02.03.2021 йилдаги 775-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 02.03.2021 йилдаги 775-IV-сон
Кучга кириш санаси
02.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласи бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичида иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш, бу борада халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жаҳон бозорига интеграциялашув жараёнларини янада жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мамлакатимизнинг тобора ошиб бораётган иқтисодий талаблари, халқаро бозорларга чиқиш эҳтиёжи Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ушбу ташкилот доирасидаги барча йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этмоқда. Шунингдек иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва меҳнат миграцияси каби муҳим соҳаларда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фаол ташқи иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи мақомида иштирок этаётганлиги интеграциялашув жараёнининг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масалаларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилган ҳолда ўрганиш, ҳамкорликни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида парламент олдида ҳам қатор вазифалар турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда сиёсий партиялар фракцияларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласи бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да белгиланган ҳар бир тадбирнинг бажарилиши юзасидан ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг тегишли масала бўйича масъул ўринбосарларига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
775-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2021 йил 2 мартдаги 775-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласи бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл харита»си
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Парламент ишчи гуруҳидан масъуллар

Вазирлик ва идоралардан масъуллар

I. Ҳамкорликни ҳуқуқий тартибга солиш

1.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва экспертизадан ўтказиш.

1. Евроосиё иқтисодий иттифоқи тузилиши, фаолият йўналишларининг ҳуқуқий асосини ташкил қилувчи меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо ҳамда кузатувчи мақомидаги давлатларнинг иқтисодий ҳамкорликка интеграциялашувига доир қонунчилик базаси билан яқиндан танишиш ва таҳлилий хулосалар тайёрлаш.

июль

А. Саидов (назорат)

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

(Ж. Ширинов)

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

(Ш. Назаров)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Ф. Отахонов)

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

II. Иқтисодий ва молиявий сиёсат

2.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи мақомида иттифоқнинг макроиқтисодий ва молиявий сиёсатни мувофиқлаштириш тадбирларида иштирок этиш ва амалга оширилган ишлар натижадорлигининг таҳлили.

Парламент ишчи гуруҳи йиғилишида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлилини дастлабки тарзда муҳокама этишга қаратилган давра суҳбати ўтказиш.

апрель

А. Хаитов (назорат)

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

(Ш. Назаров)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов)

Молия вазирлиги

(О. Исоқов)

Марказий банк

(Б. Хамраев)

3.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ҳамда инвестицияларни жалб этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ижросини таҳлил қилиш.

Мутасадди вазирликлар томонидан экспорт салоҳиятини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари масъул қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинади.

май

А. Хаитов

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси (Д. Ахмедов)

Халқаро ишлар ва парламентлараро муносабатлар қўмитаси

(Н. Жумаев)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

(У. Муродов)

Давлат божхона

Қўмитаси

(М. Азимов)

4.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш.

1. «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш юзасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар тажрибаларини таҳлил қилиш.

2. «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш бўйича давра суҳбати ўтказиш.

июль

А. Хаитов

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

(А. Қурбонов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш

вазири

(Ж. Қўчқоров)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзоқов)

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(А. Мақсудов)

Инновацион ривожлантириш вазирлиги

(А. Абдурахмонов)

III. Саноат ва савдо сиёсати

5.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ташкил қилиш.

1. Давра суҳбатида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

ҳар бир интеграция жараёни иқтисодиётнинг саноат тармоқлари кооперациясини Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ривожлантириш, рақобат муҳитини кескин кучайтиришга сабаб бўлувчи омиллар;

мамлакатимиз саноатида локомотив корхоналарнинг кескин рақобат муҳитида фаолият юритишга тайёрлик даражасига оид масалаларга эътибор қаратилади.

2. Давра суҳбати якунида асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

март

А.Хаитов

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

(В. Мураткабилов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Савдо саноат палатаси

(А. Икрамов)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Ж. Кўчқоров)

Давлат божхона

қўмитаси

(М. Азимов)

бошқа вазирлик ва идоралар

6.

Ўзбекистон Республикасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги миллий қонунчиликни Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари қонунчилигига мослаштириш ва уйғунлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросининг таҳлили.

1. «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «йўл харитаси»нинг ижросини масъул қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилиш.

2. Муҳокама якунлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Умумлашган таклиф ва тавсияларни Ишчи гуруҳи йиғилишида муҳокама қилиш.

май

А. Хаитов

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

(В. Мураткабилов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
(Ф. Отахонов)

«Ўзстандарт» агентлиги

(Д. Саттаров)

Давлат божхона

қўмитаси

(М. Азимов)

Савдо саноат палатаси

(А. Икрамов)

бошқа вазирлик ва идоралар

IV. Қишлоқ хўжалиги ва агросаноат

7.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ўзаро муносабатларининг жорий ҳолати таҳлили ва истиқболларининг муҳокамаси.

Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили. Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро муносабатларининг
2020 йил маълумотларини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, соҳанинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган имкониятларни аниқлаш каби масалаларни қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилиш ҳамда йиғилиш якунлари бўйича асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

апрель-

май

А. Хаитов

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

(Р. Мамутов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ф. Сидиков)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ш. Мирзаев)

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Акбаров)

8.

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ўсимликлар карантини, фито-санитар ва ветеринар назорати талабларидан келиб чиқиб мавжуд тўсиқларни бартараф этишга оид тадбирлармуҳокамаси.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи талаблари ва хорижий тажриба асосида ўсимликлар карантинини жорий этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларини таҳлил этиш;

фито-санитар ва ветеринар назоратни жорий этиш юзасидан кўриладиган чоралар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалаларини қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилиш ҳамда йиғилиш якунлари бўйича асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

апрель-

июнь

А. Хаитов

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

(Р. Мамутов)

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

(И. Хушвақтов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

«Ўздавкарантин» инспекцияси

(И. Эргашев)

Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов)

вазирлик ва идоралар

V. Таълим, фан ва маданий алоқаларни ривожлантириш

9.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларига сифатли кадрлар тайёрлаб бериш, малакасини ошириш ва тажриба алмашиш амалиётини янада кенгайтириш.

Тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларда фан, таълим соҳаларидаги рақобат устунликларини ўрганиш;

соҳалар бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларнинг тажриба алмашиш амалиётини жорий этиш юзасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ўзаро келишувларга оид ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликда сифатли кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва тажриба алмашиш амалиётини янги босқичга олиб чиқишга оид давра суҳбати ўтказиш.

май

У.Иноятов

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

(Э. Зохидов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Ташқи ишлар вазирлиги

(Е. Ҳамроев)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов)

бошқа тегишли вазирлик ва идоралар

VI. Меҳнат миграцияси

10.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси.

1. Қўмита йиғилишида:

меҳнат миграциясига оид Ҳукуматлараро ишчи гуруҳини тузиш ва белгиланган тартибда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлари билан келишиш таклифини ишлаб чиқиш, бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини умумлаштириш;

меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш, иш ҳақи тўлаш ва бошқа имтиёзлар беришнинг амалдаги қонуний асослари ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифларини муҳокама қилиш.

2. Йиғилиш якунида асосланитирилган хулосалар тайёрлаш.

апрель-

май

У. Иноятов

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

(М. Ходжаева)

Халқаро ишлар ва парламентлараро муносабатлар қўмитаси

(Қ. Джураев)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов)

Ташқи ишлар вазирлиги

(Е. Ҳамроев)

Вазирлар Маҳкамаси

Бош вазир маслаҳатчиси (М. Хайриддинов.)

VII. Соғлиқни сақлаш

11.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан соғлиқни сақлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганиш.

1. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан соғлиқни сақлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чуқур ўрганиш.

2. Ўрганиш якунлари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

3. Таклифларда:

етакчи тиббиёт олий таълим муассасаларининг филиаллари ва қўшма факультетларини очиш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг тиббиёт олий таълим муассасаларида тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш мақсадида ўзбекистонлик истиқболли ёшларнинг ушбу таълим муассасаларида таҳсил олишини йўлга қўйиш;

ўзбекистонлик шифокорларнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлардаги етакчи илмий муассасаларида малака оширишларини ташкил этиш каби муҳим масалаларни назарда тутиш.

август

Фуқароларни соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси

(Е. Борисова)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(У. Бегимқулов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

12.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан коронавирусга қарши курашиш борасида ўзаро тажриба алмашиш.

1. COVID-19 бўйича профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация масалалари юзасидан тиббий протоколлар билан алмашиниш.

2. COVID-19ни даволаш борасида тажриба алмашиниш мақсадида тиббиёт ходимларининг малака оширишларини уюштириш.

3. COVID-19га қарши вакцинани ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилиш.

сентябрь

Фуқароларни соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси

(Е. Борисова)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев)

13.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида ҳамкорликни жадаллаштириш.

1. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш.

2. Ўрганиш якунлари юзасидан таклифлар тайёрлаш.

3. Таклифларда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан фармацевтика соҳасида ўзаро тажриба алмашиш. Бунда, фармацевтика соҳасидаги мутахассисларнинг етакчи илмий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларини йўлга қўйиш;

фармацевтика компаниялари билан қўшма корхоналарни ташкил этиш орқали дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

фармацевтика соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш каби муҳим масалаларни назарда тутиш.

октябрь

Фуқароларни соғлигини сақлаш масалалари қўмитаси

(Е. Борисова)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Иноятов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев
)

VIII. Энергетика ва инфраструктура

14.

Атом энергияси, қайта тикланувчи ҳамда муқобил энергия ресурсларини ишлаб чиқаришда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда атом электростанциясини Ўзбекистонда қуриш, қайта тикланувчи ҳамда муқобил энергия ресурсларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати ўтказиш.

май

А. Қодиров

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

(З. Ибрагимова)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Энергетика вазирлиги,

(А. Султонов)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

(Л. Қудратов)

IX. Транспорт

15.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқи имкониятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси учун янги транспорт йўлаклари (коридорлари)ни ташкил қилиш» мавзусида семинар ўтказиш.

Семинарда:

минтақа давлатларининг халқаро транспорт йўлакларига интеграциялашувини такомиллаштириш;

транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича илғор ахборот технологияларини жалб қилиш;

минтақада транспорт-логистика соҳасини умумий ривожлантириш бўйича минтақавий дастурлар, лойиҳалар ва стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни қабул қилиш масалаларига эътибор қаратилади.

Тадбир якунида асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

апрель

А.Қодиров

Халқаро ишлар ва парламентлараро муносабатлар қўмитаси

(Д.Файзиева)

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

(В.Мураткабилов)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Транспорт вазирлиги

(И.Махкамов)

X. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари

16.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан иқтисодиёт, ижтимоий ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларига оид ахборот алмашиш тизимини жорий этиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

миллий рақамли инфратузилмани «2025 йилгача Евроосиё иқтисодий иттифоқининг рақамли кун тартиби»га мослашиш истиқболини кўриб чиқиш;

Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари томонидан амалга ошириладиган «Рақамли саноат корпорацияси», «Рақамли савдо», «Рақамли транспорт коридорлари», «Рақамли қишлоқ хўжалиги», «Чегарасиз меҳнат», «Трансчегаравий ишонч макони» ва «Рақамли кузатиш» лойиҳаларида самарали иштирок этиш.

миллий рақамли инфратузилма ҳолати ва унинг Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тегишли электрон майдончаларига мослашиш истиқболларининг тақдимотини ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси ваЕвроосиё иқтисодий иттифоқининг электрон ресурсларини уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш.

декабрь

А. Қодиров

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

(З. Ибрагимова)

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

(И. Абдуллаев)

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

(Ф. Отахонов)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

(Ш. Садиков)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

(С. Умурзаков)

Транспорт вазирлиги,

(И. Маҳкамов)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

(Ж. Ходжаев)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

(Н. Хусанов)

Давлат солиқ қўмитаси,

(Ш. Кудбиев)

Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов)