Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1609-3]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 март,
01-02/12-02-сон
Келишилди:
Энергетика вазири А.С. СУЛТАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-02-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 6 июлдаги 01-02/12-12-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1609, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 327-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 7 февралдаги 01-02/12-15-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1609-1, 2013 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 137-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 27 майдаги 01-02/12-34-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1609-2, 2016 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 295-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2021 й., 10/21/1609-3/0314-сон)