Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1470-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Банклар ассоциацияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 март,
28/18-сон
Келишилди:
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Б. ХАМИДОВ
2021 йил 25 февраль
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 25 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2021 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/18-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 12 мартдаги 3-А/1-сон «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1470, 2005 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 121-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/6-сон «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1470-1, 2015 йил 11 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 75-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 23 мартдаги 10/3-сон «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1470-2, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/1470-2/0993-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/22-сон «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1470-3, 2019 йил 10 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 10/19/1470-3/2457-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 10/21/1470-4/0288-сон)