08.04.2021 йилдаги 193-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
6. Жамғармадан маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилган Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорига кўра сарфланади.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) расмий веб-сайти орқали охирги олти ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йилда икки маротаба ҳисоботни эълон қилиш.
ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш учун Кенгашнинг аъзоларига тегишлилиги бўйича тақсимлайди;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Кенгаш қарорлари асосида ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тадбирлар доирасида харидларни ташкил этиш бўйича буюртмалар ишлаб чиқилишини ва ишлаб чиқилган буюртмаларни Кенгаш билан келишган ҳолда харид жараёнларини ташкил этилиши, шунингдек, харид жараёнлари натижаларига кўра воситачилик шартномалари тузилиши ва молиялаштирилишини таъминлайди;
23. Кенгаш таклифи ҳамда Вазирлик хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги ПҚ-3948-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхатида келтирилган мамлакат ва халқаро ташкилотларда рўйхатдан ўтган беморларни даволаш учун зарур бўлган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилиш ва беморларга ишлатишга рухсат берилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

• Жамғарма маблағлари бўйича даромад ва харажатлар сметаси Кенгаш таклифлари асосида ишлаб чиқиш.

Белгиланган муддатларда

• Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

ҳар йили 25 декабрга қадар

• Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

Доимий

• Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар чорак якуни бўйича

• Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш.

Белгиланган муддатларда

II-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши

• Жамғарма маблағларини Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорига мувофиқ сарфлаш.

Доимий

• Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Кенгаш билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

• Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни (кейинги ўринларда — беморлар) соғломлаштиришга кўмаклашиш ҳажмини (кейинги ўринларда — режалаштирилган кўмак хажми) тасдиқлаш.

ҳар йили 1 февралга қадар, заруратга кўра, йил давомида бир неча маротаба

III-босқич

Жамқарма маблағларини бошқариш кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Беморларга режалаштирилган кўмак хажми доирасида Жамғарма маблағларидан:

Доимий

• онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олиш;

• онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилиш;

• онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашга фойдаланилади.

IV-босқич

Мурожаатчи

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йилга соғломлаштиришга кўмаклашиладиган беморлар рўйхатига киритилган беморлар томонидан режалаштирилган кўмак хажмига қўшимча таклифлар бўлган тақдирда, шунингдек, рўйхатга киритилмаган беморлар томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш юзасидан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиш.

Қўшимча таклиф бўлган ҳолларда

V-босқич

Марказ

Марказга келиб тушган мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва таҳлил қилган ҳолда, Кенгашнинг навбатдаги мажлисига муҳокама учун киритиш.

Белгиланган муддатларда

VI-босқич

Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши

Мурожаатлар Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳамда тасдиқланган ушбу даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш имкониятларини инобатга олган ҳолда, Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш.

Белгиланган муддатларда

Марказ

Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан Кенгаш қарорини Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштириш ва ушбу баённомадан кўчирмани Марказ томонидан мурожаат эгасига юбориш.

Уч кун муддатда

Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Сабиров Улуғбек Юсупхонович

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

Қаюмов Абдурахман Абдумавлянович

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Варисова Максуда Азизовна*

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)

4.

Ганиев Дониёр Авазович*

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)

5.

Тиллашайхов Мирзаголиб Нигматович

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

6.

Шарипов Алишер Мирҳамидович

Болалар миллий тиббиёт маркази директори

7.

Мирталипов Миразим Мирсаматович*

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг молиялаштириш ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи

8.

Ибрагимова Сапура Захидовна*

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти шифокори

9.

Искандаров Камол Зайниддинович*

Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори

10.

Умарова Азиза Фархадовна

«SmartGov consulting» консалтинглик бюросининг ижрочи директори (келишув асосида)

11.

Ходжаханова Мунира Абдукаххаровна

«EZGU AMAL» жамоат фонди васийлик кенгаши раиси (келишув асосида)

12.

Қодиров Мирзохиджон Мухтарович

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий экспертизаси ва стандартлаш Давлат маркази» ДУК директори

13.

Махмудова Азиза Жумановна

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий-ишлар бўйича ўринбосари, Кенгаш котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)