03.04.2021 йилдаги 180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига «тайёр ҳолда топширишнинг» замонавий механизмларини жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иккинчи хатбошига «Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува» сўзларидан кейин «Қўштепа» сўзи қўшилсин;
2. Тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: