ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1850-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/19-сонли ««Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1850-3, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 июлдаги 16/2-сон қарори (рўйхат рақами 1850, 2008 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 359-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталари орқали ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) мувофиқ амалга оширилади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 31 январь,
2/5-сон
Келишилган:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2015 йил 31 январь
Ўзбекистон банклари ассоциацияси Бош директори С. АБДУЛЛАЕВ
2015 йил 31 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 69-модда)