12.04.2021 йилдаги 201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатиш харажатларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш параметрларига қўшимча маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг асосланган сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини молиялаштириш бўйича параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 201-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (кейинги ўринларда — хориждаги муассаса) томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик округи — консуллик функцияларини бажариш учун хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд бўлиб, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик мансабдор шахси — консуллик муассасасининг раҳбари, шунингдек, дипломатик ваколатхона консуллик бўлимининг мудири ёки консуллик вазифаларини бажариш ваколати топширилган дипломатик ваколатхона дипломатик ходимларидан бири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш учун маблағлар — ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт харажатлари — молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида ҳаво, темир йўл транспорти чипталарини сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун ажратиладиган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминотчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган хорижий давлат ҳудудида ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва транспорт чиптасини сотиб олишни таклиф этувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи тиббиёт ташкилоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, хориждаги муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик мансабдор шахси консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолиб мурожаат қилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур фуқарони юборган ёки таклиф этган шахс ёхуд ташкилотнинг ушбу фуқаро консуллик округи ҳудудида бўлиши билан боғлиқ харажатлар ўрнини қоплашга доир мажбуриятлари мавжудлигини аниқлайди ва уларнинг бажарилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур фуқаронинг ўз оила аъзолари, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан алоқа ўрнатишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар етарли бўлмаса, консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) билан келишув асосида ва ушбу Низомга мувофиқ мазкур фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлаш мақсадида шундай мақсадлар учун махсус ажратилган маблағлар ҳисобига ва уларнинг доирасида молиявий ёрдам кўрсатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ёрдам хорижий валютада ушбу Низомга 1-иловада келтирилган меъёрларга мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уни қайтариш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молиявий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси хориждаги муассасага қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолганлик сабаблари аниқ баён этилган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хориждаги муассасанинг раҳбари номига ариза (ўзи, агар мавжуд бўлса хотини (эри), вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, унинг қонуний вакиллиги остидаги бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган бошқа расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хотини (эри) ва фарзандлари ўртасидаги қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, унинг кузатувидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бўлган қонуний вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш бўйича ариза унинг шахси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқлангандан сўнг қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси хориждаги муассасада бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси аризасини ўрганиш вақтида консуллик мансабдор шахси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада келтирилган асосларнинг тўғрилигини ваколати доирасида текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари, суғурта полиси ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат туғилганда, ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклдаги) талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Консуллик мансабдор шахси фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда бир иш куни мобайнида консуллик муассасасига молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари консуллик мансабдор шахси томонидан зарур бўлган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида консуллик муассасаси ва фуқаро ўртасида ушбу Низомга 4-иловага асосан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномаси тузилади, унга кўра, хориждаги муассасадан молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайтарилган тақдирда, тузилган қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қайтарилганда, қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) маблағлар қайтарилганида, хориждаги муассаса харажатлар сметасининг тегишли харажат моддаси бўйича касса харажатлари келиб тушган сумма миқдорига камаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ижро хати юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздорнинг яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молиявий ёрдам кўрсатиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик округи ҳудудига қонунга хилоф равишда кирган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги муассаса жойлашган давлат судининг (ваколатли органининг) бажарилмаган шартнома мажбуриятлари мавжудлиги ёки бошқа асослар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чиқиб кетишини тақиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар яширилган ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган маблағларнинг ўрнини қоплаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахси томонидан ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини текшириш, аризани кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари билан бир пайтда, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам сўраб ёзган аризаси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ёрдам кўрсатиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни важ қилган ҳолда ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Консуллик мансабдор шахси хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш учун ҳомий маблағларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги муассаса хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган ҳамда молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Молиявий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг миқдори ва манбалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Молиявий ёрдам кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларини (мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлашга қаратилган.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) молиявий ёрдам:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) сотиб олиш учун кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Консуллик мансабдор шахси томонидан маблағлар мазкур Низомнинг 17-бандига асосан ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиш учун тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам қайтариб бериш шарти билан хориждаги муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган харажатлар сметасининг «47.21.900 — Пул шаклида бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари» моддасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 14-моддасига мувофиқ консуллик мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ консуллик муассасасининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёхуд суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Молиявий ёрдам кўрсатилиши вақтида фуқарога суиистеъмол қилиш (била туриб нотўғри маълумотга эга ҳужжатлар тақдим этиш ва консуллик муассасасига била туриб молиявий аҳволи тўғрисида нотўғри маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этиш) оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш устидан назорат Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги муассасалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, кўрсатиладиган молиявий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Консуллик округининг номи

Сарф-харажатлар меъёрлари (АҚШ долларида)

суткалик яшаш учун маблағлар

транспорт харажатлари

1.

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси

100

800

2.

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси

50

400

3.

Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

50

250

Ўзбекистон Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги консулхонаси

50

100

4.

Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Элчихонаси

65

500

5.

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

150

1000

6.

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

100

800

7.

Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонаси

70

800

8.

Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси

100

600

9.

Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси

100

600

10.

Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси

100

600

11.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчихонаси

100

500

12.

Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси

100

1000

13.

Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

70

400

14.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси

50

100

Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси

50

100

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси

50

100

15.

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

100

600

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси

100

600

Ўзбекистон Республикасининг Гуанджоу шаҳридаги Бош консулхонаси

100

700

16.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

100

500

17.

Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси

100

1000

18.

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси

50

100

19.

Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси

100

600

20.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзия Республикасидаги Элчихонаси

70

600

21.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирлигидаги Элчихонаси

125

300

Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси

125

300

22.

Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги Элчихонаси

70

600

23.

Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

70

500

24.

Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси

100

800

25.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси

50

400

Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси

50

800

26.

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Элчихонаси

100

600

Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси

100

600

27.

Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси

125

800

28.

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси

100

1000

Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси

100

1000

29.

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси

50

100

30.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

100

400

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

100

400

31.

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Элчихонаси

70

200

32.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси

100

500

33.

Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

100

650

34.

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

100

600

Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси

100

600

35.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

150

1 000

36.

Ўзбекистон Республикасининг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси

100

600

37.

Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси

70

600

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси

Молиявий ёрдам олиш учун аризани тўлдиради ва Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бўлиб турган давлати ҳудудидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига (хорижий муассасаси) мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси

1. Ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан аризада келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари ва бошқалар) ҳамда зарурат туғилганда ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда) талаб қилади.

2. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

2 иш куни мобайнида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

1. Фуқарога молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқади.

2. Хорижий муассасага молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

1 иш куни мобайнида

4-босқич

Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси

1. Мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун харажатлар сметаси ҳисобидан хорижий муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминотчилар (хизмат кўрсатувчилар)га тўлов ўтказади.

2. Молиявий ёрдам олиш учун аризани кўриб чиқиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси

1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига молиявий ёрдам маблағини қайтаради.

2. Агар фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хорижий муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) белгиланган тартибда топширилади.

30 кун мобайнида

6-босқич

Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси ва Ташқи ишлар вазирлиги

1. Хорижий муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ижро хати юборади.

2. Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздор яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилиши мумкин.

Молиявий ёрдам кўрсатилган кундан 30 кун ўтгач

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ ___- сон

‎‎____________ шаҳри

‎‎20__ йил «___»________

‎‎Кейинги ўринларда «Қарз берувчи» деб аталадиган _________________________________________________

‎‎(хорижий давлат номи)

‎‎даги Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасаси номидан_________________________ асосида иш кўрувчи

‎‎(патент, коллегия қарорлари, буйруқ ва ҳ.к.)

‎‎_________________________________________________‎бир томондан, ва кейинги ўринларда «Қарз

‎‎(Консулликнинг мансабдор шахсининг Ф.И.О. ва лавозими)

‎‎олувчи» деб аталадиган __________________________________________ Ўзбекистон Республикаси фуқароси,

‎‎(фуқаронинг Ф.И.О.)

‎‎паспорт серияси ___ рақами _______, __ _______ _____ йилда _______________________________________
‎томонидан берилган, «___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _________________________, иккинчи томондан, биргаликда шартноманинг тарафлари деб номланадилар, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддасига асосан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

‎‎1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

‎‎1.1. Қарз берувчи Қарз олувчига умумий _______________ (_________________________________________) миқдорида пул маблағини қарзга беради, Қарз олувчи эса ўз зиммасига мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ мазкур маблағни ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олади.
‎1.2. Қарз суммаси Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) қуйидагилар учун берилади:
‎ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
‎бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
‎Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун;
‎Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл) сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун.

‎‎
‎2. КЕЛИШУВ ЖАРАЁНИ

‎‎2.1. Қарз олувчининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Қарз берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан Қарз олувчига озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, турар жой, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиб бериш учун маблағларни тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўлаш йўли билан амалга оширади. Молиявий ёрдам Қарз олувчига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали амалга оширилмайди.
‎2.2. Қарз суммаси берилган вақтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун муддатга тақдим этилади ва ушбу муддат давомида Қарз олувчи томонидан қайтарилиши керак.
‎2.3. Қарз суммаси Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағ киритиш йўли билан қайтарилади.
‎2.4. Агар Қарз олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қарз суммаси олинган валютада қайтарилади.

‎‎
‎3. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ

‎‎3.1. Ушбу Шартноманинг мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ушбу Шартноманинг шартларига мувофиқ жавоб берадилар.
‎3.2. Агар қарз суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ижро хати юборади, ижро хати бўйича қарздорликни ундириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўзсиз амалга оширилади.
‎3.3. Консулликнинг мансабдор шахси ижро хати бўйича қарздорликни мажбурий ундириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

‎‎
‎4. ФОРС-МАЖОР

‎‎4.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу Шартнома бўйича қолган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатларда мажбуриятлардан озод қилинади: ҳукумат томонидан тақиқланиш, фуқаролик тартибсизликлари, юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, қамал ҳолати, экспорт ёки импорт операцияларининг ҳукумат томонидан тақиқланиши, зилзила, сув тошқини, ёнғин ёки бошқа табиий офатлар.
‎Шу билан бирга, Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этиш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари муддатига мутаносиб равишда кечиктирилади.
‎4.2. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, бир тараф 10 кун муддат ичида иккинчи тарафга ёзма хабар беришга мажбурдир.
‎4.3. Ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат, фавқулодда вазиятнинг мавжудлигини ва давомийлигини етарли даражада тасдиқлайди.

‎‎
‎5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

‎‎5.1. Ушбу Шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ўз зиммасига олган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунича амал қилади.
‎5.2. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий деб эътироф этилади. Тарафларнинг тегишли қўшимча битимлари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
‎5.3. Ушбу Шартномага оид, лекин Шартномага киритилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади.
‎5.4. Ушбу Шартнома тарафлар учун бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланди.

‎‎
‎6. ТАРАФЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ, ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ:

‎‎Қарз олувчи:
‎Ўзбекистон Республикаси фуқароси ‎
_____________________________________________‎
‎(Ф.И.О.)

‎Почта манзили: _______________________________
‎____________________________________________

Қарз берувчи:
‎_________________________________________даги
‎(хорижий давлат)
‎Ўзбекистон Республикасининг
‎хорижий муассасаси

‎‎Почта манзили: _______________________________ ‎_____________________________________________

‎‎(Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ғазначилик ҳисобварағи:

‎‎Паспорт серияси ва рақами
‎_____ _________________
‎Ким томонидан берилган _______________________
‎ ___________________________________________

‎ЖШШИР (СТИР) _____________________________
‎_______________________________________

‎Ўзбекистон Республикаси хорижий
‎ муассасасининг ҳисобварағи:

‎‎_____________________________________________

‎Банк номи: ___________________________________

‎‎___________________

‎‎___________

‎‎___________________

___________

‎‎(Қарз олувчининг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(Консулнинг Ф.И.О.)

‎‎‎‎(имзо)

М.Ў.‎

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ИЖРО ХАТИ‎

‎‎________________ шаҳри (__________________________________)

‎‎(Хорижий муассаса жойлашган давлат)

‎‎Мен ________________________________, _____________________________даги Ўзбекистон Республикаси

‎‎(Ф.И.О.)

(хорижий давлат)‎‎

‎‎хорижий муассасасининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддаси, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76 — 80-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил «___»________ да ____-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил «__»______да тузилган нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган ___-сон қарз шартномасидаги қарздор Ўзбекистон Республикаси _________ шаҳри ___________ кўчаси ____-уй ____-хонадон манзилида яшовчи, паспорт рақами _______, ЖШШИР (СТИР) _______, «___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _____________________, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ____________________дан, Ўзбекистон Республикаси 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 3-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фойдасига тўланмаган умумий миқдори ___________ _________________________________________ сўм миқдоридаги қарздорликни

‎‎(рақамлар ва сўз билан)

‎‎мазкур ижро хати асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағи: ________________________________га ундириб берилишини сўрайман.
‎Мазкур ижро хати ________________________________________ да амалга оширилган ва ____________-сон

‎‎(сана ёзув билан киритилади)

‎‎реестр рақами билан рўйхатдан ўтган.

‎‎Хорижий муассасанинг муҳри ва раҳбарининг имзоси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/201/0322-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)