LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ваколатларини кенгайтириш, бюджет жараёнини чуқурроқ ва ҳар томонлама таҳлил этиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:
Давлат бюджети лойиҳасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларини шакллантириш жараёнини чуқур ва пухта ўрганиш, уларни бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш борасида ўтказилаётган сиёсатнинг ғоят муҳим устувор йўналишларига, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида қабул қилинган мақсадли комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш;
тармоқлар ва ҳудудлар бўйича Давлат бюджетининг даромад қисми шакллантирилиши ва ижросини моддама-модда, ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш, бюджет даромадларининг асосий моддалари бўйича прогноз кўрсаткичларининг реаллиги ва тиғизлигига баҳо бериш, бунда ёқилғи-энергетика комплекси, қазиб чиқариш саноати, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо, иқтисодиётнинг даромад ҳосил қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларидаги захираларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш;
агросаноат комплексидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати мониторингини амалга ошириш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга ажратиладиган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари шакллантирилиши ва ижро этилишини, уларнинг балансланишини мунтазам таҳлил этиш ва назорат қилиш, маҳаллий бошқарув ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш учун уларга реал молиявий маблағлар ажратиб бериш вазифасини ҳал этиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, барча даражалардаги бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
бюджет тизимининг барча бюджет даражаларида давлат бюджетининг ижроси ва давлат маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил қилиш ва таъминлаш. Давлат харажатларини камайтириш резервларини аниқлаш. Марказда ва жойларда бюджет маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланилишини, улардан фойдаланишда қонунбузарликлар ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа жамғармаларнинг маблағлари тўлиқ тушиши, улардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
ўтказилаётган пул-кредит сиёсатини, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул агрегатларини мақбул ҳолга келтириш, банкдан ташқари пул айланишини кескин қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил қилиш ва баҳолаш;
республика ташқи савдо оборотининг аҳволини чуқур таҳлил қилиш, республика тўлов балансини шакллантириш ва ундан фойдаланишни баҳолаш. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози бажарилиши, маҳсулот импорти мақбуллаштирилишининг таъминланиши, экспорт тушумлари ва хорижий валютани сотиш тўла-тўкис ва ўз вақтида бўлиши мониторингини амалга ошириш. Ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, айирбошлаш курси динамикаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, миллий валютанинг эркин алмаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш;
ташқаридан олинадиган қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини танқидий баҳолаш, олинадиган хорижий кредит ва грант маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилишини, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг Давлат кафолати билан олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини қаттиқ назорат қилиш;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
олтин-валюта захираларининг ҳолати ва унинг ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг чекланган сони 20 кишидан иборат бўлган янги тузилмаси ҳамда бошқарув схемаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
* 1, 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ҳузуридаги янгиланган Ҳайъат таркиби 4-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил б январдаги ПФ-3536-сонли Фармони 1-банди, шунингдек мазкур Фармоннинг иловаси;
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ–3157-сонли Фармони 1 ва 2-бандлари, шунингдек мазкур Фармон иловаси;
«Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сонли Фармони 3-иловаси.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклатилсин.