03.04.2021 йилдаги 174-сон
8. Сув истеъмолчилари уюшмаси икки кун муддатда ўз хизмат кўрсатиш ҳудудидаги барча сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ туман аҳамиятидаги сув хўжалиги объектларидан сув олиш учун ёзма буюртманомани хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот — туман (шаҳар) ирригация бўлимига юборади (низомга 2-илова).
9. Туман (шаҳар) ирригация бўлими бир кун муддатда тумандаги барча сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек, айрим бошқа сув истеъмолчилар буюртманомаларини умумлаштиради, таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1б-иловага мувофиқ ёзма буюртманомани туманлараро аҳамиятдаги сув хўжалиги объектларидан сув олиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига юборади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бир кун муддатда буюртманомаларни умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1в-иловага мувофиқ вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган дарёлар, магистрал каналлар (тизимлар), йирик ва алоҳида муҳим сув объектлардан сув олиш учун ёзма буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.
16. Сув истеъмолчилари (томорқа ер эгаларидан ташқари) ҳар куни соат 17:00 гача олинган сув миқдори ва нима мақсадда ишлатгани тўғрисидаги кунлик маълумотни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тайёрлайди ҳамда ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот (сув истеъмолчилари уюшмалари)га юборади (низомга 2-илова).

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сув истеъмолчилари

Сув олиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот сув истеъмолчилари уюшмаларига ёзма буюртманома бериш.

Сув олишдан 10 кун олдин

2-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот (сувдан фойдаланувчилар уюшмаси)

1. Хизмат кўрсатадиган ҳудуддаги барча сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

2. Сув олиш учун ёзма буюртманомани хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот — туман (шаҳар) ирригация бўлимига юбориш.

Икки кун муддатда

3-босқич

Туман (шаҳар) ирригация бўлими

Сув олиш учун буюртманомаларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ёзма буюртманомани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим қилиш.

Бир кун муддатда

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Сув олиш учун буюртманомаларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ёзма буюртманомани Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилиш.

Бир кун муддатда

5-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

Ажратилган сув олиш лимитлари ва сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, шунингдек, тегишли хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув омборлари бошқармалари, магистрал канал (тизим) бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга сув хўжалиги ташкилотлари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома бериш ёки рад этиш.

Бир кун муддатда

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (ирригация тизими бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, сув омборлари бошқармалари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома бериш ёки рад этиш.

Бир кун муддатда

7-босқич

Туман (шаҳар) ирригация бўлими, сув истеъмолчилари уюшмалари

Сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек, сув истеъмолчиларига ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсатнома бериш ёки рад этиш.

Бир кун муддатда

8-босқич

Сув истеъмолчиси

Олинган сув миқдори ва нима мақсадда ишлатгани тўғрисидаги кунлик маълумотни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тайёрлаш ҳамда ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотсув истеъмолчилари уюшмасига юбориш.

Ҳар кун соат 17:00 гача

9-босқич

Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси

Сув истеъмолчилари томонидан берилган кунлик маълумотлар асосида олинган сувдан фойдаланиш бўйича маълумотни ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ тайёрлаш ва дастурий таъминотга киритиш.

Ҳар куни соат 18:00 гача

10-босқич

Туман (шаҳар) ирригация бўлими

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотларини дастурий таъминотга ўз вақтида ва тўғри киритилишини назорат қилиб бориш.

Ҳар куни

11-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар

Дастурий таъминотнинг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Доимий

12-босқич

Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот, сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси

1. Олинган сув миқдори юзасидан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида юритилган кундалик сувнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш.

2. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатнома расмийлаштириш.

3. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ўртасида расмийлаштирилган далолатномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этиш.

Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача

13-босқич

Сув истеъмолчилари уюшмаси

Солиқ базасини аниқлаш учун:

қишлоқ хўжалиги, шу жумладан балиқчилик бўйича сувни истеъмол қилувчи юридик шахслар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган далолатномалар асосида — ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай сув ресурсларини истеъмол қилувчи юридик шахсларга;

10 декабрдан кечиктирмай

деҳқон хўжаликлари томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни — ҳисобот даври учун кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай тегишли солиқ органига тақдим қилади (низомга 2-илова).

20 январидан кечиктирмай

14-босқич

Туман (шаҳар) ирригация бўлими

Вегетация ва куз-қиш даври якуни билан-белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига электрон кўринишда ҳисобот тақдим этиш.

Вегетация даври якуни билан 15 октябргача ва куз-қиш даври якуни билан 15 апрелгача

15-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Вегетация даври ва куз-қиш даври якунлари билан белгиланган тартибда Сув хўжалиги вазирлигига электрон шаклда ҳисобот тақдим қилиш.

1 ноябргача 1 майгача

Намуна








____________________________________________________
(хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот номи)


ҳамда


_________________________________________________
(сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси номи)


ўртасида сувнинг кундалик ҳисоб

ЖУРНАЛИ



Сув манбаи номи _____________________________________________________________________________
(ирригация тизими канали, суғориш тармоғи, суғориш қудуғи, бошқалар)

Сув олиш жойининг манзили ___________________________________________________________________
(пикет, суғориш қудуғи рақами)

Ушбу сув олиш жойи

___________________ ирригация тизимлари
ҳавза бошқармаси томонидан
20___ йил «___» _____________да
______- сон билан рўйхатга олинган

_______________________________
(имзо, сана, муҳр)

Ушбу журнал

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ______________________вилоят бошқармаси (туман бўлими) томонидан 20___ йил «___»_________да _____ — сон билан рўйхатга олинган.

________________________________
(имзо, сана, муҳр)