1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозорини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар чиқарилишини кўпайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг фонд бозоридаги иштирокини кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 трлн сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш механизмини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувларни қўллаш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини ва тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи қонунчилик базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори учун соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизига етказиш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий савдолар орқали акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини қуйидаги шартларда ўтказиш белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш ушбу IPO ёки SPOни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидангина амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
андеррайтерга акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ва SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий банк 2021 йил 1 ноябрга қадар «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДУК ҳисоб рақамлари Марказий банкка ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги, Марказий банк, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг «Молия ва инвестиция саводхонлиги» дастурини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва маҳсулотлар, жумладан капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни ҳамжиҳатликда амалга оширган ҳолда мутасадди ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий ўқув муассасалари ва тадқиқот институтлари, молия ташкилотларидан етакчи мутахассисларни молиявий саводхонлик даражасини оширишга оид таълим тадбирларига кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун «Молиявий саводхонлик» ўқув курсини фан сифатида жорий этиш. Ушбу фан доирасида маблағларни тўғри бошқариш, оқилона молиявий қарорлар қабул қилиш, жумладан молиявий инструментлар бўйича ўқитиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда «Молиявий саводхонлик олимпиадалари»ни ташкил этиш орқали ўқув курсининг самарадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий, шу жумладан инвестиция бўйича саводхонлигини ошириш борасидаги барча тадбирларни 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси доирасида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 5-иловага мувофиқ 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Дастурнинг асосий йўналишлари бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилишини ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши мазкур Фармонга 4-иловада белгиланган ҳар бир корхона бўйича алоҳида «йўл харита»лари тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6207-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция муҳитини тубдан такомиллаштириш, давлат акциялар пакетини сотиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, хусусий мулк дахлсизлиги, унинг роли ва аҳамиятини ошириш, шу жумладан давлат активларини бошқаришнинг замонавий ёндашувларига ўтиш, капитал бозорини иқтисодиётни ривожлантиришнинг етакчи омилларидан бирига айлантириш мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги давр мобайнида қимматли қоғозлар бозорини ислоҳ қилиш, хусусан ушбу соҳадаги қонунчилик тизимини такомиллаштириш, инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш, капитал бозорини самарали тартибга солиш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш йўлида ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда капитал бозорини янада ривожлантириш, рақобат муҳитини шакллантириш ва фонд бозори ликвидлигини оширишни рағбатлантириш билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар ва камчиликлар мавжуд, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини ривожлантириш соҳасида давлатнинг стратегик режалаштириш тизими мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмига нисбатан улуши паст (0,3 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида амалга оширилаётган битимларнинг юқори қисми (биржадаги ҳажмларнинг 70 фоизидан ортиғи) давлат иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг ликвидлиги паст, давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозорини ривожлантириш зарурияти мавжуд, амалиётга жорий этилган молиявий маҳсулотлар турлари етарли эмас, давлат акция пакетлари «битта акция битта лот» тамойили асосида сотилмайди ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлар бозорида маблағ жалб қилишга бўлган қизиқиши паст;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорига узоқ муддатли молиявий ресурсларга эга йирик институционал инвесторларни жалб қилиш бўйича ишлар суст олиб борилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор инфратузилмаси замонавий ахборот-коммуникация тизимлари билан етарли даражада таъминланмаган, шунингдек, ушбу соҳада маҳаллий тизимларнинг имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий даражада капитал бозори инфратузилмаси мутлақо ривожланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори соҳасида бозор капиталлашувини ошириш чораларини фаол равишда илгари суриш ва амалга оширишга имкон берадиган юқори малакали мутахассислар етишмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани номутаносиб тартибга солишни назарда тутувчи ҳамда замонавий бозор талабларига ва халқаро стандартларга жавоб бермайдиган ҳуқуқий ҳужжатлар кўп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив муносабатлар замонавий ёндашувлар асосида ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу камчиликлар капитал бозорининг улкан салоҳиятидан фойдаланишга, унинг капиталлашуви ва ликвидлигини лозим даражада таъминлашга, инвестицияларни самарали жалб этишга, иқтисодиёт ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳалари ривожига тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Дастурнинг асосий мақсади эркин муомаладаги қимматли қоғозлар умумий ҳажмининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги нисбатини 5 фоизга етказишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишни чуқурлаштиришни назарда тутувчи давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришдан иборат бўлиб, қуйидаги устувор стратегик вазифаларни ўзига қамраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 трлн сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий талабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида капитал бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш орқали 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотлар ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш орқали таклифни ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозоридаги таклифни ошириш ва корпоратив бошқарувни ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарнинг жозибадорлигини ошириш, корхоналарни трансформация қилиш, уларда корпоратив бошқарув ва молиявий аудитни жорий этиш ҳамда операцион самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржавий инвестиция фондлари (Exchange traded funds) каби молиявий воситаларни, шу жумладан олтинга боғлаш орқали (Gold ETF) жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд облигация турларини ипотека қимматли қоғозлари ва «Сукук» облигациялари каби янги турларини жорий этиш орқали диверсификация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозлар ва капитал бозорига оид бошқа молия хизматларини татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча акциядорлик жамиятларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш ва ушбу тамойилларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
краудфандинг воситаларини кенг жорий этиш орқали маҳаллий капитал бозорига инвесторларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш амалиётини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив облигациялар бозорини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улушига эга бўлган корхоналарни маҳаллий фонд биржасида оммавий таклиф орқали хусусийлаштиришни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Капитал бозори инфратузилмасини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозорининг мавжуд инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ ва «Тошкент» Республика фонд биржаси ўртасида дастурий алоқаларни ўрнатиш орқали давлат қимматли қоғозлари иккиламчи савдоларида фонд биржаси брокерларининг қатнашишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга Марказий банкда ҳисобварақ очган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив ахборот ягона портали ва «Тошкент» Республика фонд биржаси веб-сайтининг тегишли бўлимлари базасида листинг компаниялари ва акциядорлари томонидан ахборотни ошкор қилиш бўйича корпоратив ва бозор маълумотларини ошкор қилишнинг ягона платформасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» Республика фонд биржасининг расмий веб-сайтида барча инвесторлар учун очиқ бўлган эмитент номи, акция тури, имтиёзли акция учун тўланадиган фоиз, тўланадиган дивиденд миқдори ва уни тўлаш санасини ўз ичига олувчи маълумотлар базасининг электрон таблосини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аъзоларининг манфаатларини ифода этувчи капитал бозори профессионал иштирокчиларининг ўзини-ўзи бошқарувчи нодавлат бирлашмасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент» Республика фонд биржасининг моддий-техника базасини кучайтириш ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш йўли билан унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларни сақлаш, ҳисобини юритиш ҳамда бошқа депозитар операцияларини ривожлантириш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори соҳасидаги миллий рейтинг агентликларининг фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асослар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўли билан капитал бозорини ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона дастурий техник комплекс (ЯДТК) фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш, ривожлантириш ҳамда унинг захира марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида битимларни онлайн тартибда амалга ошириш имконини берувчи мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ёки норезидентлари бўлган мижозлар учун уларнинг шахсий иштирокисиз депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачилари билан шартнома тузиш пайтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида «Ўз мижозингни бил» (KYC) ва «Даромадни легаллаштиришга қарши курашиш» (AML) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш усулларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан Миллий рақамлаш агентлиги функциясини бажариш ва халқаро ISO стандартларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигига ўз назорат функцияларини амалга ошириш имконини берувчи ЯДТКнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Капитал бозорини ҳуқуқий тартибга солиш ва назорат қилиш масалаларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишнинг асосий мақсади ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда самарали ҳуқуқий базани яратиш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишдир. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) тамойиллари асосида соҳага оид тўғридан-тўғри амал қилувчи, жумладан «Капитал бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳаcини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори регуляторига юклатилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида унинг чинакам мустақиллигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларида интеграциялашув жараёнларини рағбатлантириш ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида инвестиция жамғармалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунчиликка холдинг корхоналари фаолиятини тартибга солиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал имкониятларни оптималлаштириш ва тегишли тартибларни бюрократиядан ҳоли қилишни ҳисобга олган ҳолда савдо, клиринг ва ҳисоб-китоб қоидаларини, шунингдек, инвестицион маслаҳатчилар ва воситачилар учун қоидаларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча эҳтимолий хатарларни ҳамда мамлакат молия бозорининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда капитал ҳаракатини самарали тартибга солиш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) ўртасида маслаҳатлашувлар, ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви бўйича кўп томонлама англашув Меморандумини имзолаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг қуйидаги ваколатларини қонун даражасида мустаҳкамлаш орқали назорат функциясини ва ҳуқуқий тартибга солишни кучайтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган жисмоний шахсларга жарима ҳамда юридик шахсларга молиявий санкцияларни мустақил равишда қўллаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1741-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, капитал бозори иштирокчилари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш ва уни ўтказиш тартибини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат функцияси доирасида таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳақида ахборотларни эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвесторлар базасини кенгайтириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозоридаги талабни ошириш бўйича мавжуд муаммоларнинг комплекс ечимини таъминлаш ҳамда капитал бозоридаги талабни оширишни рағбатлантириш мақсадида турли йўналишлар бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш ва акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларига ариза бериш, давлат ва корпоратив облигациялар ҳамда бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш учун буюртма бериш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун қўшимча имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда инвестиция фондларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозори соҳасига оид масалалар бўйича аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини амалга оширишда барқарор механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг моҳияти, аҳамияти ва амалга оширилишини тушунтиришга қаратилган халқаро конференциялар ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда давлат қимматли қоғозлари бозорини, шу жумладан уларнинг иккиламчи бозорини ривожлантириш, бу борада халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда инвесторлар базасини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари томонидан давлат қимматли қоғозларини (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) сотиб олиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, маркет-мейкер институтини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини ривожлантириш, жумладан инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларини чиқариш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат қимматли қоғозлари бозорини халқаро стандартларга мослаштириш, бу борада шаффофликни таъминлаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Капитал бозори иштирокчиларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва қайта ўқитиш тизимини яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳани билимли мутахассислар билан таъминлаш, уларни қайта ўқитиш ва малакасини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал бозорини тартибга солиш соҳасида билим ва кўникмаларга ўргатишга қаратилган кадрлар тайёрлашнинг комплекс тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуфузли хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича институционал база яратиш, жумладан Банк-молия академияси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида капитал бозори мутахассислиги бўйича алоҳида йўналишларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва капитал бозори ривожланган хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигига юқори малакали, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
2020 йил (амалда)
2021 йил
2022 йил
2023 йил
1.
Эркин муомаладаги қимматли қоғозларга асосланган бозор капиталлашуви
трлн сўм
1,9
4,9
14,5
45
2.
Эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг умумий қиймати
Фоизда
(ЯИМга нисбатан)
0,3
0,7
1,9
5
3.
Корпоратив облигацияларнинг умумий қиймати
трлн сўм
0,16
0,75
1,88
3,94
Фоизда
(ЯИМга нисбатан)
0,03
0,1
0,3
0,5
4.
«Молия ва инвестиция саводхонлиги» дастури асосида қамраб олинадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сони
нафар
–
5 000
20 000
40 000
5.
Инвестиция ҳисоб рақамлари сони
йил давомида фаол бўлган депо ҳисобварақлар
4 000
6 000
10 000
20 000
6.
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисми
фоизда
(ҳудудий инвестиция дастури қийматига нисбатан)
–
1
3
5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра қайта тасдиқланиши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

*Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси билан келишилган ҳолда мазкур рўйхатдаги корхоналарни ўзгартириши мумкин.
(изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон Фармони 1-бандининг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси, 3-бандининг «в» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4127-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 06/21/6207/0334-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 28.11.2024 й., 06/24/200/0981-сон)