Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
«Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 апрелдаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1850-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 март,
28/19-сон
Келишилди:
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Б.С. ХАМИДОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/19-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 июлдаги 16/2-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1850, 2008 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 359-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/5-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1850-1, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 69-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 18 март 6/5-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 279-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 10/21/1850-3/0286-сон)