12.04.2021 йилдаги 204-сон
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегарасига белги қўйиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Асосий темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
4. Марказий устун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
5. Оралиқ темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
6. Махсус чегара белгилари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларда чегарани асосий чегара белгилари билан белгилашда, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель равишда бевосита Давлат чегара чизиғига марказий устунлар ўрнатилиши мумкин.
16. Ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни чегара чизиғи устида, автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига ўрнатилади.
17. Ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ чегара сув объектлари (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда, иккита чегара устунидан иборат чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига, сув объектининг қирғоғига ўрнатилади.
19. Ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ давлат чегараси қуруқлик ҳудудидан сув ҳудудига ёки аксинча ўтганда, унинг бурилиш жойига иккита устундан иборат бўлган ўтиш чегара белгиси, асосий ва створдаги чегара устунлари ўрнатилади. Бундай ҳолда асосий чегара устуни чегара чизиғига ўрнатилади, створдаги чегара устуни эса сув ҳудудининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Асосий чегара устунининг юз томони чегарадош давлат томонга йўналтирилади. Створдаги устунинг юзи чегара чизиғига перпендикуляр йўналтирилади.
ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ чегара сув объектидан (канал, коллектор, зовур ва бошқалар) қуруқлик ҳудудига ёки аксинча ўтганда, қуруқлик ҳудудида юз томони демаркация чизиғига параллель равишда бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.
ушбу Низомга 12, 13-иловаларга мувофиқ чегара бир сув объектидан бошқасига ўтганда (канал, коллектор, зовур ва бошқалар), шунингдек, улар ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда, бир сув объектининг ҳар иккала қирғоғида бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни юз томони демаркация чизиғига параллель равишда ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса бошқа сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.