Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022 14.04.2021 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 645-сонли «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;

хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаши учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 миллиард сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, Жамғармани бошқариш, маблағларини шакллантиришни ҳамда фаолият юритиш тартибини назарда тутувчи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Васийлик кенгаши ва Ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг бошқарув органлари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Васийлик кенгаши раиси вазифасини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг қарори билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ҳар йил якуни бўйича Васийлик кенгашига Жамғарма фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг барча шартлари қўлланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясига дирекцияга ажратилган маблағлар ҳисобидан битта енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, Жамғармани бошқариш, маблағларини шакллантириш ва фаолият юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкага ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарманинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Государственный целевой фонд поддержки женщин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Фонд поддержки женщин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — State Trust Fund for Women’s Support;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Fund for Women’s Support.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарманинг мақсади ва вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, шу жумладан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Васийлик кенгашининг қарори асосида мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғазначиликдаги ўз ҳисобварақларида ушбу Низомда белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиш ҳамда молиялаштиришни белгиланган тартибда тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик бўш маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма ўз ваколатларини амалга ошираётганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом талаблари ва Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда Васийлик кенгаши қарорларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғармани бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарманинг бошқарув органлари Жамғарма Васийлик кенгаши ва Ижро этувчи дирекциясидан (кейинги ўринларда — Дирекция) иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Васийлик кенгаши Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширувчи олий бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Васийлик кенгаши раиси вазифасини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Васийлик кенгаши аъзолари бир вақтнинг ўзида Дирекцияда меҳнат фаолиятини юритиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифалар бажарилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар йиллик параметрларини ҳамда амалга ошириладиган асосий тадбирлар режасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш харажатлари сметасини, штатлар жадвалини тасдиқлайди, зарурат бўлган тақдирда, тасдиқланган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Дирекция тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ижрочи директорини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни жалб қилади, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

13. Васийлик кенгаши Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, шунингдек, фуқаролардан иборат таркибда эксперт гуруҳлари ташкил қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Васийлик кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Васийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Васийлик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дирекция Жамғарманинг ижро органи ҳисобланади. Унга Васийлик кенгаши қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижрочи директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўловлардан ташқари, молиялаштиришни тўхтатиб туради, кейинчалик ушбу масалани Васийлик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларини очади ва юритади, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ўтказилган пул маблағларининг амалда тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистик маълумотларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши розилиги билан бўш маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида миллий валютада депозитларга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича тушган буюртмаларни тўплайди, уларни умумлаштиради ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорлари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни Васийлик кенгашига ва Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дирекция ижрочи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши, шу жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, қонунчилик ҳужжатлари, Республика хотин-қизлар жамотчилик кенгаши қарорлари ва Васийлик кенгаши қарорлари билан Жамғармага юкланган вазифалар ҳамда функциялар бажарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция, унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторларга, сифатга ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, уларни рағбатлантириш ҳақида буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг тегишли органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда текширувлар ташкил қилади, уларнинг натижаларини таҳлил қилади ва кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни, шу жумладан, кредит, хўжалик ва меҳнат шартномаларини имзолайди, Дирекция номидан ишончномасиз иш юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатлар жадвалини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Дирекция таъминотининг харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма номидан судга ва бошқа давлат органларига даъволар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғармага унинг даромадлари бўйича тушаётган маблағлар Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғарма маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш Васийлик кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ва Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этишда ҳамда шундай фаолият учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга белгиланган тартибда субсидиялар ва грантлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни касбларга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Васийлик кенгаши томонидан ишлаб чиқилган тартиб асосида грант маблағларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларнинг мослашувига ва саломатликларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши талабномасига асосан хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган дастурий ишланмаларини, инновацион ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг мурожаати асосида ўрганишлар давомида аниқланган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга кўмаклашиш харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан хотин-қизлар масалалари бўйича ўтказиладиган халқаро тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиш, Ўзбекистон делегациясининг халқаро тадбирларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, хотин-қизлар масалалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ҳамда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни, шу жумладан, халқаро тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик марказларида ташкил этилган ўқув курсларини олиб борган мутахассисларга соатбай ҳақ тўлаш;
(22-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис Сенати ҳужжатларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир белгиланган вазифаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси Васийлик кенгашига келишиш учун киритилади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Дирекция Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарманинг фаолияти устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жамғарманинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Васийлик кенгашининг қарорига биноан Жамғарманинг йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Васийлик кенгашининг талабига кўра Дирекция томонидан Жамғарманинг молиявий фаолияти тўғрисидаги барча ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жамғарманинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳоллари тўғрисидаги маълумотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, Жамғарманинг молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифларни ўз ичига олган қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Васийлик кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Жамғарма бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дирекция ҳар йил якуни бўйича Васийлик кенгашига Жамғарма фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамғарманинг бухгалтерия баланси ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 31 мартига қадар Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

Т.К. Нарбаева

Олий Мажлис Сенати Раиси, Васийлик кенгаши раиси (келишув асосида)

2.

К.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари (келишув асосида)

3.

Г.М. Маруфова

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

4.

Э.М. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Ж.И. Абруев

молия вазирининг ўринбосари

7.

Г.А. Рашидова

АТ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари

8.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

9.

М.А. Нурматова

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Разрядлар

Ижрочи директор

16

Директор ўринбосари

15

Бош юрисконсульт

14

Бўлим бошлиғи

14

Шуъба мудири

13

Бош мутахассис

12

Етакчи мутахассис

11

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 1-илованинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг учинчи ҳатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банддаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова)нинг 4-банди учинчи хатбошисидаги «Хотин-қизлар ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фондига ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 20 фоизи» сўзлари «ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларида машғулотларни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом (илова)нинг 18-бандидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 81 банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. институтга юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шунингдек, «Маҳалла ва оила» институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда институтда бажариладиган илмий-амалий лойиҳалар учун маблағлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан институтнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 699-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорининг 9-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон)