Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1609-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-02-сонли ««Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1609-3, 10.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон «Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 9-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 6 июлдаги 01-02/12-12-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 1609, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 327-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 февраль,
01-02/12-15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 137-модда)