Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этишга имконият яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд ўзига хос ижро услублари асосида ижодий мактабларни «устоз-шогирд» анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 апрель,
228-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 228-сон қарорига
ИЛОВАХалқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда белгиланган ҳудудда ва муддатда ўтказилади».
2. 5-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги «Сурхондарё вилояти» сўзлари «Фестиваль ўтказилиши белгиланган ҳудуднинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 09/21/228/0363-сон)