониторинг қилиш.

2021 йил октябрь

3. Фойдали қазилма ресурсларининг давлат балансини юритиш имконини берувчи фойдали қазилмалар давлат балансини юритиш.

2021 йил ноябрь

4. Жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда геологик ҳисоботлар архивининг маълумотлар базасини яратиш мақсадида геологик маълумотлар миллий банки геоахборот тизимини йўлга қўйиш.

2021 йил декабрь

15.

Геология соҳасида олиб борилаётган 57 та илмий тадқиқот (тажриба-услубий, фундаментал, амалий ва инновацион) лойиҳаларини амалга ошириш ва натижадорлигини тизимли йўлга қўйиш.

1. Илмий, амалий ва инновацион лойиҳаларни сифатли таъминлаш мақсадида Илмий техник кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

2021 йил май

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Илмий-тадқиқот институтларидаги 29 нафар фан доктори ва 106 нафар фан номзодлари салоҳияти асосида 57 та илмий, амалий ва инновацион лойиҳани самарали амалга ошириш.

2021 йил ноябрь

16.

Тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан геология соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни тизимли амалга ошириш.

1. Тизимдаги илмий-тадқиқот институтларида таҳсил олаётган 64 нафар, жумладан 4 нафар фан докторлиги, 22 нафар фалсафа доктори (PhD), 38 нафар мустақил тадқиқотчилар томонидан илмий изланишларни олиб боришини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида 20 та диссертация ишлари ҳимоясини таъминлаш, шундан 15 нафари фалсафа доктори (PhD) ва 5 нафари фан доктори.

2021 йил декабрь

17.

Тизимдаги илмий-тадқиқот институтларининг Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатлари, Ўзбекнефтгаз каби йирик саноат корхоналари билан фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳалари доирасида соҳалараро кооперацияни йўл қўйиш.

Жорий йилда умумий қиймати 15,9 млрд сўм бўлган 25 та лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришдаги долзарб масалалар ечимига бағишланган илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш. Жумладан:

Навоий КМК билан кўзда тутилган 8 та лойиҳа;

Олмалиқ КМК билан 7 та лойиҳа;

«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан 6 лойиҳани амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), Навоий КМК (Қ. Санақулов), Олмалиқ КМК (А. Хурсанов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (М. Абдуллаев)

IV. Оролбўйи ҳудудида ер ости сувларидан самарали фойдаланиш

18.

Оролбўйи ҳудудида ер ости сувларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

1. Оролбўйи ҳудудида экологик балансни сақлаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш, ер ости сувларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ҳудуд салоҳиятини ўрганиш.

2021 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
(Қ. Сариев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамроев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(Ш. Хидоятов), Давлат экология қўмитаси
(А. Максудов), Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)

2. Ўрганиш натижалари асосида мавжуд ер ости сувлари захиралари ҳажми ва сифатидан келиб чиқиб, уларга нисбатан эҳтиёжи бўлган ҳудудларни аниқлаш ҳамда ҳар бир қудуқдан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини инобатга олган ҳолда сувга қудуқлар қазиш бўйича йиллик манзилли дастурлар тузиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқлаш.

2021 йил июль

3. Манзилли дастурларга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш.

2021 йил декабрь

19.

Оролбўйи ҳудудида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига хусусий секторни жалб қилиш.

1. Оролбўйи ҳудудида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига давлат-хусусий шериклик механизмини жорий қилиш.

2021 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
(Қ. Сариев),
Молия вазирлиги
(О. Исаков),
Энергетика вазирлиги
(А. Султанов),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Ш. Шорахмедов),
Давлат экология қўмитаси
(А. Максудов),
Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Давлат-хусусий шерикчилик асосида ер ости сувларига қудуқлар қазиш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2021 йил ноябрь

3. Қудуқларни эксплуатация қилишда қайта тикланадиган энергия манбаларидан ҳамда сувни тежайдиган технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022 йил февраль

4. Қазилган қудуқлардан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боришни таъминлаш.

2022 йил март

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонига 1-илова билан тасдиқланган геология соҳаси корхоналарини трансформация қилиш чоралари ва муддатлари «Ўзбек геология қидирув» АЖ ташкил этилишига қараб ўзгариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси

«Ўзбек геология қидирув» АЖ

«Кон-геология фаолиятни назорат қилиш инспекцияси» ДМ

«Геология фанлари университети» ДМ

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси

«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» МЧЖ

Минерал ресурслар институти

Геология ва геофизика институти

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти

Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти

Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти

Геология музейи

«Давлат геология ахборот маркази» ДК

«Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати» ДМ

«Ўзбекгеофизика» АЖ

«Регионалгеология» ДК

«Геология-маркшейдерлик хизмати» ДК

«Уранкамёбметгеология» АЖ

«Ўзбекгидрогеология» ДК

«Геолтехтаъминот» ДК*

«Китоб геология миллий табиат боғи» ДМ

Т/р

Объект номлари ва йўналишлари

Лойиҳа сони

Ўлчов
бирлиги

Фойдали қазилмаларнинг ўсиш режаси

ресурслар

захиралар

2021 йил

2022 йил

2021 йил

2022 йил

Жами

172

1.

Ер қаърини регионал ўрганишнинг комплекс тадқиқотлари

9

Космогеологик тадқиқотлар

1

км2

600

2000

Геофизик тадқиқотлар

3

км2

2290

2300

Геологик-тасвирлаш ишлари

5

км2

710

710

2.

Олтин, республика бўйича жами:

70

тонна

175

200

110

112

Марказий Қизилқум региони (ишланаётган объектлар: Таушан, Янгиказган, Жанубий Карашохо, Шарқий Довгиз, Карабугут, Қумтош, Довгизтов, Томдибулоқ, Тайман, Балпантов, Чуқурқудуқ, Бесапантов, Дайкали, Тулкитов, Қасқиртов, Елсой, Мурунтов, Шимолий Бўзтов; янги объектлар: Одилсой, Актости, Қирқчирта, Геохимик, Чалчаратов, Джасаул ва б.)

34

тонна

79

114

82

83

Нурота ва Зирабулоқ-Зиёвуддин регионлари (ишланаётган объектлар: Янги Давон, Тошкон, Шимолий Гумсой, Кучумсой, Салин, Ойбодом, Пистали, Биран, Сармич, Ўрталиқ, Маулян, Зармитан, Олтин Диёр, Лапақ; янги объектлар: Байрам, Давлатхўжа-Узунсоқол, Заргар, Авлиё ва б.)

25

тонна

70

60

16

16

Жанубий Ўзбекистон региони (ишланаётган объектлар: Акба, янги объектлар: Каулюк, Шарқий Каулюк ва б.)

5

тонна

20

15

1

2

Чотқол-Қурама региони ва Фарғона водийси (ишланаётган объектлар: Қизилолмасой, Кочбулоқ, Пирмироб, Қуйикенжасой; янги объектлар: Орайлиқ ва б.)

6

тонна

6

11

11

11

3.

Кумуш, республика бўйича жами:

9

тонна

175

200

345

355

Марказий-Қизилқум региони (Джасаул ва б.)

1

тонна

25

30

50

50

Чотқол-Қурама региони ва Фарғона водийси (ишланаётган объектлар: Қизилолмасой, Пирмироб, Қуйикаулди, Мискон, Лашкерек, Кулчўлоқ ва б.)

6

тонна

120

135

280

285

Жанубий Ўзбекистон региони (ишланаётган объектлар: Хондиза, Майдонсой ва б.)

2

тонна

30

35

15

20

4.

Уран

24

тонна

12000

12500

3500

3500

Букантов ва Томдитов уранмаъданли районлари (ишланаётган объектлар: Оқтов, Баймин, Жанубий Суграли ва б.; янги объектлар: Зиёкон ва б.)

5

тонна

1000

1500

300

650

Ауминза-Кулжуктау уранмаъданли районлари (янги объектлар: Томдиқудуқ-Тўлантош ва б.)

1

тонна

2200

500

200

Нурота уранмаъданли райони (ишланаётган объектлар: Оқсой, Шимолий Конимех, Аулбек, Нуркон, Аленди, Шимолий Букиной, Маликработ ва б.; янги объектлар: Шарқий Лавлякон, Арнасой ва б.)

11

тонна

4500

6500

1750

1400

Зирабулоқ-Зиёвуддин уранмаъданли райони (ишланаётган объектлар: Агрон, Ғарбий Агрон, Жанубий-Ингичка, Шарқ, Майбулоқ ва б.; янги объектлар: Марказий Агрон, Тувактов ва б.)

7

тонна

4300

4000

1450

1250

5.

Мис, республика бўйича жами:

5

минг тонна

445

445

240

255

Султонувайс, Тошкентолди, Шимолий-Фарғона регионлари (Қорабулоқ, Саричеку, Мискон, Қуйикаулди ва б.)

5

минг тонна

445

445

240

255

6.

Қўрғошин/рух, республика бўйича жами:

6

минг тонна

54

56

42

51

58

65

41

48

Чотқол-Қурама региони ва Фарғона водийси (Лашкерек конининг Марказий участкаси, Кулчулоқ ва б.)

3

минг тонна

20

20

32

32

10

10

23

23

Жанубий-Ўзбекистон региони (Марказий, Майдонсой, Хондиза конининг Шимолий участкаси, Учкулоч ва б.)

3

минг тонна

34

36

10

19

48

55

18

25

7.

Вольфрам

3

тонна

8000

8000

8000

8000

Жанубий-Ўзбекистон региони (Ходжадиқ, Шарқий Сарикўл, Оқсой, Яхтон ва б.)

3

тонна

8000

8000

8000

8000

8.

Камёб металлар ва камёб ер элементлари

3

тонна

3000

3000

Марказий Қизилқум региони (Устук, Тўзбулоқ, Дайкали ва б.)

3

тонна

3000

3000

9.

Углеводородлар (истиқболдаги ресурслар)

40

млн т.ш.ё.

55

56

Излаш-қидириш ишлари

40

млн т.ш.ё.

55

56

Устюрт региони

12

млн т.ш.ё.

20

20

Бухоро-Хива региони

22

млн т.ш.ё.

30

32

Фарғона региони

6

млн т.ш.ё.

5

4

10.

Норуда фойдали қазилмалар:

кўмир

млн тонна

9

4

кварц

минг тонна

250

250

базальт

минг тонна

300

300

лиственит

минг тонна

6

оҳактош

млн тонна

55

8,1

фосфорит

млн тонна

6

инерт материаллар

млн тонна

10

1,5

қум-шағал аралашмаси

млн тонна

4

4

гранит

млн тонна

1,2

мармар

млн тонна

5

гипс

минг тонна

250

доломит

млн тонна

1,5

11.

Ер ости сувлари

3

минг м3/сут

121

125

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми ва бажариш муддатлари

Масъуллар:

ижро учун

назорат учун

1.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) янада такомиллаштириш.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича 2021 йилги Дастурда Давлат геология қўмитаси томонидан тақдим этиладиган 15 та истиқболли майдонларда излов қудуқларини бурғилаш ишларини ташкил қилиш.

2021 йил декабрь

2. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йилги ва кейинги йиллардаги Дастурлар доирасида геофизика ишларини ривожлантириш режалари асосида белгиланган геофизика ишларини амалга ошириш.

Белгиланган муддатларда

3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан нефть ва газга истиқболли янги майдонларда қидирув қудуқларини бурғилаш ишларини амалга ошириш.

2021-2022 йилларда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев),

Давлат геология қўмитаси
(Н. Мухутдинов),

«Ўзбекгеофизика» АЖ (А. Тошқулов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

2.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўзлаштирилаётган нефть ва газ конлари қуйи қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш, янги углеводород уюмларини аниқлаш ва уч ўлчамли геологик моделларини тузиш.

1. Ўзлаштирилаётган нефть ва газ конларининг қуйи қатламларида углеводород уюмлари очилиши кутилаётган конлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил май

2. Қуйи қатламларида углеводород уюмлари очилиши кутилаётган конларда 3Д сейсморазведка ишларини ўтказиш учун лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2021 йил май

3. Танланган конлар ҳудудида 3Д сейсморазведка ишларини ўтказиш ва уч ўлчамли моделларини тузиш.

2021 йил майидан

4. Аниқланган қуйи қатламлардаги структураларга излов қудуқларини бурғилаш.

2021-2022 йиллар

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев)

Давлат геология қўмитаси
(Н. Мухутдинов),

«Ўзбекгеофизика» АЖ (А. Тошқулов),

Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти

(Р. Юсупжонов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

3.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ўзлаштирилаётган конларда ҳисобланган газ захиралари таҳлилини ўтказиш.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Давлат геология қўмитаси билан биргаликда углеводород конларининг қазиб олинаётган ва лойиҳадаги ҳажмларини таҳлил қилиш, захиралар ҳисоби тафовути аниқланган конлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил июнь

2. Аниқланган конларнинг углеводород захираларини қайта ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш чораларини кўриш.

2021-2022 йилларда, жадвал асосида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев),

Давлат геология қўмитаси
(Н. Мухутдинов),

«Ўзбекгеофизика» АЖ (А. Тошқулов),

Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти

(Р. Юсупжонов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

4.

Нефть ва газ конлари геологияси соҳасида илм-фан ва амалиётнинг интеграциясини кучайтириш, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

1. Нефть ва газ конлари геологияси соҳасидаги долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган илмий лойиҳалар портфелини шакллантириш.

2021 йил май

2. Илмий лойиҳаларни келишилган муддатларда амалга ошириш, олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш.

2021-2022 йилларда, жадвал асосида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев),

Давлат геология қўмитаси
(Н. Мухутдинов),

Геология фанлари университети
(М. Исоқов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

5.

Углеводород хом ашё ресурсларини баҳолаш жараёнини рақамлаштиришга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилинишини таъминлаш.

1. Углеводород хом ашё ресурслари, мавжуд геологик маълумотларни рақамлаштиришга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

2. Углеводород хом ашё ресурслари ҳисобини рақамли тизимларни қўллаш орқали юритиш жараёнини таҳлил қилиш, истиқболларини белгилаш.

Тармоқ жадвалига мувофиқ

3. Жараёнга рақамлаштириш ва геоахборот тизимларини жорий қилиш чораларини амалга ошириш.

Доимий равишда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев),

Давлат геология қўмитаси
(Н. Мухутдинов),

Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти
(Р. Юсупжонов),

Давлат геология ахборот маркази

(А. Варисов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

6.

«Ўзбекгеофизика» АЖ балансидаги кўп қаватли турар-жойларни тегишли маҳаллий давлат ҳокимиятлари балансига, улар билан боғлиқ инфраструктура объектларини (иссиқлик ва электр энергияси таъминоти тармоқлари ва бошқалар) тегишлилиги бўйича манфаатдор ташкилотлар балансига ўтказиш.

1. «Ўзбекгеофизика» АЖ балансидаги кўп қаватли турар-жойларни (Тошкент вилояти, Қибрай туманида 23 та уй, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида 1 та уй), улар билан боғлиқ инфраструктура объектларини (1,5 км иссиқлик таъминоти қувурлари, 3,5 км электр энергияси тармоғи, 3 та трансформатор нимстанцияси) хатловдан ўтказиш.

2021 йил май

2. Мазкур кўп қаватли турар-жойларни ва улар билан боғлиқ инфраструктура объектларини ҳозирги ҳолатида маҳаллий давлат ҳокимиятлари ва манфаатдор ташкилотлар балансига ўтказиш.

2021 йил июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги
(А. Ортиқов),

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги
(Д. Хидоятов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

7.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассисларнинг билим даражасини ва кўникмаларини ошириш.

1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимида геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил май

2. Мазкур мутахассислар малакасини ошириш курслари дастурлари ва жадвалларини шакллантириш
ва келишиш.

2021 йил июнь

3. Мутахассисларнинг Геология фанлари университетида замонавий талаблар ва жаҳон стандартлари асосида билим ва кўникмаларини ошириш.

Жадвал асосида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(М. Абдуллаев),

Геология фанлари университети
(М. Исоқов)

Вазирлар Маҳкамасининг
Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

(А. Жуманазаров)

а) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги «лицензияга» сўзи «рухсатномага» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «лицензияларда» сўзи «рухсатномаларда» сўзи билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг учинчи, бешинчи — еттинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «лицензия» сўзи тегишли келишикдаги «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «лицензияга» сўзи «рухсатномага» сўзи билан алмаштирилсин.
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
а) 8-банддаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «лицензиялар» сўзи «рухсатномалар» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг номидаги тегишли келишикдаги «лицензия» сўзи тегишли келишикдаги «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин.