Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2001 15.11.1995 йилдаги 436-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДИПЛОМАТИК, КОНСУЛЛИК ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ЧЕТ ЭЛ ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ, ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ ВА МУХБИРЛИК ПУНКТЛАРИНИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ХОДИМЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сонли «Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ҳамда улар ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарни, мухбирлик пунктларини ҳамда уларнинг ходимларини аккредитация қилиш тартиб-қоидаларини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дипломатик, консуллик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарини, оммавий ахборот воситалари ваколатхоналарини ва мухбирлик пунктларини ҳамда уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. .Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
436-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 15 ноябрдаги 436-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик, консуллик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарини, оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва мухбирлик пунктларини ҳамда уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва мухбирлик пунктлари ҳамда кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аккредитация қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва миллий қонунчиликка, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар юридик шахслар сифатида аккредитация қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дипломатик ва консуллик ваколатхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналари ва мухбирлик пунктлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган барча ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аккредитация қилинган ваколатхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати ва ваколати халқаро ҳужжатлар (БМТ Устави, Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси, БМТнинг имтиёзлари ва дахлсизликлари тўғрисида 1948 йил 13 февралдаги Конвенция ва бошқалар), Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда халқаро битимлар билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2а-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги икки томонлама битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги икки томонлама битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар Ташқи ишлар вазирликларининг Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги нотаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар Ташқи ишлар вазирликларининг Ўзбекистон Республикасида консуллик муассасаси очиш тўғрисидаги нотаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2б-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ҳукуматлараро ташкилот ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилот ваколатхонасини очиш тўғрисидаги битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон аъзоси бўлган халқаро ҳукуматлараро ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилот штаб-квартирасини таъсис этиш тўғрисидаги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2в-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилот ўртасида ушбу ташкилот ходимларига Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида назарда тутилган имтиёз ва дахлсизликлар берилишига асос бўладиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мурувват ёрдамини тақсимлаш комиссиясининг уларни хайрия ташкилоти сифатида аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ташкилотнинг устави ёки бошқа таъсис ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2г-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаси раҳбариятининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки мухбирлик пункти очиш тўғрисидаги тегишли хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ташкилотнинг устави ёки бошқа таъсис ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки мухбирлик пункти очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда келишилган хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда мухбирлик пунктлари ходимлари сонига чеклашлар жорий этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Юқорида қайд этилган ваколатхоналар ходимлари сони тўғрисида аниқ битим мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатхона фойдаланишида бўлган ёки аккредитация карточкалари эгаларининг шахсий мулк ҳуқуқидаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аккредитация қилинадиган жисмоний шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни аккредитация қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари, дипломатик ходимлар аъзолари, консуллик мансабдор шахслари, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, ҳарбий атташеларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларнинг хизмат ишлари билан Ўзбекистон Республикасига келишган мансабдор шахслари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналари ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ва бошқа чет эл муассасаларининг мазкур ташкилотлар таъсис ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлар ва дахлсизликлардан фойдаланишадиган вакиллари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет мамлакатлар оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аккредитация карточкаларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 7-бандда кўрсатилган шахсларга Ташқи ишлар вазирлиги лавозимига кўра аккредитация карточкалари беради ва уларнинг чет эл паспортларига аккредитация қилинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация карточкалари 6 (олти) тоифага бўлинади: «А», «В», «С», «Д», «Е», «Ғ».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «А» тоифасидаги яшил рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти бўлган ёки паспортда эгасининг дипломатик мақомини тасдиқловчи ёзув бўлган дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари бошлиқларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В» тоифасидаги қизил рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасида ваколатхонаси бўлган ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар бошлиқларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«С» тоифасидаги тўқ сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасига техник ва мурувват ёрдами кўрсатаётган Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган Ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар бошлиқларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Д» тоифасидаги кўк рангли аккредитация карточкалари дипломатик ваколатхоналар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда дипломатик мақомга эга бўлган консуллик муассасалари ходимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е» тоифасидаги ҳаворанг аккредитация карточкалари дипломатик ваколатхоналарнинг, халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар ваколатхоналари консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари аъзоларига, шунингдек халқаро битимларга мувофиқ уларга тенглаштирилган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Г» тоифасидаги сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхоналари ёки мухбирлик пунктлари бўлган ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидениеси ҳамда ахборот агентликлари вакилларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аккредитация карточкаларини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация карточкалари беришнинг қуйидаги тартибини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган Дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси, оммавий ахборот воситалари ваколатхонаси ёки мухбирлик пункти ўз ходимини аккредитация қилиш ва аккредитация карточкаларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота ёки хатни, паспорт нусхасини, 4, та фотосуратни (3х4 см ўлчамли), тегишли тоифаларнинг 1-шаклдаги иккита аккредитация бланкини ва 2-шаклдаги битта бланкини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва аккредитация карточкаларини бериш 14 кун давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аккредитация карточкаларини бериш тартиби 9-бандда кўрсатилган, улар билан бирга яшовчи шахсларнинг оила аъзоларига ҳам, уларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимнинг хизмат мавқеи ўзгарган тақдирда (лавозимнинг ошиши, маъмурий-техник ходимнинг дипломатик вазифага ўтиши) ушбу ходим ишлайдиган дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси Ташқи ишлар вазирлигини ёзма шаклдаги нота билан, унга ходимнинг янги дипломатик мавқеи ва лавозими кўрсатилган дипломатик паспортнинг нусхасини, 1-шаклдаги иккита аккредитация бланкини, 2-шаклдаги битта бланкни ва илгари берилган дипломатик ва хизмат карточкасини илова қилган ҳолда, хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Аккредитация қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур Тартибнинг 9-бандида кўрсатилган шахсларни узоқ ва қисқа муддатга аккредитация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатга аккредитация қилинган ҳолда аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома нотасида сафарнинг қисқача дастури, бўлиш муддатлари, бориладиган шаҳарлар, учрашиш мўлжалланаётган расмий шахслар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ойгача қисқа муддатга аккредитация қилинганда, 9-бандда кўрсатилган шахсларга, ушбу шахснинг вақтинчалик аккредитация қилинганлиги тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги бланкида маълумотнома берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган муассаса ходими республикадан кетганда ходимнинг, унинг оила аъзоларининг чет элга олиб чиқиб кетилмайдиган аккредитация карточкалари Ташқи ишлар вазирлигига мажбурий тартибда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аккредитация карточкаси йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз бўлиб қолган тақдирда карточка эгасининг 2 та фотосуратини қўшган ҳолда нота билан бу ҳақда тезда Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиш зарур. Дубликат мазкур нота олингандан кейин 14 кун ўтгач берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ (Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 9-моддаси, Консуллик муносабатлари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси 12-моддасининг 2-банди ва 23-моддаси) Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонанинг у ёки бу ходимини аккредитация қилишни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда вазирлик ваколатхона давлатига ёки халқаро ташкилотнинг ваколатхонасига бундай рад этиш сабабларини хабар қилишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда бундай ходимнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундан кейин қолиш-қолмаслиги ҳақидаги масала дипломатик йўллар билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Тартибнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар меҳмонхоналарда ва ички ишлар органларида чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказишдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Имтиёз ва дахлсизликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 29—36-моддаларида кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизликлардан «А», «В» за «Д» тоифасидаги аккредитация карточкалари бериладиган шахслар, шунингдек, уларнинг бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар, фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«С» ёки «Е» тоифасидаги аккредитация карточкалари бериладиган шахслар, уларнинг бирга яшовчи оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ёки у ерда доимий яшамасалар, юқорида қайд этилган конвенциянинг 29—35-моддаларида кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизликлардан фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик уларнинг ўз вазифаларини бажаришмаётганда содир этган хатти-ҳаракатларига жорий этилмаслиги бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ (Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 38-моддаси, Ихтисослаштирилган муассасаларнинг имтиёзлари ва дахлсизликлари тўғрисида 1947 йил 21 ноябрдаги Конвенциянинг 39-моддаси ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида Аккредитация қилинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси қўшимча имтиёзлар ва дахлсизликлар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Аккредитация карточкалари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аккредитация карточкаси эгаси қуйидагилардан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча шахсий ва мулкий, давлат ва маҳаллий солиқлар, йиғимлар ҳамда пошлиналардан, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одатда товар ва ёки кўрсатилган хизмат нархига қўшиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хусусий кўчмас мулкдан, агар у ваколатхона мақсади учун аккредитация қилувчи давлат номидан уларга эгалик қилмаса, олинадиган йиғимлар ва солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меросдан олинадиган солиқлар ва мерос қолдириш пошлиналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган шахсий даромаддан олинадиган йиғимлар ва солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги тижорат корхоналарига капитал қўйилмалардан олинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматнинг аниқ турларидан олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш, суд ва реестр пошлиналари, ипотека йиғимлари ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳам олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уларнинг хусусиятларидан қатъи назар, барча меҳнат давлат мажбуриятларидан ва шунингдек реквизиция, контрибуция каби ҳарбий мажбуриятлардан ва ҳарбий постдан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аккредитация карточкаси эгаси қуйидаги маҳсулотларни бож пошлинаси тўламасдан бепул келтириш ҳуқуқига эгадир (ташиш ва сақлаш учун олинадиган йиғимлар бундан мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий мақсадда фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек рўзғор буюмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига мувофиқ у кўчувчи ва кўчмас мулкларга эгалик қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш, Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий валютасига, шунингдек хорижий валютага авиа ва темир йўл чипталари сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни тўлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ўзаро асосда ёки бир томонлама тартибда аккредитация карточкалари эгаларига қўшимча ҳуқуқлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аккредитация карточкалари эгаларининг мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация карточкаси эгаси қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, қонунчилигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, бошқа норматив ҳужжатларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ваколатхона биносидан ёки яшаш жойидан, автотранспортдан фақат Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида назарда тутилган ваколатхона вазифаларига мувофиқ бўлган мақсадлардагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг урф-одатларини, маданиятини, аньаналарини ва турмушини ҳурмат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мудофаа хусусиятларига эга бўлган ёпиқ объектларга ва ҳудудларга Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг махсус рухсатисиз бормаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) берилган аккредитация карточкасини эҳтиётлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Республикасидан бутунлай жўнаб кетаётганда аккредитация карточкасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 7-бандда кўрсатилган шахсларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилиги асосида ҳамда аккредитация муддатига мувофиқ Консуллик бошқармаси томонидан ҳал этилади.